Таҳлил
-
Олдинги Солиқ кодекси бўйича ортиқча олинган маблағларнинг ойлар давомида чўзилиб қайтарилиши тадбиркорлик субъектларнинг фаолиятига зиён етказган бўлса, эндиликда солиқ органи тадбиркорларга ортиқча тўлов суммасини қайтариш билан бирга ҳар бир кечиктирилган кун учун фоиз тўлаб беради.
-
Балки аввалги сайловлардан муваффақиятли ўтган депутатлар фаолиятидан қониқмагандирмиз. Бироқ сайланадиган янги ноиблар хотиржам юришолмайди ва бунга сайловчиларнинг ўзи ҳам йўл қўймайди. Энди депутатлар виждонан, масъулият билан ишлашга мажбур, халқ қатъий талаб қилади. Шунинг учун бешта сиёсий партиядан кўрсатилган номзодларни яхшилаб ўрганинг, ўйлаб қарор чиқаринг.
-
Шу ўринда ҳақли савол туғилади: вилоят мактабгача таълим тизимида юз бераётган ижобий ўзгаришларни теран англаган, лекин ўзини билиб билмаганликка солаётган ижтимоий тармоқ “қаҳрамонлари” танганинг орқа томонида ҳам ҳақиқат мужассам бўлишини қачон англаб етишади?
-
Илгари давлатнинг “қораловчи” функциясини бажаришгина чекланган прокуратура бугун фуқароларнинг қонуний ҳуқуқ-манфаатларини қўриқлайдиган идорага, яъни “халқ прокуратураси”га айланишга устувор вазифа сифатида қарамоқда. Наманганда прокуратура органлари фаолиятининг 2019 йил ўтган ўн ойида 8 минг 617 кишининг бузилган ҳуқуқлари тикланишига эришилди. Теширув ва тергов ишлари давомида фуқароларга етказилган 25 миллиард 500 миллион сўмдан зиёд миқдордаги зарарлар ундириб берилди.
-
Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси вакили Миродил Абдураҳмонов бугун Ўзбекистон тадбиркорларини қийнаётган муаммолар ҳамон ўз ечимини топмаётгани, Фармон ва қарорлар тадбиркорлар фаолиятини қўллаб-қувватлашга йўналтирилгани, бироқ уларнинг ижроси таъминланмаётганини очиқ тан олишимиз лозимлигини айтди.
-
“Янги Ўзбекистон – янги сайловлар” шиори остида бўлажак сайловлар аввалгиларидан тубдан фарқли ўлароқ ўта қизғин ва баҳс-мунозаралар, партияларарор тортишув ва кескин рақобат муҳити остида кечиши кутилмоқда. Сиёсий жараёнларда тарғибот-ташвиқот ишларини жадаллик билан натижадор олиб борилишида сиёсий партиялар қошидаги “Ёшлар қаноти”нинг ўрни муҳим аҳамият касб этади.
-
Қандли диабет, яъни “сахир” – чуқур хавотирга соладиган жиддий касаллик эмас. У фақат турмуш тарзининг ўзгариши билан боғлиқдир. Унинг асоратининг олдини олиш учун курашилади. Ҳатто машҳур инсонларни ҳам бу “ширин дард” четлаб ўтмаган. Масалан, Голливуднинг таниқли юлдузи Силвестер Сталоне 6 ёшидан буён ушбу касаллик билан “бирга”дир. Айтмоқчи, тарғибот тадбирига 85 ёшли наманганлик отахоннинг ўзлари юриб келганликлари юқоридаги фикрларга исбот бўла олади.
-
Ўқитувчиси тарбия йўлида, илм бериш йўлида сўкса сўксин, урса урсин. Биз ундан тарбияли авлодни, билимли болаларни кутайлик. Агар шундай бўлмаса, ана ундан кейин ўқитувчини сўроққа тутиш керак.
-
Видеода МИБ Наманган шаҳар бўлими ходимлари томонидан тадбиркорлик фаолиятига аралашгани, у ҳам етмагандек таъминотчи корхоналар ходимларини ўғирликда айлаб, турли хил куракда турмайдиган сўзлар билан ҳақоратлангани баён этилган.
-
Қуръони каримнинг илк ояти «Ўқи» деган даъват бўлгани, Пайғамбаримиз Муҳаммад с.а.в.нинг муборак ҳадисларидаги «Эй, Аллоҳ, мен сендан 3 нарсадан паноҳ сўрайман. Биринчиси, фойда бермайдиган илмдан, иккинчиси тўймас нафсдан, учинчиси қўрқмайдиган қалбдан асрагин» деган одамнинг умрига зеб бера оладиган тилак-истаклар назаримизда «Дин маърифатдир» деган таъкидга исбот бўла олади.