Апостиль қандай ҳужжатларга қўйилади?
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 декабрдаги «Расмий ҳужжатларга апостиль қўйиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 732-сон қарори имзоланди.
Мазкур қарорга мувофиқ 2022 йил 1 мартдан бошлаб жисмоний ва юридик шахсларга ваколатли давлат органлари томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида тузилган расмий ҳужжатларга электрон тарзда «Apostille» махсус штампини қўйиш бўйича давлат хизмати кўрсатиш тартиби жорий этилди.
Апостиль — расмий ҳужжатни имзолаган мансабдор шахснинг имзоси ҳақиқийлигини, имзолаш ваколати мавжудлигини ҳамда ҳужжатни тасдиқлаган муҳр ёки штамп босма изи ҳақиқийлигини тасдиқлайдиган, Конвенцияга мувофиқ расмий ҳужжатга чет элда фойдаланиш мақсадида қўйиладиган махсус штамп;
апостиль қўйиш — расмий ҳужжатни имзолаган мансабдор шахснинг имзоси ҳақиқийлигини, имзолаш ваколати мавжудлигини ҳамда ҳужжатни тасдиқлаган муҳр ёки штамп босма изи ҳақиқийлигини тасдиқлаш учун зарур бўлган расмий тартиб-таомил;
ваколатли давлат органи — Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Хорижий расмий ҳужжатларни легаллаштириш талабини бекор қилувчи конвенция (Гаага, 1961 йил 5 октябрь) қоидаларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2011 йил 5 июлдаги ПҚ-1566-сон қарорига мувофиқ апостиль қўйиш ваколати берилган давлат органи;
«юлдузча» — расмий ҳужжат варақлари маҳкамланадиган жойга ёпиштириладиган ва апостилни қўйган ваколатли давлат органининг гербли муҳри босиладиган қалин қоғоз;
«E-App» дастури — расмий ҳужжатни имзолаган мансабдор шахснинг имзоси ҳақиқийлигини, имзолаш ваколати мавжудлигини ҳамда расмий ҳужжатни тасдиқлаган муҳр ёки штамп босма изи ҳақиқийлигини тасдиқлайдиган, Конвенцияга асосан расмий ҳужжатга чет элда фойдаланиш мақсадида қўйиладиган махсус штамп генерация қиладиган дастур;
Эндиликда бу хизматдан фойдаланмоқчи бўлган фуқаролар ўзларига қулай бўлган Давлат хизматлари марказига ташриф буюришлари ёки масофадан туриб Ягона интерактив давлат хизматлари портали (ЯИДПХ) орқали ушбу хизматдан фойдаланишлари мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Хорижий расмий ҳужжатларни легаллаштириш талабини бекор қилувчи конвенция (Гаага, 1961 йил 5 октябрь) қоидаларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2011 йил 5 июлдаги ПҚ-1566-сон қарорига биноан давлат хизмати қуйидаги органлар томонидан кўрсатилади:
- жумладан, адлия органлари ва муассасаларидан ҳамда фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш органларидан чиқадиган расмий ҳужжатлар бўйича — Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари;
- судлардан чиқадиган расмий ҳужжатлар бўйича — Олий суд;
прокуратура, тергов, суриштирув ва терговга қадар текширувни амалга оширувчи органлардан чиқадиган расмий ҳужжатлар бўйича — Бош прокуратура;
- таълим ва фан соҳаси ташкилотларидан чиқадиган расмий ҳужжатлар бўйича — Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси;
- бошқа расмий ҳужжатлар бўйича — Ташқи ишлар вазирлиги.
Шунингдек, апостиль чет элда Ўзбекистон Республикасининг дипломатик ваколатхоналари ёки консуллик муассасалари томонидан содир этилган расмий ҳужжатларга;
тижорат ёки божхона операцияларига тўғридан-тўғри алоқадор бўлган расмий ҳужжатларга;
Ўзбекистон Республикаси фуқаролик паспортига, идентификация ID-картасига, ҳарбий билетга апостиль қўйилмайди.
Апостиль буйича давлат хизматни кўрсатганлиги учун таълим ва фан соҳаси ташкилотларидан чиқадиган расмий ҳужжатлар бўйича — базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 фоизи миқдорида;
адлия органлари ва муассасаларидан ҳамда фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш органларидан чиқадиган расмий ҳужжатлар бўйича — базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 фоизи миқдорида;
бошқа ҳужжатлар бўйича — базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 фоизи миқдорида йиғим ундирилиши белгилаб қуйилган.
Ушбу қарорни қабул қилинишидан кўзланган асосий мақсад тадбиркорлик субъектларига тезкор, шаффоф, янада кулай ва сифатли давлат хизматларини кўрсатишдан иборатдир.
Шунингдек, Давлат хизматлари маркази хамиша халкимизнинг энг яқин дўсти, маслахатчиси ва ёрдамчиси бўлиб қолади, зеро юртбошимиз таъкидлаб ўтганларидек, барча қабул қилинаётган қарор ва қонунлар замирида инсон қадри ва унинг манфаати ётади.
Умида Қодирова,
Наманган тумани Адлия бўлими Давлат хизматлари маркази бош мутахассиси.
© namangan24.uz