Мақола топилди: 19 та

1.Туристлар учун махсус микроавтобуслар ҳаракатланади

Мамлкатимизда, хусусан Наманган вилоятида туризмни ривожлантириш, сайёҳлар оқимини кўпайтириш, шу орқали вилоят иқтисодиётига инвесторларни жалб этиш борасида кенг кўламли чора-тадбирлар, бир қатор амалий саъй-ҳаракатлар қилинмоқда.


2.Халқ ичида бўл: Вилоят ҳокими муаммоларни уйма-уй юриб, ҳал этмоқда!

Паспорт масаласига оид 12 та мурожаат шу жойнинг ўзида  ҳал этилди. Демак, ҳудуд одамларининг ойлаб, керак бўлса йиллаб эриша олмаётган орзулари ушалди: уларга Ўзбекистон Республикаси фуқароси паспортлари тантанали суратда топширилди.


3.Наманган муҳандислик-технология институти Покистондаги нуфузли олийгоҳ билан ҳамкорлик ўрнатди

Икки томонлама тузилган битимга мувофиқ, Наманган муҳандислик-технология институтида Покистондаги университет билан ҳамкорликда Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган текстиль маҳсулотларини жаҳон стандартлари даражасида синовдан ўтказиш ва сертификациялаш лабораториясини ташкил этилади. Иккала олий таълим муассасаларининг педагоглар ва талабаларининг ўзаро тажриба алмашинуви йўлга қўйилади.


4.Наманган ва Свердловск ўртасида йирик лойиҳалар амалга оширилади

Урал ишбилармон доираларининг Наманган вилоятига қизиқиши катталиги, 70дан зиёд компаниялар Наманган билан ҳамкорлик истиқболларини кўриб чиқишаётганини билдирган Евгений Куйвашев Свердловск вилояти делегациясининг катта таркибда келиши сабаби ҳам шу эканлигини қайд этди.


5.МАЪМУРИЙ ҚАМОҚ ЖАЗОСИНИ ЎТАШ ТАРТИБИ ҚАНДАЙ?
Маъмурий қамоққа олинган шахслар махсус қабулхоналарда сақланади ва ушбу қонун талабларига риоя этилган ҳолда умумий камераларга ёки бир кишилик камераларга жойлаштирилади. Маъмурий қамоққа олинган шахсларни жойлаштириш чоғида эркакларнинг аёллардан алоҳида жойлаштирилиши таъминланиши шарт.

6.Журналист Муҳаммаджон Мақсудов меҳнаткаш сенатор деб топилди

Ўз даврининг, ўз замонасининг етук шахси, деган гап бор. Муҳаммаджон Мақсудов ана шу эътирофга сазовор бўлиб келаётган забардаст журналист, тажрибали раҳбар. Бугун у киши ҳам Наманган вилояти телерадиокомпанияси директори ва Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар телерадиокомпаниялари масалалари бўйича маслаҳатчи-консултанти, ҳам сенатор сифатида юртимиз ижтимоий-сиёсий ҳаётидаги ўзгаришлар, қонунчиликдаги ислоҳотларда фаоллик кўрсатиб келмоқда.


7.Ҳоким ёшлар билан учрашди: наманганлик 110 нафар талабанинг контракти тўлаб берилади

Наманган вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров ёшларни ҳар томонлама рағбатлантириш мақсадида кўплаб янги ташаббусларни ҳам қўллаб-қувватлаш мақсадида 2020 йилдан бошлаб вилоятда ҳаётга татбиқ этиладиган ёшлар масалаларига оид янги дастурни эълон қилди.


8.23 мартдан Наманганда "Дамас"лар юриши тўхтатилади

Йўналишсиз таксиларда йўлкира нархи асоссиз ошириб юборилмаслиги ҳамда дезинфекция қилинган жамоат транспорти (автобус, микроавтобус) ва йўналишсиз таксилардан ташқари, автотранспорт воситаларида йўловчи ташишга йўл қўйилмаслигини қатъий назоратга олиш вазифаси юклатилди.


9.Таълим тарбиядан бошланади: Намангандаги эзгу ҳаракатлар самараси

Ниҳолларни экиб қуйиб, уни парвариш қилмасангиз, боғ эмас, тўқайзор яратасиз. Уйнинг пойдеворини эгри қўйсангиз, қураётган уйингиз девори ҳам томгача эгри бўлиб чиқади. Уни бузиб ташлаб, бошқатдан қуришдан ўзга чора йўқ. Худди шу каби жамият “қадди-басти-ю, соғломлиги”, баркамол шахс тарбияси ҳам гўдакликдан бериладиган таълим ва тарбияга боғлиқ.


10.Июнь ойидан Ўзбекистонда нималар ўзгаради?

Жорий йилнинг 1 июнь санасидан эътиборан Ўзбекистон Республикасида қатор ўзгаришлар бўлиши кутиляпти. Адлия вазирлиги янги ой бошидан мамлакатда бўладиган ўзгаришлар ҳақида маълумот берди.


11.Президент Норин дарё бўйида ноёб балиқларни етиштирувчи корхонага борди

- Аҳоли учун бундай ноёб балиқ турлари ҳамёнбоп бўлиши керак. Бунинг учун эса балиқнинг озуқа-емини ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш зарур. Таннарх тушсагина бозори чаққон бўлади, одамлар дастурхонига балиқ етиб боради, тадбиркор учун ҳам фойда икки ҳиссага ортади, — деди Шавкат Мирзиёев.


12.ЎЗБЕКИСТОНДА КАРАНТИН 15 АВГУСТГАЧА УЗАЙТИРИЛДИ

Ўзбекистонда жорий этилган карантин чекловлари жорий йилнинг 15 августига қадар узайтирилди. Коронавирус пандемиясига қараши курашиш бўйича Республика махсус Комиссияси қарорига асосан, Карантин чекловлари амал қиладиган даврда қуйидагиларга қатъий этибор қаратиш белгиланди:


13.МИБ Наманган шаҳрида ўзини ёқиб юборган аёл воқеасига изоҳ берди

Ўзбекистон Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Наманган вилояти бошқармасида бўлиб ўтган брифинг шу йил 29 сентябрь кунги ижро ҳаракатлари давомида Наманган шаҳридаги Истиқбол маҳалласидаги яшаш хонадони олдида марҳума Г. Д.нинг ўз жонига қасд қилиши билан боғлиқ масалаларга қаратилди.


14.Президент мактаб битирувчиларига табрик йўллади

Cизларга, бутун мамлакатимиз ёшларига мурожаат қилиб айтмоқчиман: ҳеч қачон унутманг, сизлар инсон ҳар томонлама эркин, озод ва фаровон яшайдиган янги Ўзбекистон, янги Ренессанс бунёдкорисизлар. Сизларнинг ҳаётда ўз муносиб ўрнингизни топишингиз учун давлатимиз ва жамиятимиз бундан буён ҳам бор куч ва имкониятларини тўла сафарбар этади. Халқимизнинг ана шундай юксак ишончига доимо муносиб бўлинг!


15.Янги сайлов тизими: қонунчиликдаги афзалликлар қандай?

Сайловлар мамлакатда давлат ҳокимиятини фуқароларнинг хоҳиш–истакларини қонуний йўл билан шакллантириш воситаси, фуқароларнинг ўз мамлакатларини билвосита (вакиллари орқали) бошқаришда иштирок этиш усулидир. Энг илғор халқаро стандартлар асосида, қисқа фурсат ичида мустақил Ўзбекистон тарихида илк бор Сайлов кодекси лойиҳаси ишлаб чиқилди ва қабул қилинди.


--> -->