Жамият
-
Бир ҳақиқатни барчамиз аниқ тушуниб олишимиз шарт: пандемия шароитида биз жорий этган янги тизимнинг қанчалик самарали ишлаши фақат ва фақат ўзимизга боғлиқ, - деди Президент Шавкат Мирзиёев.
-
Наманган шаҳрида ҳам одамлар соғлигини ўйлаб – ошхоналар, турли овқатланиш шаҳобчаларининг фаолияти тўхтатилиши аҳолининг ўз уйида уч маҳал чой, сув қайнатиши, иссиқ овқат таёрлаши туфайли газга бўлган эҳтиёж кучайди. Мард инсон эл бошига иш тушганда билинади, деганларидек, астойдил ишлаётган “Ҳудудгаз Наманган” жамияти ишчиларидан миннатдормиз.
-
Муаммо юзасидан маҳалламиз фуқароси Файзулло Умматов Наманган вилояти ҳокими Хайрулло Бозоровнинг “Facebook” ижтимоий тармоғидаги шахсий саҳифасига мурожаат йўллаган. Ҳоким ўринли илтимосни инобатга олиб, туман мутасаддиларига топшириқ берган. Масъуллар айни масала бўйича ҳудудга келиб, вазиятни ўрганишди ва тезда фаолиятга киришишди.
-
Урушда асосан сапёрлик қилганман. "Сапёр бир марта адашади" деган нақлни эшитган бўлсангиз керак, - дейди биз билан суҳбатда Абдусалом ота Раҳмонов. - У ажални қўли билан ушлаб, бармоқлари билан даф қилиши керак. "Ё сен уни ёки у сени!" - урушдаги мантиқ шу.
-
Бугун – Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Наманган вилояти кенгаши раиси, халқ депутатлари вилот Кенгаши депутати, “Миллий тикланиш” партияси фаоли Аҳмаджон Мусохонович Аълохўжаев туғилган кун. У қутлуғ 50 ёшини яқинлари даврасида нишонламоқда.
-
Шу йилнинг 26 апрель куни соат 15:45ларда Наманган шаҳридан ўтувчи 4Р 112 “Фарғона халқа йўли” автомобиль йўлининг 78-километрида юз берган автоҳалокат бир пиёданинг ўлими билан якун топди. Марҳуманинг яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирамиз. Йўлларда ҳаракатланаётган ҳайдовчилардан тезликни оширмаслик, йўл қоидаларига қатъий амал қилишларини сўраб қоламиз.
-
Жамоатчилик палатаси давлат органлари ва ташкилотларига қонунларнинг, турли соҳалардаги давлат дастурларининг ижроси ҳамда уларнинг ваколатларига кирадиган бошқа муҳим масалалар юзасидан асослантирилган тушунтириш бериш ёки нуқтаи назарини баён этиш талаби билан Жамоатчилик палатаси сўровини юбориш ҳуқуқига эга бўлмоқда.
-
2020 йил, 20 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “Муборак рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисида”ги қарорга имзо чекди. Рамазон ойининг карантин қоидаларига қатъий риоя қилган ҳолда, уй шароитида, оила даврасида ўтказилиши учун зарур шароитлар яратилиши белгилаб берилди.
-
Ҳа, шифокорларга ҳар томонлама қийин. Чунки улар пандемия даврида ҳам хавфли шифохоналарда ишлашяпти, ҳам вирус юқтириб олишлари эҳтимоли катта. Айни фикрни стационар назоратда бўлган Наманган туманининг Шўрқўрғон қишлоғида яшовчи ҳам шифокор, ҳам туман кенгаши депутати, ҳам тадбиркор Акрамжон Мирзаакбаров фаолияти мисолида кўрдик.
-
Ижтимоий тармоқларда Наманган шаҳридаги маҳаллаларда пенсионерларга пенсия пулларини тарқатган, коронавирусга чалинган, дея иддао қилинган Халқ банки кассирини сўккан орган масъул ходимининг видео-лавҳаси халқимизнинг ҳақли эътирозлари, кенг мунозараларига сабаб бўлди.