Жамият
-
Муқаддас Қуръони каримнинг бир неча ўринларида хайр-эҳсон, эзгуликнинг мукофоти фақат яхшилик экани алоҳида таъкидланган. Бу каби пурмаъно ҳикматлар бугунги синовли кунларда жамиятимизда меҳр-оқибат, саховат ва мурувват, ўзаро тотувлик, аҳиллик ва ҳамжиҳатлик муҳитининг тобора юксалиб боришида акс этмоқда.
-
Туман ИИБ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ҳаракатлари натижасида мазкур жиноятни шу маҳаллада истиқомат қилувчи 38 ва 34 ёшли икки нафар аёл содир этганлиги аниқланди. Қўшнисини тунаган аёллар далилий ашёлар билан қўлга олинди.
-
Алағда бўлиб турганимда, кетма-кет ўғилларимнинг ўзлари телефон қилиб қолишди. Мавриди билан гонорарнинг баракаси ҳақида ўғилларимга кулиб-кулдириб гапириб бердим. Ақлли, фаросатли йигитлар-да, дарров пул жўнатишди. Уларнинг хоҳишлари билан минг доллар маҳалла фуқаролар йиғини раисига бердим. Кўчаларни обдонлаштиришга ўғилларимнинг ёрдами эканини айтдим.
-
Раҳмонжон Анварович Расулов 1974 йилда Наманган шаҳрида туғилган. Маълумоти олий, 1998 йилда Наманган саноат-технология институти, 2001 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясини тамомлаган.
-
Муҳаммадзокир Маматхонов 1974 йилда Поп туманида туғилган. Маълумоти олий, 2006 йили Наманган муҳандислик-иқтисодиёт институтини (ҳозирги Наманган муҳандислик-технология институтини), 2012 йили Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси қошидаги Олий бизнес мактабини тамомлаган. Мутахассислиги: молия, бизнес бошқаруви магистри.
-
Ижтимоий тармоқларда 40 ёшли мутахассис ўлимига коронавирус инфекцияси сабаб бўлгани айтилмоқда. Бироқ Монополия қўмитаси расмий манбасида Санжар Абдуқодировнинг вафоти сабаблари очиқланмаган.
-
Ҳорунхон ҳожи ота умр йўлдоши Раҳимахон ҳожи она Мусохонова билан 8 фарзандни вояга етказган Ҳорунхон ҳожи домла ҳозирда турмуш ўртоғи билан 70дан ортиқ набира ва эваралари даврасида кексалик гаштини сурмоқдалар. Уларнинг 57 йилдан буён кечираётган аҳил ва тотув ҳаётларига кўпчилик ҳавас билан қарайди. Пенсия пулларини газета ва китоблар улашишга ва эҳтиёжманд оилаларни қўллашга сарфлайдилар.
-
Акмал Эшондадаевич Бурхонов 1981 йил 26 май куни Наманган шаҳрида туғилган. Маълумоти олий, 2003 йили Тошкент давлат юридик институтини, 2007 йили Япониянинг Нагоя давлат университетини тамомлаган. Мутахассислиги ҳуқуқшунос. Рус, инглиз ва япон тилларини мукаммал билади. "Адолат" социал-демократик партиясининг аъзоси.
-
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг шахсий таркиб бўйича буйруғи билан лавозим тайинловлари амалга оширилди. Хусусан, Наманган вилояти Чортоқ тумани ички ишлар бўлимига ҳам янги раҳбар тайинланган.
-
Алимент маблағини ўз вақтида тўламай келган қарздор юзасидан давлат ижрочиси томонидан тегишли ташкилотларга яшаш манзили ва ундирув қаратилиши мумкин бўлган мол-мулклар юзасидан сўровномалар юборилади. Олинган жавоб хатларига биноан қарздорнинг яшаш манзили аниқланади. Бироқ...