Наманган вилояти Норин тумани Тошлоқ маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи 60 ёшли аёл туман Ички ишлар бўлимига ариза билан мурожаат қилиб, кечаси яшаш уйига очиқ қолган дарвоза орқали кириб, хонадаги сандиқ ичида бўлган 300 АҚШ доллари ва 1 миллион 100 минг сўм пулларини ўғирлаб кетганлигини айтиб, чора кўришларини сўраган.

Бу ҳақида “Namangan24.uz” ахборот-таҳлилий порталига вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар берди.


Туман ИИБ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ҳаракатлари натижасида мазкур жиноятни шу маҳаллада истиқомат қилувчи 38 ва 34 ёшли икки нафар аёл содир этганлиги аниқланди. Қўшнисини “ухлатган” аёллар далилий ашёлар билан қўлга олинди.

Айни кунларда ушбу ҳунрезлик ҳолати юзасидан туман ИИБ ҳузуридаги тергов гуруҳи томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки суриштирув-тергов ишлари олиб борилмоқда.

© Namangan24.uz

--> -->