Жамият
-
Акмал Эшондадаевич Бурхонов 1981 йил 26 май куни Наманган шаҳрида туғилган. Маълумоти олий, 2003 йили Тошкент давлат юридик институтини, 2007 йили Япониянинг Нагоя давлат университетини тамомлаган. Мутахассислиги ҳуқуқшунос. Рус, инглиз ва япон тилларини мукаммал билади. "Адолат" социал-демократик партиясининг аъзоси.
-
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг шахсий таркиб бўйича буйруғи билан лавозим тайинловлари амалга оширилди. Хусусан, Наманган вилояти Чортоқ тумани ички ишлар бўлимига ҳам янги раҳбар тайинланган.
-
Алимент маблағини ўз вақтида тўламай келган қарздор юзасидан давлат ижрочиси томонидан тегишли ташкилотларга яшаш манзили ва ундирув қаратилиши мумкин бўлган мол-мулклар юзасидан сўровномалар юборилади. Олинган жавоб хатларига биноан қарздорнинг яшаш манзили аниқланади. Бироқ...
-
Наманган вилоятида коронавирус пандемияси сабабли ўрнатилган карантин шароитида тожли вируснинг кенг тарқалиши ва олдини олишга қаратилган изчил чора-тадбирлар кўрилаётганига қарамай соғлиқни сақлаш тизимида бугунги муҳим сиёсатга монанд айрим нопок мансабдор шахслар учраётгани ғоят ачинарлидир.
-
Халилилло Собиржонович Тўрахўжаев 1972 йилда Янгиқўрғон тумани Мамай қишлоғида таваллуд топган. Ҳозирга қадар Республика Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги директори лавозимида фаолият юритиб келаётган эди. У ушбу лавозимга 2017 йилнинг декабрида тайинланганди.
-
“Жаҳл чиққанда ақл кетади”, деган нақл халқимизда бежиз айтилмаган. Одамзот ғазаб отига минганда ақлига қараб иш тутмоғи керак. Афсуски, Наманган вилоятининг тоғолди ҳудудидаги бир хонадонда бунинг акси бўлди. Янгиқўрғон туманида яшовчи ёш йигит 26 июнь куни соат 20:00лар чамасида ўз хонадонида бирга яшовчи акаси билан ўзаро жанжаллашиб қолади.
-
Cаноат, кичик ва ўрта бизнес, ҳунармандчилик, хизмат кўрсатиш соҳалари вилоят иқтисодиётини ривожлантириш ва аҳоли даромадларини оширишнинг энг муҳим драйверлари бўла олади. Ушбу соҳалар бўйича Наманганда катта тажриба бор. Вилоятда тадбиркорликни ривожлантириш орқали муҳтож оилаларнинг 12 мингдан зиёд ишсиз аъзоларини банд қилиш ва йил охирига қадар камбағал оилалар сафидан чиқариш бўйича мутасаддиларга кўрсатмалар берилди.
-
Президентимиз Шавкат Мирзиёев Наманганга ташрифининг иккинчи кунида вилоят фаоллари билан йиғилишда иштирок этди. Ижтимоий ҳимояга муҳтож, ишсиз, кам таъминланган оилалар бандлигини таъминлаш орқали доимий даромад манбаларига эга бўлишларига кўмаклашиш, камбағалликни қисқартириш, аҳолини уй-жой билан таъминлаш ва кичик саноат зоналари ташкил этиш каби долзарб масалаларга эътибор қаратди.
-
“Бир маҳалла - бир маҳсулот” тамойили асосида бир жойда экспортбоп сифатли маҳсулот етиштирилади, камбағал оилалар доимий даромад манбаларига эга бўлади ва бандлиги таъминлади. Яна бир қулайлиги - маҳсулотни етиштиришда кўчат, сув, минерал ўғит ҳамда бозор таъминоти етакчи тадбиркор томонидан кафолатланади. Айни пайтда Чортоқ туманидаги 800 та камбағал оила аъзоларининг бандлиги таъминланди.
-
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев жойларда ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши, йирик лойиҳалар билан танишиш мақсадида Наманган вилоятига жўнаб кетди.


.jpg)








.jpg)


