Жамият
-
Ёқубжон Камолов 1975 йилда Наманган шаҳрида туғилган. Маълумоти олий, 1997 йили Наманган саноат-технология институтини тамомлаган. Меҳнат фаолиятини 1997 йилда Наманган вилояти статистика бошқармасида иқтисодчи вазифасидан бошлаган.
-
Бош прокурор таъкидлашича, Э. пандемия шароитида жамоат тадбирларига жалб қилинган фуқароларга иш ҳақлари жамоат ишлари жамғармасидан тўланиши белгиланганидан фойдаланиб, ушбу маблағларни ҳам ўзлаштириш пайига тушади. Жиноий йўл билан топилган маблағлар ҳисобига 2 та «Ласетти» ва 2 та «Дамас» автомашинасини сотиб олиб, легаллаштирган.
-
Аҳрорбек Акбарович Акбаров 1990 йил 31 июль куни Наманган шаҳрида зиёлилар оиласида таваллуд топган. Маълумоти олий, 2018 йили Наманган Давлат университетининг Миллий ғоя, маънавият асослари ва ҳуқуқ йўналишини тамомлаган.
-
Ушбу тайинлов масалаласида Наманган вилояти ҳокимлигида бўлиб ўтган йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори Ниғматилла Йўлдошев, вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Шавкат Абдураззоқов иштирок этдилар.
-
2019 йил июль ойидан буён Наманган вилояти прокурори сифатида фаолият юритиб келаётган адлия катта маслаҳатчиси Акмалхўжа Юсупович Мавлоновнинг лавозими кўтарилди. 1975 йилда туғилган, маълумоти олий, 2002 йилда Тошкент давлат юридик институтини тамомлаган. Мутахассислиги ҳуқуқшунос.
-
Баҳромжон Сатимбоевич Нурматов 2017 йилдан ҳозирга қадар Наманган вилояти ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.
-
Ўзбекистон Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Наманган вилояти бошқармасида бўлиб ўтган брифинг шу йил 29 сентябрь кунги ижро ҳаракатлари давомида Наманган шаҳридаги Истиқбол маҳалласидаги яшаш хонадони олдида марҳума Г. Д.нинг ўз жонига қасд қилиши билан боғлиқ масалаларга қаратилди.
-
Бу ҳолатни мен мутлақо қоралайман. Аёлнинг ҳолатини тушуниш мумкин эди. Оддий гаплашганда ҳам кимдир чарчаб қолган, кимдир асабийлашган, кимдир ўзини тутолмаётганини сезиш мумкин. Мажбурий ижро бюроси ўзининг ички қарори билан ижрони маълум бир муддат кейинроққа суриши, аёл ўзига келгач, яқинлари орқали тушунтириб, сўнгра яна шуғулланиши мумкин эди...
-
Муҳтарам Президентимиз эътироф этганларидек, пок ниятли, ширин тилли, гўзаллик ва нафосатни яхши кўрадиган Наманган аҳлига ўз миннатдорчилигимни, юксак эҳтиромимни билдираман ва таъзим қиламан. Бетакрор Ватанимиз равнақи йўлида садоқат билан хизмат қилишдан ҳеч қачон толмайлик, чарчамайлик! Барчангизни яхши кўраман!
-
Муҳтарама Абдуллахонова 1993 йил 10 июнь куни Наманган шаҳрида туғилган. Маълумоти олий. 2018 йилда Тошкент давлат шарқшунослик институтини, 2020 йилда ушбу олийгоҳнинг магистратурасини тамомлаган. Мутахассислиги - халқаро муносабатлар ва ташқи сиёсат. Рус, инглиз, урду ва хитой тилларини мукаммал билади.