Жамият
-
2022 йил 1 январдан бошлаб давлат идоралари томонидан аҳолидан, шу жумладан тадбиркорлик субъектларидан бир қатор маълумотлар ва ҳужжатларни талаб қилиш бекор қилинди. Бунда тегишли ҳужжат ва маълумотларни белгиланган масъул давлат органлари ва ташкилотларидан мустақил равишда "Электрон ҳукумат" тизими идоралараро интеграциялашув платформаси орқали сўраб олинади.
-
Баҳодир Турсунович Юсупов 1961 йил 16 август куни Наманган вилоятининг Учқўрғон туманида таваллуд топган. Маълумоти олий, 1982 йили Тошкент политехника институтини, 1997 йили Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясини тамомлаган.
-
Муқаддас Ислом динимизнинг инсонпарварлик ғояларини тарғиб этиш, "Жаҳолатга қарши – маърифат" тамойили асосида униб-ўсиб келаётган ёшларимизни соғлом эътиқод руҳида тарбиялашга алоҳида аҳамият берамиз. Бизнинг энг катта бойлигимиз – турли миллат ва элатлар, диний конфессиялар вакиллари ўртасидаги тинчлик ва барқарорлик, ўзаро ҳурмат ва ҳамжиҳатликдир.
-
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексига аҳолини асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари билан кафолатли таъминлашга қаратилган қўшимча киритиш тўғрисида”ги Қонунни имзолади.
-
Сайловлар мамлакатда давлат ҳокимиятини фуқароларнинг хоҳиш–истакларини қонуний йўл билан шакллантириш воситаси, фуқароларнинг ўз мамлакатларини билвосита (вакиллари орқали) бошқаришда иштирок этиш усулидир. Энг илғор халқаро стандартлар асосида, қисқа фурсат ичида мустақил Ўзбекистон тарихида илк бор Сайлов кодекси лойиҳаси ишлаб чиқилди ва қабул қилинди.
-
Бугунги кунда бутун юртимиз бўйлаб уй-жойлар қурилиши ҳажми ошган бўлсада, аҳолининг уй-жойга бўлган эҳтиёжини тўлиқ қамраб олгани йўқ. Президентликка номзод Мақсуда Ворисова ўз сайловолди дастурида оғир ижтимоий ахволдаги оилаларни ижтимоий турар-жойлар билан таъминлаш масаласига ҳам алоҳида эътибор қаратилиб, бундай уй-жойлар учун имтиёзли ипотека кредити бериш амалиётини такомиллаштириш таклифи илгари сурилган.
-
1 октябрь – “Ўқитувчи ва мураббийлар куни” ҳамда 2 ва 3 октябрь - шанба ва якшанба кунлари дам олиш куни ҳисобланади. Шу боис фуқаролар ўртасида тушунмовчиликлар юзага келишининг олдини олиш ҳамда пенсия ва нафақа олувчиларнинг оворагарчиликларига йўл қўймаслик мақсадида қуйидагилар маълум қилинади.
-
Ойбек Аълохонович Хўжақулов 1978 йил 25 июль куни Наманган вилоятининг Учқўрғон туманида туғилган. Маълумоти олий, 2000 йили Наманган муҳандислик-педагогика институтини (ҳозирги Наманган муҳандислик-қурилиш институти), 2008 йили эса Ички ишлар Академиясини тамомлаган. Мутахассислиги муҳандис-технолог ва юрист.
-
Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг ўттиз йиллиги муносабати билан фан, таълим, соғлиқни сақлаш, спорт, адабиёт, маданият, санъат соҳалари ва оммавий ахборот воситалари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлади. Тақдирланганлар орасида Наманган вилоятидан ҳам бир қатор ҳамютларимиз ҳам эътироф этилди.
-
- “Маҳаллабай” бўйича ишлаш механизми асосида ҳар бир маҳалла кўчалари кунлик суюлтирилган газ билан таъминланмоқда. Бугунни ўзида суюлтирилган газ истеъмолчиларига “Hududgaz Namangan” газ таъминоти филиали томонидан жами 227,09 тонна суюлтирилган газ етказиб берилиб, 4137 та аҳоли хонадонларига ID карталар тарқатилди, - дейди “Hududgaz Namangan” газ таъминоти филиали директорининг суюлтирилган газ таъминоти бўйича ўринбосари Иброҳим Мамаджонов.