Жамият
-
Доно халқимизда “Қинғир иш келтирар ташвиш”, деган нақл бежиз айтилмаган. Даромад орттириш мақсадида қилинган ҳар қандай ноқонуний хатти-ҳаракат албатта, бир кун келиб “миси” чиқиши шубҳасиз.
-
Наманган вилояти жамоатчилиги оғир жудоликка учради. Вилоят ҳокимининг собиқ ўринбосари ва Косонсой тумани собиқ ҳокими, йўл қурилиши соҳасининг фахрийси, юртимизнинг иқтисодий-ижтимоий тараққиётига салмоқли ҳисса қўшган инсон Икромжон Каримов узоқ давом этган касалликдан сўнг 75 ёшда вафот этди.
-
2022 йил 1 февралдан кучга кирадиган мамлакатимиз қонунчиликдаги ўзгаришлар рўйхатини тақдим этамиз. Мазкур дайжест Ўзбекистон Республикаси Aдлия вазирлиги маълумотлари асосида тайёрланди.
-
Умра сафари қачондан бошланади? Сафарга қачон рўйхатга ёзилган фуқаролар жўнатилади? Умра тўлови қанча этиб белгиланди? Зиёратчилар учун қайси вакцина билан эмланиш талаб этилади? Ўзбекистон мусулмонлари идорасига мўмин-мусулмонлардан Умра зиёрати бўйича келиб тушган кўпгина саволларга жавобларни тақдим этамиз.
-
2022 йил 1 январдан бошлаб давлат идоралари томонидан аҳолидан, шу жумладан тадбиркорлик субъектларидан бир қатор маълумотлар ва ҳужжатларни талаб қилиш бекор қилинди. Бунда тегишли ҳужжат ва маълумотларни белгиланган масъул давлат органлари ва ташкилотларидан мустақил равишда "Электрон ҳукумат" тизими идоралараро интеграциялашув платформаси орқали сўраб олинади.
-
Баҳодир Турсунович Юсупов 1961 йил 16 август куни Наманган вилоятининг Учқўрғон туманида таваллуд топган. Маълумоти олий, 1982 йили Тошкент политехника институтини, 1997 йили Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясини тамомлаган.
-
Муқаддас Ислом динимизнинг инсонпарварлик ғояларини тарғиб этиш, "Жаҳолатга қарши – маърифат" тамойили асосида униб-ўсиб келаётган ёшларимизни соғлом эътиқод руҳида тарбиялашга алоҳида аҳамият берамиз. Бизнинг энг катта бойлигимиз – турли миллат ва элатлар, диний конфессиялар вакиллари ўртасидаги тинчлик ва барқарорлик, ўзаро ҳурмат ва ҳамжиҳатликдир.
-
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексига аҳолини асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари билан кафолатли таъминлашга қаратилган қўшимча киритиш тўғрисида”ги Қонунни имзолади.
-
Сайловлар мамлакатда давлат ҳокимиятини фуқароларнинг хоҳиш–истакларини қонуний йўл билан шакллантириш воситаси, фуқароларнинг ўз мамлакатларини билвосита (вакиллари орқали) бошқаришда иштирок этиш усулидир. Энг илғор халқаро стандартлар асосида, қисқа фурсат ичида мустақил Ўзбекистон тарихида илк бор Сайлов кодекси лойиҳаси ишлаб чиқилди ва қабул қилинди.
-
Бугунги кунда бутун юртимиз бўйлаб уй-жойлар қурилиши ҳажми ошган бўлсада, аҳолининг уй-жойга бўлган эҳтиёжини тўлиқ қамраб олгани йўқ. Президентликка номзод Мақсуда Ворисова ўз сайловолди дастурида оғир ижтимоий ахволдаги оилаларни ижтимоий турар-жойлар билан таъминлаш масаласига ҳам алоҳида эътибор қаратилиб, бундай уй-жойлар учун имтиёзли ипотека кредити бериш амалиётини такомиллаштириш таклифи илгари сурилган.