Иброҳим Икромович Ҳожиев Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг Наманган вилояти бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Янги раҳбар Наманган вилояти ҳокимлигида бўлиб ўтган йиғилишда расман таништирилди, дея хабар бермоқда Namangan.uz

Иброҳим Ҳожиев 1989 йилда Наманган шаҳрида туғилган. Маълумоти олий, 2011 йили Наманган муҳандислик-иқтисодиёт институтини тамомлаган. Мутахассислиги иқтисодчи.

Меҳнат фаолияти давомида ёшлар ташкилоти тизимида туман, вилоят ва республика даражасидаги масъул вазифаларда иш олиб борган, 2015-2019 йилларда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати бўлган.

Тайинловга қадар Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Наманган вилояти филиали раҳбари ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.

Мазкур тайинлов Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 1 июндаги “Аҳолига сифатли ижтимоий хизмат ва ёрдам кўрсатиш ҳамда унинг самарали назорат тизимини йўлга қўйиш бўйича комплекс чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони асосида амалга оширилди.

© namangan24.uz

--> -->