Жамият
-
Ҳашар давомида 1 603 гектардаги майдонлар ободонлаштирилди, 762 тонна чиқиндилар чиқариб ташланди. 461 километр бўйлаб ариқ ва лотоклар тозаланди, 672 та қабристон ва 30 та муқаддас зиёратгоҳ обод қилинди. 804 144 дона дарахт ва кўчатларга шакл берилиб, оқлаш ишлари бажарилди. Эҳтиёжманд 1 191 та оиланинг 25 932 м2 уй-жойлари ҳашар йўли билан таъмирланди. 1 211 та хонадон, 393 нафар ногиронлиги бор ва ёлғиз кексалар ҳолидан хабар олинди.
-
“Hududgaz Namangan” газ таъминоти филиали томонидан вилоятимиз шаҳар ва туманларида “Маҳаллабай” бўйича ишлаш механизми жорий этилган бўлиб, бунда ҳар бир маҳалла кўчаларини кунлик суюлтирилган газ билан таъминлаш чоралари кўрилмоқда.
-
шу йилнинг 16 август куни вилоятдаги суюлтирилган газ истеъмолчиларига “Hududgaz Namangan” газ таъминоти филиали томонидан жами 190,5 тонна суюлтирилган газ етказиб берилиб, 3755 та аҳоли хонадонларига ID карталар тарқатилди. Эҳтиёжманд оилаларга 30 дона маиший газ баллонлари етказиб берилди.
-
Баҳодир Турсуновичнинг саъй-ҳаракатлари билан Косонсой тумани қиёфаси тубдан ўзгариб, кўркам ва мафтункорлик касб этмоқда. Айниқса, туман маркази "Обод қишлоқ" давлат дастури доирасида амалга оширилган бунёдкорлик ишлари натижасида кўрганда ҳавасни келтирадиган масканга айланди.
-
Наманган вилоятида “Маҳаллабай” бўйича ишлаш механизми ташкил этилган бўлиб, эндиликда ҳар бир маҳалла кўчалари бир куннинг ўзидаёқ суюлтирилган газ билан таъминланмоқда. Хусусан, шу йилнинг 13 август куни вилоятдаги суюлтирилган газ истеъмолчиларига “Hududgaz Namangan” газ таъминоти филиали томонидан жами 231,6 тонна суюлтирилган газ етказиб берилиб, 2550 нафар истеъмолчига ID карталар тарқатилди. Эҳтиёжманд оилаларга 27 дона маиший газ баллонлари берилди.
-
Етим болаларга уй-жойлар мулкка эгалик қилиш ҳуқуқи билан, бироқ бола 30 ёшга тўлгунича уни сотиш, гаровга қўйиш, ижарага бериш, оила аъзоси бўлмаган шахсларни рўйхатга қўйиш ҳуқуқисиз берилади.
-
Давлат ва жамоат арбоби, халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгаши депутати, ёшларнинг меҳрибон Устози, бошқарув илми билимдони Дилшода Дадажоновна Дадажонова ҳаёт бўлганларида бугун қутлуғ 73 ёшни қаршилаган бўларди.
-
Эрталаб ишга кетаётсам, ўт ўчириш қисми олдида, канал кўприги яқинида тумонат одам тўпланиб турибди. Йўл ҳодисаси бўлдимикан, дея ўйлаб уларга яқинлашдим. Қарасам, каналда бир аёл оқиб кетяпти. Ҳеч нарсани ўйламасдан ўзимни сувга отиб, чўкаётган кишини олиб чиқдим.
-
100 нафар эксперт Президент Шавкат Мирзиёевнинг 15 та муҳим ислоҳотини аниқлаб берди. Жорий йилги глобал сўров натижаларига кўра, Президент Шавкат Мирзиёевнинг тарихий аҳамиятга молик 15 та муҳим ислоҳоти шакллантирилди. Экспертлар фикрича, Ўзбекистон етакчисининг энг муҳим ислоҳоти бу — ...
-
Ҳозирги мураккаб пандемия даврида диний ибодатларни уй шароитида адо этиш бўйича кўпни кўрган уламоларимиз томонидан билдирилган таклиф, ҳеч шубҳасиз халқимизнинг ҳаёти ва саломатлигини асрашга қаратилган энг тўғри қарордир. Ушбу улуғ айём кунларида барчамиз Қодир Аллоҳдан бутун инсоният бошидан кечираётган бундай оғир синовларни енгиб ўтишда Ўзи мададкор бўлишини сўраймиз.