Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бугун – 2021 йил 24 август куни “Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг ўттиз йиллиги муносабати билан фан, таълим, соғлиқни сақлаш, спорт, адабиёт, маданият, санъат соҳалари ва оммавий ахборот воситалари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида”ги Фармонга имзо чекди.

Мазкур ҳужжат билан бир гуруҳ юрт фидойилари Ватанимиз мустақиллигини мустаҳкамлаш, халқимиз маънавиятини юксалтириш ишларига қўшган муносиб ҳиссаси, ўзининг ёрқин истеъдоди, серқирра ижоди, самарали илмий-амалий фаолияти билан мамлакатимизнинг илм-фан, таълим, соғлиқни сақлаш, спорт, адабиёт, маданият ва санъат соҳаларини ривожлантириш, ёшларимизни она юртга муҳаббат ва садоқат, умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш йўлидаги катта хизматлари ҳамда жамоат ишларидаги фаол иштироки учун унвон, орден ва медаллар билан мукофотланди.

Қувонарлиси шундаки, тақдирланганлар орасида Наманган вилоятидан ҳам бир қатор ҳамютларимиз ҳам эътироф этилди:

«Дўстлик» ордени билан:

Байбобоев Набижон Гуломович - Наманган муҳандислик-қурилиш институтининг транспорт логистикаси ва хизматлар соҳаси кафедраси профессори.

Марипова Мохинисса Улкановна - Поп туманидаги «Мурувват» ногиронлар учун эркаклар интернат уйи директори.

Рахматуллаева Ёкутхон Турсунбаевна - Наманган шаҳар маданият бўлимининг «Ёр-ёр» фольклор халқ жамоаси бадиий раҳбари.

«Соғлом турмуш» медали билан:

Мирзахалов Илхомжон Эркинович - Чуст туманидаги болалар ва ўсмирлар спорт мактаби услубчиси.

«Шуҳрат» медали билан:

Бойбаева Нурхон Абдукадировна - Чуст туманидаги ҳунарманд-дўппидўз.

Боқиханова Муяссар Машрабхоновна - Тўрақўрғон туманидаги Исҳоқхон Ибрат номидаги ижод мактабининг ўзбек тили ва адабиёти фани ўқитувчиси.

Гиясова Угулхон Мамашариповна - Наманган шаҳридаги «Саховат» кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар учун интернат уйи хўжалик бекаси.

Солижонова Гулбаҳор Ўткиралиевна - Наманган вилояти ихтисослаштирилган санъат мактабининг академик вокал хонандалиги кафедраси мудири

Мукофотланган юртдошларимизни юксак даражадаги эътироф билан чин дилдан табриклаймиз.

© namangan24.uz

--> -->