Мақола топилди: 20 та

1.Муайтайчилар муваффақияти: жаҳонни забт этган 5 ёшли чемпион!

Юртимизда, хусусан Наманган вилоятида жисмоний тарбия ва спортни оммалаштириш, ёш иқтидор эгаларининг интилишларини рўёбга чиқариш борасида олиб борилаётган кенг қамровли саъй-ҳаракатлар натижасида умидли спортчиларимиз халқаро ареналарда салмоқли ютуқларга эришмоқда.


2.Муайтайчилар муваффақияти: жаҳонни забт этган 5 ёшли чемпион!

Юртимизда, хусусан Наманган вилоятида жисмоний тарбия ва спортни оммалаштириш, ёш иқтидор эгаларининг интилишларини рўёбга чиқариш борасида олиб борилаётган кенг қамровли саъй-ҳаракатлар натижасида умидли спортчиларимиз халқаро ареналарда салмоқли ютуқларга эришмоқда.


3."Ёшлар кубоги" кимга насиб қилди?

Косонсойдаги турнир Президентимиз илгари сурган бешта муҳим ташаббуснинг иккинчиси - ёшларни жисмоний чиниқтириш ва спорт соҳасида ўз қобилиятини намоён қилишлари учун зарур шароитлар яратишдек эзгу мақсадни амалга оширишга қаратилди.


4.Бутунжаҳон универсиадаси: Ҳумоюннинг ғалабали юриши давом этмоқда!

Бутунжаҳон талабалар спорт ўйинларида вилоятимизнинг икки нафар иқтидорли спортчи, Наманган давлат университети талабалари – теннисчимиз Ҳумоюн Султонов ҳамда маҳоратли енгил атлетикачи қизимиз Нурхон Муҳиддинова ҳам иштирок этиш бахтига эга бўлишмоқда.


5.Баҳринисо Бобоева Осиё чемпиони: Энди навбат Олимпия ўйинларига!

Мусобақада 50 килограмм вазн тоифасида баҳсларга киришган Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси, наманганлик Баҳринисо Бобоева Ватанимиз шаънини муносиб ҳимоя қилиб, Осиё чемпиони деган шарафли унвонга сазовор бўлди.


6.Бутунжаҳон универсиадаси: Ҳумоюн ғолиблар қаторида!

Ватанимиз шаъни ва довруғи учун баҳсларга киришган Наманган давлат университети талабаси Ҳумоюн Султонов “Кичик Олимпида”нинг ғолиблари қаторидан ўрин эгаллашга муяссар бўлди.


7.Президент юрт фидойиларига орден ва медаллар берди

2019 йил 28 август куни Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг “Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма саккиз йиллиги муносабати билан фан, таълим, соғлиқни сақлаш, адабиёт, маданият ва санъат соҳалари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида”ги фармони қабул қилинди.


8.Президент фаол давлат хизматчилари ва тадбиркорларни мукофотлади

Президентимизнинг "Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг йигирма саккиз йиллиги муносабати билан давлат хизматчилари ҳамда ишлаб чиқариш ва ижтимоий-иқтисодий соҳалар ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида”ги Фармони қабул қилинди.


9.Наманганлик велоспортчи Осиё чемпионатида совриндор бўлди

Қитъамиз биринчилиги иштирокчилар учун ҳар тўрт йилликнинг энг нуфузли спорт анжумани – 2020 йили Токиода бошланадиган ёзги Олимпия ўйинлари йўлланмасига қимматли рейтинг очколарини тақдим этиши билан муҳим аҳамият касб этарди. Айни шу сабабли ҳам Осиёнинг турли мамлакатларидан келган спортчилар ўртасида ҳар бир йўналишда кечган пойгалар қизғин рақобат тусида кечди.


10.Президент фидойи ўқитувчи мураббийларни мукофотлади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида”ги Фармонини имзолади. Давлат мукофотларига муносиб кўрилганлар орасида ўз соҳасида узоқ йиллар ҳалол меҳнат қилган, ёш авдод таълим-тарбиясига улкан ҳисса қўшиб келаётган наманганлик фидойи ўқитувчи мураббийлар ҳам эътироф этилди.


11.Наманганда чемпион спортчиларга уй ва машина совға қилинди

2019 йилнинг ўзида Наманган вилояти спортчилари (Рустам Ассакалов, Нилуфар Зокирова, Дилноза Раҳматова, Нозимахон Қаюмова) томонидан Юнон рум кураши, байдарка ва каноэда эшкак эшиш, енгил атлетика турларидан “Токио-2020” ёзги Олимпия ўйинлари ва Паралимпия ўйинларига 5 та йўлланмани қўлга киритишга эришилди. Бу борадаги зафарли одим давом этмоқда.


12.Фашистларни "ер тишлатган" сапёр

Урушда асосан сапёрлик қилганман. "Сапёр бир марта адашади" деган нақлни эшитган бўлсангиз керак, - дейди биз билан суҳбатда Абдусалом ота Раҳмонов. - У ажални қўли билан ушлаб, бармоқлари билан даф қилиши керак. "Ё сен уни ёки у сени!" - урушдаги мантиқ шу.


13.Президент бир гуруҳ ўқитувчи ва мураббийларни давлат мукофотлари билан тақдирлади

2020 йил 30 сентябрь куни Президенти Шавкат Мирзиёев “Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида”ги фармонини имзолади. Давлатимиз томонидан тақдирланганлар орасида 12 наманганлик фидойилар ҳам борлиги қувонарлидир.


14.Наманганлик спортчилар "Токио-2020"да қандай натижа кўрсатмоқда?

Японияга ташриф буюрган мамлакатимиз спорт делегацияси сафидан Наманган вилоятидан 6 нафар спортчи ўрин олган бўлиб, юнон-рум кураш тури бўйича Рустам Ассакалов, байдарка ва каноэда эшкак эшишда Дилноза Рахматова ва Нилуфар Зокирова, бокс бўйича Шаҳноза Юнусова, оғир атлетика баҳсларида Адҳамжон Эргашев, ўқ отишда Мухтасар Тоҳирова “Токио-2020”да иштирок этиш бахтига муяссар бўлдилар.


15.Наманган вакиллари медаллар учун курашни давом эттиради

Ёзги Олимпия ўйинларида каноэда эшкак эшиш бўйича яккалик баҳсларида фаол иштирок этган Нилуфар Зокирова ва Дилноза Раҳматова “Токио-2020”нинг 6 август кунги дастуридан ўрин олган ўйинларда жуфтлик тандемини ҳосил қилиб, ўз имкониятларини синовдан ўтказдилар.


--> -->