Юртимизда, хусусан Наманган вилоятида жисмоний тарбия ва спортни оммалаштириш, ёш иқтидор эгаларининг интилишларини рўёбга чиқариш борасида олиб борилаётган кенг қамровли саъй-ҳаракатлар натижасида умидли спортчиларимиз халқаро ареналарда салмоқли ютуқларга эришмоқда.

Хусусан, яқинда Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида бўлиб ўтган муайтай (“тай-бокс”) бўйича 16-жаҳон чемпионатида Ватанимиз шарафини муносиб ҳимоя қилган, Ўзбекистон терма жамоаси ва “Jay Team” клуби аъзолари саналган Наманган шаҳар спортчилари муваффақиятли натижаларга эришиб, шода медалларга эга бўлишди.

Жумладан, мусобақада баҳсларга киришган 5 ёшли Муҳсинбек Эркинжонов (24 килограмм вазн тоифасида), Дилшодбек Холмирзаев (51 кг. вазн) барча рақибларини “тор-мор” этиб, олтин медаль ва жаҳон чемпионлиги унвонини қўлга киритдилар.

Финалгача бўлган барча жангларни мағлубиятсиз ўтказа олган Акмалжон Ахадов (54 кг. вазн) ва Шохруҳ Латифжонов (81 кг. вазн) мусобақани иккинчи ўринда якунлаб, кумуш медаллари билан тақдирланди.

 Жаҳон чемпионати баҳсларида ярим финалга қадар етиб келган Азизбек Нуриддинов (54 кг) ва Узаир Исмоилжонов (67 кг вазн) ҳам бронза медаллари соҳиби сифатида ғолиблик шоҳсупасидан жой олишди.

Оқилхон Дадабоев.

© namangan24.uz

--> -->