Наманган вилоятида бугунги кунда табиий газ билан бир қаторда истеъмолчиларнинг аксарияти суюқ газдан фойдаланувчиларни ташкил этади. Айни шу боисдан ҳам “зангори олов” кириб бормаган хонадонларни иккиламчи ёнилғи билан таъминлаш масаласи “Hududgaz Namangan” газ таъминоти филиали фаолиятида устувор йўналишлардан ҳисобланади.

Бу борада вилоят шаҳар ва туманларида “Маҳаллабай” бўйича ишлаш механизми жорий этилган бўлиб, бунда ҳар бир маҳалла кўчаларини кунлик суюлтирилган газ билан таъминлаш чоралари кўрилмоқда.

Хусусан, 2021 йил 18 август куни суюлтирилган газ истеъмолчиларига “Hududgaz Namangan” газ таъминоти филиали томонидан жами 216,20 тонна суюлтирилган газ етказиб берилиб, 3839 та аҳоли хонадонларига ID карталар тарқатилди.

Шу жумладан:

Наманган шаҳрига 30,50 тонна суюлтирилган газ ва 315 та ID- карта;

Поп туманига 13,24 тонна суюлтирилган газ ва 415 та ID – карта;

Чуст туманига 13,28 тонна суюлтирилган газ ва 346 та ID- карта;

Тўрақўрғон туманига 11,62 тонна суюлтирилган газ ва 650 та ID-карта;

Наманган туманига 16,44 тонна суюлтирилган газ ва 300 та ID-карта;

Мингбулоқ туманига 15,42 тонна суюлтирилган газ ва 214 та ID-карта;

Косонсой туманига 22,58 тонна суюлтирилган газ ва 340 та ID-карта;

Уйчи туманига 13,84 тонна суюлтирилган газ ва 300 та ID-карта;

Янгиқўрғон туманига 23,96 тонна суюлтирилган газ ва 417 та ID-карта;

Чортоқ туманига 16,56 тонна суюлтирилган газ ва 150 та ID-карта;

Учқўрғон туманига 17,47 тонна суюлтирилган газ ва 452 та ID-карта;

Норин туманига 21,12 тонна суюлтирилган газ етказиб берилди.

Аҳолининг кундалик истеъмол эҳтиёжларини қондириш борасидаги саъй-ҳаракатлар суюлтирилган газ тизими ишчи-ходимлари томонидан мунтазам равишда давом эттирилмоқда.

© namangan24.uz

--> -->