Жамият
-
Наманган шаҳар жамоатчилиги оғир жудоликка учради. Самимий инсон, моҳир педагог, ташкилотчи раҳбар - Фан, таълим ва маданият ходимлари касаба уюшмаси шаҳар кенгаши раиси, халқ депутатлари шаҳар Кенгаши депутати Муҳайё Абдулбоқиевна Ғаффорова узоқ давом этган касалликдан сўнг 48 ёшда вафот этди.
-
Наманган туманида яшовчи 19 ёшли қиз жорий йилнинг 11 сентябрь куни соат 04:30 дан 06:00 гача бўлган вақт оралиғида яшаш уйидан номаълум томонга чиқиб кетиб, қайтиб келмасдан бедарак йўқолган эди. Ички ишлар органлари томонидан олиб борилган тезкор қидирув ва суриштирув ҳаракатлари натижасида...
-
Нодирабегим номидаги вилоят ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар ўртасида ўтказиб келинаётган “Энг улуғ, энг азиз” анъанавий республика кўрик-танловининг Наманган вилояти босқичи ғолибларини тақдирлаш маросими бўлди. Бу йилги танловга “Сен – қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним!” деган эзгу ғояни ўзида мужассам этган 60дан зиёд ижодий ишлар келиб тушди.
-
Наманган журналистикаси оғир жудоликка учради. Шафқатсиз ўлим бутун умрини матбуотга бағишлаган, миллий журналистика ривожига салмоқли ҳисса қўшган таниқли ижодкор, камтар ва фидойи инсон, меҳрибон Устоз Одилжон ҳожи Исматуллаевни 63 ёшида орамиздан олиб кетди. Устозимиз нафақа чиққанидан кейин ҳам ижоддан, инсонларга улму-маърифат улашишдан бир зум тўхтамадилар. Фейсбук ва Телеграм тармоқларида “Fotih.uz” канали орқали маънавий-маърифий, диний, ахлоқий-тарбиявий масалаларга оид фойдали маълумотлар билан кўпчиликни баҳраманд этиб келаётган эдилар.
-
Президентимиз фармони билан афв этилган 113 нафар ҳамюртимиз сафида эканлигингизни ўзи жуда катта имконият. Бу имкониятдан унумли фойдаланиш, билдирилган юксак ишончни оқлаш зарур. Бунинг учун ҳар қандай кўмак ва ёрдамга тайёрмиз. Мутасаддиларга бу борада зарур кўрсатмалар берилган, - деди вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров.
-
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири Пўлат Бобожоновнинг шахсий таркиб бўйича буйруғи билан лавозим тайинловлари амалга оширилди. ИИВ ахборот хизматининг хабар беришича, Наманган вилояти ИИБ тизимида ҳам бир қатор кадр ўзгаришлари юз берди. Яъни, Наманган шаҳри ва Уйчи туманидаги Ички ишлар идоралари раҳбарлари "рокировкаси" амалга ошди.
-
Тоҳиржон Абдусатторович Каримов 1985 йил 25 ноябрь куни Наманган вилоятининг Тўрақўрғон туманида туғилган. Маълумоти олий, 2007 йилда Тошкент ислом университетини тамомлаган. Мутахассислиги ҳуқуқшунос.
-
Беш ойдирки, аҳолининг аксарият қатлами ишсиз, даромадсиз қолди. Кўплаб корхоналар фаолиятида танаффуслар юзага келди. Оиланинг бир ойгина даромадидаги узилишлар кейинги бир неча ойга ҳам салбий таъсир кўрсатишини ҳаётнинг ўзи исботлаб берди. Карантин чекловларининг юмшатилишидан асосий мақсад – аҳоли ва оилалар иқтисодини қайта тикланишига ва олдинда турган куз ва қиш мавсумлари учун тайёргарлик кўрилишига имкон яратишдир.
-
Халқимизда "Қўшничилик минг йилчилик", деган ҳикмат бежиз айтилмаган. Афсуски, Наманган шаҳридаги маҳаллалардан бирида икки қўшнининг муросасизлиги аянчли фожиа билан якунланди. Шу йил 4 август куни соат 16:30ларда 61 ёшли фуқаро яшаш уйи олдида қўшниси 1986 йилда туғилган фуқаро билан “Молхонангни ҳидидан яшаш хонадонимда ўтириб бўлмаяпти” - деб, ўзаро жанжаллашиб қолади ва...
-
Карантин чекловлари жорий этилгандан буён Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш бўлимларида фуқароларни қабул қилиш ходимларнинг навбатчилиги асосида кечиктириб бўлмайдиган ҳолатлардагина (туғилиш ва ўлим ҳақидаги далолатнома ёзувларини қайд қилиш) ташкил қилинган дарча орқали фуқароларга хизмат кўрсатмоқда.