Нодирабегим номидаги вилоят ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар ўртасида ўтказиб келинаётган “Энг улуғ, энг азиз” анъанавий республика кўрик-танловининг Наманган вилояти босқичи ғолибларини тақдирлаш маросими бўлди.

Ватанимиз мустақиллигининг 29 йиллигига бағишланган мазкур танловда вилоятда яшаб ижод қилаётган босма ва электрон оммавий ахборот воситалари ходимлари, шоир-ёзувчилар, халқ амалий ва кино санъати вакиллари, фотограф ва дизайнерлар иштирок этдилар.

Тадбирда сўзга чиққанлар томонидан мамлакатимизда истиқлол йилларида эришилган улкан ютуқлар, бунёдкорлик ишлари, халқимиз маънавиятини юксалтиришга ижод аҳлининг қўшаётган беқиёс ҳиссасини эътироф этилиб, ижод аҳлини ҳар жиҳатдан қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантиришда бу каби танловлар муҳим ўрин тутиши таъкидланди.

Вилоят ҳокимлиги, вилоят ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси ҳамда Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси вилояти бўлими ҳамкорлигида ўтказилган бу йилги танловга “Сен – қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним!” деган эзгу ғояни ўзида мужассам этган 60дан зиёд ижодий ишлар келиб тушди. Танловда юртимизда хусусан, Наманганда амалга оширилаётган бунёдкорлик, ободонлаштириш соҳасида, иқтисодий имкониятларини янада яхшилаш борасида амалга оширилаётган ишларни, пандемия шароитида аҳоли фаровонлиги йўлидаги саъй-ҳаракатларни ҳаётий мисоллар ва теран таҳлиллар асосида холисона ёритилган ижодий асарларга эътибор қаратиди.

Дарвоқе, танлов кўргазмаларида намойиш этилган ижодий ишларнинг ўзига хослиги, мазмунан бойлиги, ранг-баранглигини алоҳида қайд этиш жоиз. Бу асараларда истиқлол ғоялари, халқимиз маънавияти, онг ва тафаккуридаги ўзгаришлар ёрқин ва тўлақонли акс эттирилган.

Танлов ғолиб ва совриндорлари олтита йўналиш бўйича ташкилотчиларнинг диплом, қимматбаҳо совғалари билан тақдирланди. Қуйида “Энг улуғ, энг азиз” анъанавий республика кўрик-танловининг Наманган вилояти босқичи ғолиблари билан танишасиз:

“Босма оммавий ахборот воситалари ходимларининг мақолалари” номинацияси:

1-ўрин: Феруза Отахонова, “Правда востока” газетасининг Наманган вилоятидаги мухбири.

2-ўрин: Муҳиддин Мағзумов, “Наманган ҳақиқати” газетаси бўлим мудири.

3-ўрин: Улуғбек Рўзимов, Наманган шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари ва Манзура Отақўзиева, “Чортоқ ҳақиқати” газетаси жамоатчи мухбири.

“Телевидение ва радио ижодкорларининг материаллари” номинацияси:

1-ўрин: Ўғилой Болтабоева, “Ўзбекистон 24” телеканалининг Наманган вилоятидаги мухбири.

2-ўрин: Нўъмонжон Иномов, Наманган вилояти телерадиокомпанияси мухбири.

3-ўрин: Умида Қўшоқова, “Севимли” телеканалининг “Замон” информацион дастури мухбири.

“Интернет журналистикаси” номинацияси:

1-ўрин: Музаффармирзо Абдураҳмонов, “Namanganliklar.uz” веб-сайти раҳбари.

2-ўрин: Оқилхон Дадабоев, “Namangan24.uz” ахборот-таҳлилий портали бош муҳаррири.

3-ўрин: Юлдуз Йўлдошева, ЎзЛиДеП Наманган вилояти кенгаши матбуот котиби ва Илҳомжон Қосимов, “Orzuvahayot.uz” сайти раҳбари.

“Ёзувчи ва шоирларнинг бадиий асарлари” номинацияси:

1-ўрин: Зиёвддин Мансуров, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоир.

2-ўрин: Акрамжон Сатторов, “Наманган ҳақиқати” газетаси Бош муҳаррири, шоир.

3-ўрин: Лутфулла Маҳмуд, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, публицист ва шоир.

“Кино санъати асарлари” номинацияси:

1-ўрин: Нурулло Аббосхон, ёзувчи ва драматург.

2-ўрин: Санжарбек Ҳамидов, “Namangantoday.uz” сайти раҳбари.

3-ўрин: Анвар Шералиев, “Олтин замин” радиоси бошловчиси.

“Тасвирий санъат, фото асарлари ва дизайн ишлари” номинацияси:

1-ўрин: Комилжон Қамбаров, Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар кенгаши Наманган вилояти бўлими раиси, рассом.

2-ўрин: Раҳимжон Набиев, “Тасвирий ойина” ижодий уюшмаси Наманган вилояти бўлими дизайнери.

3-ўрин: Илҳомжон Умаров, Наманган ихтисослаштирилган маданият мактаби ўқитувчиси ва Робия Ҳусанбоева, Наманган Давлат университети талабаси, мўйқалам соҳибаси.

Шунингдек, танлов доирасида Мустақиллик декларацияси қабул қилинганининг 30 йиллиги муносабати билан ҳар бир йўналиш бўйича жорий этилган "Энг яхши журналистик материал учун" ноиминацияси бўйича Азизбек Абдувалиев (daryo.uz сайти мухбири), Одилжон Иномов ("Наманганская правда" газетаси муҳаррири), Орифжон Жўраев ("Наманган садоси" газетаси мухбири), Раҳимжон Ирисов (эркин ижодкор), Ҳотам Мамадалиев (ЎзА фото-мухбири), Раҳмонжон Мамадалиев (вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати етакчи мутахассиси) тақдирландилар.

Танловнинг тантанали тақдирлаш маросимида Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар кенгаши раиси Иброҳимжон Валихўжаев, вилоят ҳокимлиги котибият мудири Сайфиддин Муҳиддинов, Журналистлар ижодий уюшмаси вилоят бўлими раиси Носиржон Деҳқонов, вилоят ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчи Алибек Эргашев иштирок этдилар.



© namangan24.uz

--> -->