Жамият
-
Халқимизда “Бузоқнинг югургани сомонхонагача”, деган нақл бежиз айтилмаган. Наманган шаҳрида ноқонуний равишда омборхонадан кўмир олиб чиқиб кетаётган кимсалар ҳуқуқни муҳофаза қилиш органи ходимлари томонидан қўлга олинди.
-
Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ахборот хизмати раҳбари, вазир матбуот котиби Саодат Боймирзаева карантин чоралари юмшатилиши муносабати билан рухсат берилган 30 кишилик тўйларни ўтказишда қандай талабларга амал қилиш лозимлиги бўйича муҳим маълумотлар берди.
-
Колорадо қўнғизининг узунлиги 9 – 12 мм. ҳар бир устки қанотларида бештадан қора чизиқлар мавжуд, учиши жуда яхши, муйловлари мавжуд. 11 бўғимли асосидан учига томон йўғонлашиб боради. Ташқи муҳит ва шароитга қараб тухумдан личинкалар чиқиши 5-17 кунни ташкил этади. Личинкалар ва қўнғизлар кўпайиб кетса, ўсимликнинг танасидан ташқари ҳаммасини еб қўяди.
-
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев яқинда ўтказилган камбағалликни қисқартириш бўйича видео-селектор йиғилишида Наманган вилояти ҳокими Хайрулло Бозоровнинг фаолиятига юқори баҳо берди.
-
Ўзбекистонда 5 июнь кунидан бошлаб "яшил" ҳудудларда масжидларда намоз ўқишга рухсат берилди. Бунда оралиқ масофа 1,5 метр масофа сақлашлик, ибодатга келувчиларнинг тана ҳароратини ўлчаш каби карантин қоидаларига қатъий риоя қилиш лозимлиги белгиланди.
-
Қовун пашшаси 2000 йилдан бошлаб мамлакатимиз ҳудудида илк бор Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида аниқланди. Бугунги кунда бу зараркунанда барча вилоятларда учраб, личинкаси асосан қовунни ва кам миқдорда тарвуз, ошқовоқларга сезиларли зарар етказмоқда.
-
Жорий йилнинг 1 июнь санасидан эътиборан Ўзбекистон Республикасида қатор ўзгаришлар бўлиши кутиляпти. Адлия вазирлиги янги ой бошидан мамлакатда бўладиган ўзгаришлар ҳақида маълумот берди.
-
Одамлар мавсумни беталофат ўтказсалар, табиий неъмат бўлган газдан самарали ва тўғри фойдалансалар нур устига аъло нур бўлади. Шаҳарда табиий газдан фойдаланувчи 70 минг 265 та хонадон бўлиб, совуқ кунларда ҳам уларга бир меъёрда газ етказиб берилишига ҳаракат қиляпмиз. 57 саноат корхонаси, 59 иссиқхона, маиший хизмат, якка тартибдаги тадбиркорлар, бюджет муассасаларида ҳам зангори оловсиз ҳаётни тасаввур қилиб бўлмайди.
-
Гиёҳвандликка қарши кураш, инсонлар ёстиғини қуритадиган “қора ажал”ни таг томири билан йўқ қилиш Ички ишлар органлари зиммасида турган долзарб вазифалардан ҳисобланади. Республикамиз миқёсида ўтказилаётган “Қорадори-2020” тадбири давомида Чуст туманида қинғир қилмиш фош этилди.
-
Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистонда иккинчи хотинга уйланишга расман рухсат берилгани ҳақида хабарлар тарқала бошлади. Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш Давлат хизматлари агентлиги тизимига кирувчи ФҲДЁ бўлимлари ваколати доирасида бўлгани боис расман муносабат билдирди.