Жамият
-
Қайд этиш жоиз, Президентимиз халкимизга қилган мурожаатида ҳозирги мураккаб вазиятда “Юксак тафаккур, темир интизом, сабр-тоқат ва масъулиятни чуқур ҳис қилиш” ҳар раҳбарга, ҳар бир фуқарога муҳим бир ҳаётий шиор ва вазифа бўлиши кераклигини таъкидлади.
-
Мингбулоқда йўлга қўйилган эзгу ташаббусни вилоятнинг барча туманларида, айниқса, Наманган шаҳридаги маҳаллаларда ҳам жорий этилса айни муддао бўларди. Бу борада Наманган шаҳар ҳокимлиги ҳамда шаҳар сектор раҳбарларидан хайрли ташаббусдан фойдаланиш лозимлиги, бозорларда ошиб кетган нархларни пасайтириш юзасидан амалий чоралар кўрилишини кутиб қоламиз.
-
Шавкатжон Жўраевич Раҳимов 1968 йилда Наманган вилояти Учқўрғон туманида туғилган. Маълумоти олий, 1994 йили Тошкeнт давлат юридик институтини тамомлаган. Мутахассислиги юрист. У прокуратура органларидаги фаолиятини 1996 йилда Норин тумани прокурорининг ёрдамчиси сифатида бошлаган.
-
Аҳоли соғлиғини ҳимоя қилиш мақсадида вилоятимиз туманларидан Наманган шаҳрига фақат коронавирус профилактикаси даврида ишлашга давом этаётган фуқароларгина келиб-кетишлари, қолган юртдошларимиз зарур бўлмаган ҳолларда уйларидан ташқарига чиқмасликлари ва зарурат билан кўчага чиққанда – ниқобда бўлишлари қатъий тавсия этилади.
-
Чет-эл сафаридан эндигина қайтган ёш йигит 21 март, шанба куни соат 15.30да белгиланган тартиб қоидаларга амал қилмасдан, карантин маркази деворидан ошиб ўтиб, қочишга уринган. Жиноят кодексига кўра, шундай ҳуқуқбузарликларга йўл қўйган шахслар 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси билан жазоланиши мумкин.
-
Бутун халқимиз аниқ билиши керак: биз коронавирусга қарши кураш фаолиятини ошкоралик тамойиллари асосида олиб боряпмиз. Жаҳон жамоатчилигини ҳам, халқимизни ҳам вақтида хабардор этиб боряпмиз. Керакли чораларни янада кучайтирамиз. Кўпни кўрган халқимиз янада жипслашиб, аҳил ва ҳамжиҳат бўлиб, бу мураккаб синовларни ҳам енгиб ўтади, деб ишонаман.
-
Наманган вилоятида 2020 йил 16 март куни аср намозидан сўнг барча масжидларда карантин сабабли диний маросимлар ўтказиш вақтинча тўхтатилди. Вилоятда жами 187 та масжид бўлиб, ҳозирда уларни дезинфекция қилиш тадбирлари бошланган.
-
Коронавирус сабабли Ўзбекистонда барча таълим муассалари карантинга олинади. Олийгоҳ талабалари, коллеж, лицей ва мактаб ўқувчилари, болалар боғчаси тарбияланувчиларига 16 мартдан таътил берилади. Наврўз умумхалқ сайллари ўтказилмайди. Оммавий маросимлар, улоқ-кўпкари, кураш каби одамлар кўп тўпланадиган тадбирлар вақтинча бекор қилинади. Ўзбекистоннинг чет эл давлатлари билан авиа ва автомобиль қатновлари тўхтатилади.
-
Наргиза Лапасовна Муҳаммадиева 1962 йилда туғилган. Маълумоти олий, 1984 йили Наманган Давлат педагогика институти, 2008 йили Наманган муҳандислик педагогика институтини тамомлаган. Мутахассислиги рус тили ва адабиёти фани ўқитувчиси, менежер. Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати Ўзбекистон Либерал демократик партияси аъзоси.
-
Kun.uz сайти ва ижтимоий тармоқларда “Наманган шаҳридаги абгор йўл: ҳайдовчилар асабидан, машиналар баллонидан айрилмоқда” сарлавҳали мақола эълон қилинди. Унда Наманган шаҳрининг Марғилон кўчаси йўли ачинарли ҳолатда эканлиги, серқатнов йўлнинг бир неча йиллардан бери носозлиги аҳоли ва ҳайдовчилар учун ноқулайликлар туғдираётгани, пиёдалар ўтиш жойи чизиқлари ҳам ўчиб кетгани, бу эса фуқаролар, хусусан, ўқувчилар учун хавф туғдираётгани билдирилган.