Жамият
-
Ўзбекистон Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Наманган шаҳар бўлими ва маъмурий суд ҳамкорлигида сайёр суд ташкил этилди. Унда вояга етмаган фарзандлари учун алиментни тўлашдан бўйин товлаган шахсларга нисбатан жавобгарлик масаласи кўриб чиқилди.
-
Мингбулоқ тумани ҳокими Нуршод Худойбердиев фермер хўжаликлари раҳбарларини кузги-қишки агротехник тадбирлар йиғилиши чоғида ножўя сўзлар билан ҳақорат қилгани учун Наманган вилояти маъмурий суди томонидан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 41-моддасида кўрсатилган маъмурий ҳуқуқбузарликни содир этган деб топилди.
-
Наманган вилоятининг Янгиқўрғон тумани ҳудудида террористик ташкилотларга алоқадорликда гумон қилинаётган шахсларнинг фаолиятига чек қўйилди.
-
22 декабрь куни Наманган шаҳридаги “21-Марғилон” сайлов округида бўлиб ўтган сайловда кўпчилик сайловчилар “Миллий тикланиш” партияси фаоли, актёр ва тадбиркор Ёқуб Аҳмедовга ишонч билдирди.
-
2020 йилнинг 15 январь кунига қадар Наманган шаҳар секторлари раҳбарлари томонидан аҳоли билан жойларда сайёр қабуллар ўтказиш графиги тасдиқланди. Шу ўринда, фуқароларимизга сайёр қабул – аҳоли муаммоларини ҳал этишнинг самарали йўли эканлигини эслатиб ўтишни жоиз, деб биламиз.
-
Террорчилар куч ишлатиш йўлига ўтишга гўёки мажбур бўлганликларини асослашга, террор ва қўпорувчилик ҳаракатларини маънавий ва ахлоқий жиҳатдан оқлашга интилишади. Бунда ўзларини «озодлик курашчилари», «партизанлар», «қаршилик кўрсатувчилар» деб атаган ҳолда тинчлик тарафдори қилиб кўрсатишга ва улар билан курашда ҳукумат тинч йўл билан ҳаракат қилиш лозимлигини асослашга интилиш кенг тарқалган.
-
Шу йил 22 декабрь куни бўлган муҳим сиёсий тадбир - вакиллик органларига сайловларнинг дастлабки натижалари бўйича вилоят сайлов комиссияси расмий маълумотларни ошкор қилди. Наманганда рўйхатга олинган сайловчиларнинг 76,1 фоизи сайловларда иштирок этди.
-
22 декабрь, якшанба куни Ўзбекистонда вакиллик органларига бўладиган сайловларда қандай тарзда иштирок этиш лозимлиги борасида ҳуқуқий билимларимиз қай даражада?
-
Ўз даврининг, ўз замонасининг етук шахси, деган гап бор. Муҳаммаджон Мақсудов ана шу эътирофга сазовор бўлиб келаётган забардаст журналист, тажрибали раҳбар. Бугун у киши ҳам Наманган вилояти телерадиокомпанияси директори ва Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар телерадиокомпаниялари масалалари бўйича маслаҳатчи-консултанти, ҳам сенатор сифатида юртимиз ижтимоий-сиёсий ҳаётидаги ўзгаришлар, қонунчиликдаги ислоҳотларда фаоллик кўрсатиб келмоқда.
-
Баландлиги 39 метрни ташкил қиладиган мазкур арча янги барпо этилаётган “Афсоналар водийси” хиёбонининг киравериш қисмида ўрнатилди.