Бугун ахборот ҳам истеъмол қилинадиган товарга айланиб бўлган. Ҳар бир киши ўзида уни истеъмол қилиш маданиятини тарбиялаши лозим. Инсон ўзида бундай маданиятни тарбиялаши учун у ёки бу ахборотни эшитар экан, ҳеч бўлмаганда «Бу ахборотни ким узатаяпти?», «Нима учун узатаяпти?» ва «Қандай мақсадда узатаяпти?» деган саволларни ўз-ўзига бериши, унга асосли жавоб топишга ҳаракат қилиши керак. Шундагина турли ғоялар таъсирига тушиб қолиш, тақдим этилаётган маълумотларга кўр-кўрона эргашишнинг олди олинади.. Диний экстремистлар ва террорчиларнинг интернетдаги сайтларида ташкилотнинг мақсади, тарихи ҳамда ижтимоий-иқтисодий, сиёсий мазмундаги маълумотларга кенг ўрин берилади.
Жумладан, террорчилар куч ишлатиш йўлига ўтишга гўёки мажбур бўлганликларини асослашга, террор ва қўпорувчилик ҳаракатларини маънавий ва ахлоқий жиҳатдан оқлашга интилишади. Бунда ўзларини «озодлик курашчилари», «пар­ти­занлар», «қаршилик кўрсатувчилар» деб атаган ҳолда тинчлик тарафдори қилиб кўрсатишга ва улар билан курашда ҳукумат тинч йўл билан ҳаракат қилиш лозимлигини асослашга интилиш кенг тар­қалган.
Одам ўз шахсий мустақил фикрига, замонлар синовидан ўтган ҳаётий миллий қадриятларга, соғлом негизда шаклланган дунё­қараш ва мус­тақил иродага эга бўлмаса, ҳар турли маънавий таҳдидларга, уларнинг гоҳ ошкора, гоҳ пинҳона кўринишдаги таъсирига бардош бериши амримаҳол.
Биз сўзимиз якунида оила бошлиқларидан, таълим-тарбия масканлари жонкуярларидан, шаҳар, қишлоқ, маҳалладаги мустақил дунёқарашга эга, ҳаётда тобланган, пирубадавлат отахон, онахонлардан оила, маҳалладаги ёшлар тарбиясини панд-насиҳатлар, ўгитлар воситасида тўғри йўлга йўналтиришда жонбозлик кўрсатишларини сўраймиз.
Ферузбек Убайдулла-зода,
Наманган шаҳар ИИО ФМБ ТЭҚКБ катта тезкор вакили.
Азизбек Тўхтабоев, 
Наманган шаҳар  ИИО ФМБ ЖҚБ катта тезкор вакили.
© namangan24.uz

--> -->