Жамият
-
Ўзбекистонда вакиллик органларига бўлажак бу йилги сайловларда Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотига аъзо бўлган 57 давлатдан 250 нафарга яқин қисқа муддатли, 30 нафар узоқ муддатли, шунингдек, бошқа давлат ва халқаро ташкилотлардан 300 га яқин, жами 600 нафардан зиёд кузатувчи иштирок этиши кутилмоқда.
-
“Ҳақиқат эгилади, букилади, аммо синмайди” деганларидек, ҳаётий ва сиёсий тажрибага эга бўлган Абдурашид Яҳёевич Убайдуллаев яна раҳбарлик лавозимига қайтарилди. У киши 1950 йил 1 январда Наманган шаҳрида зиёлилар оиласида туғилган. Маълумоти олий, 1972 йили Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтини тамомлаган. Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг аъзоси.
-
Аммо “Адолат” партияси вакилининг бемаврид қичқирган хўроздек сайловчиларни овоз беришга даъват қилгани “Адолат”чи йигитнинг Сайлов кодексидан бехабар эканлигини кўрсатади. Боз устига ҳали депутатликка номзодлар эълон қилингани йўқ. “Адолат” СДП аъзоси Дилбар Асқарованинг одамларни чалғитиб, қонунга хилоф равишда йўқ номзодларига даъват этиши эса бемаҳалда қичқирган хўроз қилиғидан бошқа нарса эмас.
-
Наманганда аҳолининг сув таъминоти билан боғлиқ жиддий муаммолар сақланиб қолмоқда. Аҳолининг 37,8 фоизи тоза ичимлик суви билан таъминланмаган. Мавжуд 508 та сув олиш иншооти қувватининг атиги 46 фоизидан фойдаланилмоқда, сув қудуқларининг 13 фоизи таъмирталаб, 8 фоизи яроқсиз ҳолга келган. Маҳаллий ҳокимликларнинг мелиоратив ишлар самарадорлигини ошириш билан боғлиқ ташаббуслари масъул вазирликлар ва идоралар томонидан батафсил ўрганилмаяти.
-
"Адолат" партияси фаоллари томонидан аҳолининг талаб ва истакларидан келиб чиққан ҳолда барча даражада кўрсатилаётган тиббий хизматларни барча қатламлари учун бир хил - бепул амалга ошириш кераклиги бугунги кунни ўзи тақозо этаётганлиги алоҳида таъкидлаб ўтилди.
-
Давлат хавфсизлиги хизматининг собиқ раиси бошчилигидаги уюшган жиноий гуруҳга қўзғатилган иш юзасидан икки ойдан зиёд давом этган ёпиқ суд мажлисида судланувчиларнинг, уч юздан ортиқ жабрланувчи ва гувоҳларнинг кўрсатмалари тингланиб таҳлил қилинди, дастлабки тергов органи томонидан тўпланган далилларга баҳо берилиб, судланувчиларнинг важлари текширилди.
-
“Қорадори” кенг қамровли тадбири эди. У Давлат хавфсизлик хизмати Наманган вилояти бошқармаси ҳамда вилоят ИИБ ходимлари ҳамкорлигида амалга оширилди. Йўл четига тўхтатилган “Спарк” автомашинаси ҳолислар иштирокида кўздан кечирала бошланди. Автомобиль эгаси Наманган шаҳрида истиқомат қилувчи Жамол Тожибоев кўзлари жовдираб, ўзини ҳар куйга солишга ҳаракат қилар эди. Аммо...
-
Бекзод Матмусаев 1988 йили Наманган вилояти Уйчи туманида туғилган. Маълумоти олий, Наманган муҳандислик-иқтисодиёт институтини (ҳозирги Наманган муҳандислик-технология институти) менежмент йўналиши бўйича тамомлаган. Янги тайинловга қадар эса Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси Наманган вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётганди.
-
Янги туғилган боласини олдига кириб, уни оёқлари нотекис (нуқсонли) эканидан аччиқланган ёш она ундан қутилиш учун ўз чақалоғи билан бирга, содир этаётган қилмиши фош бўлиб қолишининг олдини олиш мақсадида шу хонада ётган шеригининг чақалоғини ҳам олиб, туғруқ комплексининг 2-қаватидан пастга улоқтириб юборади...
-
Азизбек Абдувалиев 1972 йил 5 апрелда Наманган шаҳрида туғилган. 1994 йилда Тошкент давлат университетини, 2001 йили Президент ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясини тамомлаган. Мутахассислиги журналист, сиёсатшунос. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясининг аъзоси.