Наманган вилоятида террористик ташкилотларга алоқадорликда гумон қилинаётган шахсларнинг фаолиятига чек қўйилди.

Бу ҳақида Наманган вилояти ИИБ матбуот хизмати хабар берди.

Шу йил 7 январь, сешанба куни Наманган вилоятида Ички ишлар бошқармаси ва бошқа ҳуқуқ тартибот органлари билан ҳамкорликда тезкор-тадбир ўтказилди. Ушбу тадбир давомида Ўзбекистонда фаолияти тақиқланган террорчилик ташкилотлари эмиссарларининг ғоявий таъсирига тушиб, уларнинг сафига қўшилиш мақсадида қуролли тўқнашувларни давом эттираётган ҳудудларга чиқиб кетишни режалаштирган Янгиқўрғон туманида яшовчи бир нечта фуқаролар қўлга олинди.

Уларнинг яшаш хонадонлари текширилганда алоқа воситалари хотирасида экстремистик мазмундаги материаллар сақланганлиги ва бошқаларга ҳам тарқатиб келаётганликлари маълум бўлди.

Ҳозирда ушбу шахсларга нисбатан ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

namangan24.uz

--> -->