Колорадо қўнғизининг узунлиги  9 – 12 мм. ҳар бир устки қанотларида бештадан қора чизиқлар мавжуд, учиши жуда яхши, муйловлари мавжуд. 11 бўғимли асосидан  учига томон йўғонлашиб боради. Тухуми сариқ 1,2-1,8 мм  чўзиқ овал  ялтирок, личинкаси 15-16 мм. буртган тўқ сариқ қизғиш рангда. Қўнғизлар ишлайди 20-60 см. тупроқ остида эрта баҳорда картошкалар униб чиқиши билан бир қаторда қўнғизлар  ҳам чиқа бошлайди.

Озиқланиб булар урчийди ва ҳар бир урғочилар барг остига туп–туп қилиб 30 донагача ҳар бир урғочи қўнғгиз 400–600 ва айримлари 2000 тагача тухум қўйиши мумкин. Ташқи муҳит ва шароитга қараб тухумдан личинкалар чиқиши 5-17 кунни ташкил этади. Личинкалар ва қўнғизлар кўпайиб кетса, ўсимликнинг танасидан ташқари ҳаммасини еб қўяди.

Колорадо қўнғизи фақат итузумдошлар оиласига мансуб, яъни картошка, помидор, бақлажон, бангидевона, итузум каби ўсимликларни еб  ривожланади. Колорадо қўнғизи жуда катта иқтисодий зарар келтиради. Унга ўз вақтида карантин тадбирларини ва биологик  кимёвий, механик, агротехник қарши кураш ишларини олиб борилмаса, ўсимликларони 50-100 фоиз нобуд қилиши мумкин. Бу зараркунандага бепарволик жуда катта ташвиш олиб келади. Кимёвий қарши кураш ишларида Ўзбекистонда рухсат этилган кимевий воситалардан фойдаланиш шарт.

Жўрахон Абдуллаев,

Наманган вилояти ўсимликлар карантини ҳудудий инспекцияси

Мингбулоқ тумани инспектори.

© namangan24.uz

--> -->