Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири Пўлат Бобожоновнинг шахсий таркиб бўйича буйруғи билан лавозим тайинловлари амалга оширилди.

Вазирлик ахборот хизматининг хабар беришича, Наманган вилояти Чортоқ тумани ички ишлар бўлимига ҳам янги раҳбар тайинланган.

Подполковник Отабек Камолиддинович Жабборов Чортоқ тумани ички ишлар бўлими бошлиғи лавозимига тайинланди. У тайинловга қадар Наманган вилояти ИИБ терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бошқармаси бошлиғи ўринбосари – терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бўлими бошлиғи лавозимида хизмат қилган.

Эслатиб ўтамиз, шу йил март ойидан буён Чортоқ тумани ИИБга раҳбарлик қилиб келаётган подполковник Собитхон Собирович Абдурайимов 8 июль куни Президентимиз Шавкат Мирзиёев раислигида ҳудудларда тадбиркорликни ривожлантириш ҳамда бюджет тушумларини сўзсиз таъминлаш чора-тадбирларига бағишлаб ўтказилган видео-селектор йиғилишида ўзи раҳбарлик қилаётган тумандаги 3-сектор ҳудудида эҳтиёжманд аҳолини ишга жойлаштириш борасида энг паст кўрсаткичга йўл қўйилгани сабабли ишдан олинганди.

© namangan24.uz

--> -->