Халқимизда "Қўшничилик минг йилчилик", деган ҳикмат бежиз айтилмаган. Афсуски, Наманган шаҳридаги маҳаллалардан бирида икки қўшнининг муросасизлиги аянчли фожиа билан якунланди. Шу йил 4 август куни соат 16:30ларда 61 ёшли фуқаро яшаш уйи олдида қўшниси 1986 йилда туғилган фуқаро билан “Молхонангни ҳидидан яшаш хонадонимда ўтириб бўлмаяпти” - деб, ўзаро жанжаллашиб қолади ва қўшнисининг ёнида бўлган пичоқ билан чап кўкрак соҳасига бир маротаба урган.

Натижада жабрланувчи оғир тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган, дея хабар берди Наманган вилояти ИИБ ахборот хизмати.

Ушбу ҳолат бўйича Наманган шаҳар Ички ишлар органлари фаолиятини мувофилаштириш бошқармаси тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноий иш қўзғатилган.

Шу ўринда ҳақли сақвол туғилади: Юқоридаги сабаб неча йиллик қадрдон қўшниларнинг душманга айланишига ва ҳатто пичоқбозликка боришигача арзийдими? Албатта йўқ! Юртимизда коронавирус пандемиясига бирлашиб курашаётган бир вақтда бир-биримизга меҳр оқибатли бўлиб, тиргак ва суянч бўлмоғимиз керак эмасми? Бундай муаммоларни ўзаро келишиб ҳал қилиш ҳам мумкин-ку. Бир лаҳзалик жаҳлга эрк беришнинг оқибатида афсуски бир қўшни оғир жароҳат олди, икинчиси эса жиноятчига айланди. Хулоса чиқариш ҳар бир кишининг ўзига боғлиқ...

© namangan24.uz

--> -->