Технология
-
Журналист ва блогерларнинг қизиқтирган саволларига атрофлича жавоб қайтарган жамият мутасаддилари журналист ва блогерлар билан доимий ҳамкорлик қилиш, уларнинг таклифларини, холис танқидий фикрларини инобатга олиш фақат яхши натижага омил эканини қайд этди.
-
Чортоқлик Нигора Аҳмедова ҳам суюқгаз истеъмолчиларидан. У газ таъминотидан хурсандлигини қуйидагича изҳор этди: Бизга суюлтирилган газ билан тўлдирилган маиший баллонларни вақтида алмаштириб беришяпти. Газчиларнинг хизматидан мамнунмиз. Карантин шароитида уйдан кўчага чиқмадик. Баллонларни олиб келиб беришди. Бунинг учун уларга раҳмат.
-
- Бошқа йўлимиз йўқ. Еримиз жаннат, бундан фойдаланиб, Наманганни бошқа ҳудудларга намуна қилишимиз керак, одамларни уйғотишимиз лозим. Йилма-йил фойдаланиш шарти билан ерини, уруғини, кўчатини, маблағини берамиз, қолган ҳаракат одамларнинг ўзидан бўлиши керак. Шундай қилмасак эртага натижамиз бўлмайди, - деди Президент.
-
- Касбим билан фахраланаман, - дейди чилангар Обиджон Ваҳобов. – Одамларга ёрдамим тегса, уларнинг қувонганини кўрсам, хурсанд бўлиб кетаман. Ёши улуғ отахонлар, онахонларнинг дуосини олиб ишлаймиз. Элимиз биздан мамнун бўлишини хоҳлаймиз.
-
63 ёшли А. Р. бошқарувида бўлган “Sams” русумли юк автомашинасининг тормоз тизими ишламай қолиши оқибатида шу йўналиш бўйича йўлнинг четида тўхтаб турган 26 ёшли А. Ғ. бошқарувидаги “Isuzu” юк машинаси ва 26 ёшли Н. Р. бошқарувидаги иккинчи “Isuzu” юк автомашинасининг орқа қисмига урилиб, ағдарилган. Шундан сўнг ёнғин юзага келган.
-
Прездиентимиз ички йўллар масаласига алоҳида тўхталиб, уларнинг ҳолати ёмонлиги, одамлар бундан норози эканини қайд этди. 80 минг километр ички йўлларни реконструкция қилиш, бу борада бутун дунёда қўлланиб келинаётган “фойдаланувчи тўлайди” тизимини жорий этиш зарурлиги таъкидланди.
-
Янги намунадаги кадастр паспортида QR-код тизими мавжуд. Ушбу тизим орқали мулкдорлар вокалатли ташкилотларга мурожаат этмасдан туриб, кўчмас мулк тўғрисидаги барча маълумотларни исталган вақтларида “QR scanner” мобиль иловаси орқали олишлари мумкин.
-
Дунёни ташвишга солган коронавирус пандемияси қарши курашда санитария-эпидемиология соҳаси ҳал қилувчи ўринни эгаллаб турибди. Ўзбекистонда айни соҳага кейинги пайтда кўрсатилаётган эътибор бугунги оғир, таҳликали вазиятда ўз натижасини бермоқда.
-
Йўналишсиз таксиларда йўлкира нархи асоссиз ошириб юборилмаслиги ҳамда дезинфекция қилинган жамоат транспорти (автобус, микроавтобус) ва йўналишсиз таксилардан ташқари, автотранспорт воситаларида йўловчи ташишга йўл қўйилмаслигини қатъий назоратга олиш вазифаси юклатилди.
-
Чортоқ туманининг Ҳазратишоҳ қишлоғи Наманган вилояти марказидан 70, туман марказидан эса 50 километр узоқликда жойлашган. Бу қишлоқда яшовчи одамларнинг узоғини яқин, мушкулини осон қилиш мақсадида туман давлат хизматлари маркази томонидан доимий тарзда сайёр давлат хизматлари кўрсатиб келинмоқда.