Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари томонидан одамларнинг дарду ташвишларини эшитиш, халқимиз мушкулини осон, узоғини яқин, оғирини енгил қилиш, бир сўз билан айтганда мурожаатларини ижобий ҳал этиш борасида бир мунча амалий ишлар қилинмоқда. 

Мингбулоқ  тумани  Мадяровул маҳалласида ҳудудида  яшовчи  фуқоро А. Қ. мазкур ҳудудга йўловчи ташиётган “Дамас” ҳайдовчилари йўл ҳақини асоссиз равишда ошириб юборишганидан норози бўлиб, жамиятга мурожаат қилди.

Бу ҳақида “Namangan24.uz” сайтига Ўзбекистон Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси ахборот хизмати хабар берди.

Мингбулоқ тумани истеъмолчилар  ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти ижро эътувчи аппарати мутаҳассислари  мурожаатни ўрганишганда ҳақиқатдан ҳам ушбу йўналишга қатновчи ҳайдовчилар йўл қақини асоссиз ошириб хизмат кўрсатиб келишаётгани аниқланди. Бу ўзбошимчалик тегишли мутахассислар билан ўрганилиб, йўл кира  ҳақини сунъий равишда ошириб юбормасликлари ҳақида керакли тушунчалар берилди ва бунинг натижасида йўл ҳақи пасайтирилишига эришилди.

Оқилхон Дадабоев,

© namangan24.uz

--> -->