Мақола топилди: 33 та
1. | Сарҳисоб: Адлия бўлимлари ишончни оқлаяптими? Наманган вилояти адлия бошқармаси томонидан шаҳар, туман адлия бўлимлари ташкил этилганлигининг бир йиллиги муносабати билан “Open Justice” – “Очиқ адлия” тадбири ўтказилди. |
2. | "Навбаҳор" ўз уйидаги илк ўйинда супер ғалабага эришди! Наманганда футболни ривожлантириш, "Навбаҳор" мавқеини ошириш мақсадида Франциянинг "Лион" клуби билан ҳамкорлик ўрнатилади! |
3. | БМТ Наманган тараққиётига кўмаклашмоқда! Хайрулло Бозоров меҳмонларга ҳудуд инвестицион салоҳияти, инвесторларга яратиб берилаётган имконият ва шароитлар ҳақида батафсил маълумот берди. БМТ Тараққиёт дастурининг “Савдо ривожланишига кўмаклашиш” лойиҳаси асосида амалга оширилаётган ишлар ва бу борада эришилаётган натижаларга тўхталди. |
4. | "Миллий тикланиш" партиясида раис ўзгарди Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Наманган вилояти кенгашининг навбатдан ташқари мажлиси бўлиб ўтди. ЎзМТДП Наманган вилояти кенгаши раислигига шу кунгача партия вилоят кенгаши девони раҳбари лавозимида фаолият юритиб келаётган Ғайратжон Ғофуржонович Тўйчибоев номзоди илгари сурилди ва у бир овоздан маъқулланди. |
5. | Ватан бўлмас ватандан ташқарида Моҳи Рамазоннинг улуғ кунларида Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан Яқин Шарқ ва Суриядан 156 нафар аёл ва болаларнинг юртимизга қайтарилиши, уларни мамлакат раҳбари халқимиз номидан афв этиши оламшумул воқеа бўлди. |
6. | Фарғона водийсида биринчи: Компакт ип ишлаб чиқариш технологияси нима беради? Фарғона водийсида биринчи бўлиб техника соҳасида фалсафа доктори даражасини ёқлаган ёш олим “Zinser-350” халқали йигириш машинасида компакт ва оддий ипларни олишда оптимал параметрларни танлаган. Изланиш натижасида турли ассортиментдаги иплардан трикотаж тўқималарини тайёрлашда ипнинг деформацияцион хоссаларини инобатга олиб, тўқилаётган матолар хосса параметрларини бошқариш ва рақобатбардош маҳсулот ишлаб чиқариш мумкинлиги амалда исботланган. |
7. | Сайловлар яқин: "Миллий тикланиш" партияси синовларга тайёрми? Сайловларда муносиб ўринларга эга бўлиш, халқимизнинг ишончи ва меҳр-муҳаббатини қозониш учун уларни баландпарвоз гаплар ва қуруқ ваъдалар билан эмас, балки ҳозирданоқ амалий ишларимиз орқали рози қилишимиз муҳим аҳамият касб этади. |
8. | Уйчида ўнлаб оилалар вайрона ичида қолди: "Озодлик"нинг бу "иддаоси" тўғри-ми? Ўзбекистон ҳукумати олиб бораётган эзгу ишларга мутлақо эътибор қилмайдиган, тирноқ ичидан кир қидирадиган, шов-шув кетидан қувийдиган “Озодлик” сайтида шу йил 24 июль куни аноним манбага асосланган ҳолда “НАМАНГАН – “Товон пули тўлиқ берилмагани сабаб ўнлаб оилалар вайрона ичида яшамоқда” сарлавҳали хабар эълон қилинди. |
9. | Уйчида йирик шприц ишлаб чиқариш корхонаси ишга тушди “Акс медикал фарм” корхонаси ўз йўналишида ноёб лойиҳа ҳисобланади. Ишлаб чиқариш ҳажми жиҳатидан Ўзбекистон миқёсида Нукус шприц заводидан кейин иккинчи ўринда туради. Жийдакападаги янги заводда йилига 100 миллион дона шприц, 300 минг дона аёллар тиббиёт ойнаси ишлаб чиқариш режалаштирилган. |
10. | МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМДА КЕЧИКИШГА ҲАҚИМИЗ ЙЎҚ! ёхуд анъанавий август кенгашидаги ўйлар Шавкат Мирзиёевнинг қуйидаги сўзларини эслаш жоиз: Мактабгача таълим тизимига алоҳида эътибор қаратаётганимиз бежиз эмас. Ёшлар тарбиясига бугундан эътибор бермасак, эртага кеч бўлиши мумкин... |
11. | Наманганлик ёш депутат Парламентлараро Иттифоқ сессиясида маъруза қилди Халқаро анжуман иштирокчилари Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг БМТ Бош Ассамблеяси 72-сессиясида илгари сурган БМТнинг Ёшлар ҳуқуқлари тўғрисидаги халқаро конвенциясини қабул қилиш тўғрисидаги ташаббусини қўллаб-қувватладилар. Қайд этиш жоиз, Ўзбекистон парламенти тарихидиаги энг ёш депутат - Иброҳим Ҳожиевнинг нуфузли минбардаги маърузаси Форум штирокчиларида ката қизиқиш уйғотди. |
12. | Уйи бузилган кампирни қақшагани ростми? Миш-мишдан ҳақиқатгача... Наманган шаҳрида уйи бузилган кекса кампирга нисбатан қандай муносабат кўрсатилган эди? Онахонни кўчада қолдирилганлиги қанчалик ҳақиқатга мос келади? Наманган шаҳар ҳокимлиги Наманган шаҳри, Уйчи кўчасидаги уйи бузилган онахон билан боғлиқ вазият юзасидан баёнот билан чиқди. |
13. | Наманган вилояти прокуратураси: халқ билан очиқ мулоқот таъминланади (ми?) Илгари давлатнинг “қораловчи” функциясини бажаришгина чекланган прокуратура бугун фуқароларнинг қонуний ҳуқуқ-манфаатларини қўриқлайдиган идорага, яъни “халқ прокуратураси”га айланишга устувор вазифа сифатида қарамоқда. Наманганда прокуратура органлари фаолиятининг 2019 йил ўтган ўн ойида 8 минг 617 кишининг бузилган ҳуқуқлари тикланишига эришилди. Теширув ва тергов ишлари давомида фуқароларга етказилган 25 миллиард 500 миллион сўмдан зиёд миқдордаги зарарлар ундириб берилди. |
14. | Электр таъминоти: очиқ саволларга аниқ жавоблар Анжуманда журналист ва блогерлар аҳоли томонидан электр энергиясини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган “АСКУЭ” тизими бўйича ўрнатилган ҳисоблагичларнинг ишлашидан норози бўлаётгани ҳақида ҳам саволлар бериб, бу ҳақида мутасадди раҳбарлардан аниқ жавоб олишди. |
15. | Янги таҳрирдаги Солиқ кодекси: Нималар ўзгарди? қандай наф беради? Олдинги Солиқ кодекси бўйича ортиқча олинган маблағларнинг ойлар давомида чўзилиб қайтарилиши тадбиркорлик субъектларнинг фаолиятига зиён етказган бўлса, эндиликда солиқ органи тадбиркорларга ортиқча тўлов суммасини қайтариш билан бирга ҳар бир кечиктирилган кун учун фоиз тўлаб беради. |