Мақола топилди: 14 та
1. | Ҳоким сайёр қабулидан одамларнинг кўнгли тўлдими? - Вилоят ҳокимига каттакон раҳмат, - дея гап бошлади қабулдан чиқиб келган уйчилик Умиджон Қирғизов. – Наманган муҳандислик-қурилиш институтининг транспорт факультетини тамомлаганимдан кейин, икки йилча иш тополмай юрдим. Сайёр қабул натижасида мен вилоят бандлик бошқармасига масъул вазифада иш бошлаш учун ариза ёздим. Насиб этса, катта карьерамни бошлайман. |
2. | Наманганда "қабристон машмашаси": Ҳокимлик нима дейди? Наманган шаҳар ҳокимлиги 2010 йил 27 декабрда тасдиқланган “Дафн этиш ва дафн иши тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига тўлақонли риоя этади. Ўтганлар руҳини шод этиш, марҳумларга эҳтиром кўрсатиш сингари миллий қадриятларимизга ҳамиша ҳурмат билан муносабатда бўлади. |
3. | Хавотир: Блогер Наманганда қўзғолон кўтармоқчими? Афтидан блогеримиз узоқроқдан (хориждаги “дўстлар”дан) “Юртда норозилик, ғалаён кўтариб жамияти тинчлигига раҳна соласан” деган жиддий буюртма олган кўринади. Акс ҳолда бу даражада даъваткорлик қилмасмиди? Халқнинг раҳбарларга нисбатан айтган эътирофи шунчалик энсасини қотирмасмиди? |
4. | Наманган вилояти прокуратураси: халқ билан очиқ мулоқот таъминланади (ми?) Илгари давлатнинг “қораловчи” функциясини бажаришгина чекланган прокуратура бугун фуқароларнинг қонуний ҳуқуқ-манфаатларини қўриқлайдиган идорага, яъни “халқ прокуратураси”га айланишга устувор вазифа сифатида қарамоқда. Наманганда прокуратура органлари фаолиятининг 2019 йил ўтган ўн ойида 8 минг 617 кишининг бузилган ҳуқуқлари тикланишига эришилди. Теширув ва тергов ишлари давомида фуқароларга етказилган 25 миллиард 500 миллион сўмдан зиёд миқдордаги зарарлар ундириб берилди. |
5. | ИЖТИМОИЙ ТАРМОҚЛАРДА ТАРҚАТИЛГАН УЙДИРМАЛАР ёхуд Наманган вилояти мактабгача таълим бошқармасининг баёноти қандай? Шу ўринда ҳақли савол туғилади: вилоят мактабгача таълим тизимида юз бераётган ижобий ўзгаришларни теран англаган, лекин ўзини билиб билмаганликка солаётган ижтимоий тармоқ “қаҳрамонлари” танганинг орқа томонида ҳам ҳақиқат мужассам бўлишини қачон англаб етишади? |
6. | Мингбулоқда истеъмолчилар жамияти аралашувида асоссиз оширилган йўл кира туширилди Бу ўзбошимчалик тегишли мутахассислар билан ўрганилиб, йўл кира ҳақини сунъий равишда ошириб юбормасликлари ҳақида керакли тушунчалар берилди ва бунинг натижасида йўл ҳақи пасайтирилишига эришилди. |
7. | Янги таҳрирдаги Солиқ кодекси: Нималар ўзгарди? қандай наф беради? Олдинги Солиқ кодекси бўйича ортиқча олинган маблағларнинг ойлар давомида чўзилиб қайтарилиши тадбиркорлик субъектларнинг фаолиятига зиён етказган бўлса, эндиликда солиқ органи тадбиркорларга ортиқча тўлов суммасини қайтариш билан бирга ҳар бир кечиктирилган кун учун фоиз тўлаб беради. |
8. | Наманган шаҳар ҳокими янги лавозимга тайинланди 2017 йилнинг июль ойидан буён Наманган шаҳар ҳокими лавозимида фаолият юритиб келаётган Шавкат Шокиржонович Абдураззоқов янги лавозимга тайинланди. |
9. | 23 мартдан Наманганда "Дамас"лар юриши тўхтатилади Йўналишсиз таксиларда йўлкира нархи асоссиз ошириб юборилмаслиги ҳамда дезинфекция қилинган жамоат транспорти (автобус, микроавтобус) ва йўналишсиз таксилардан ташқари, автотранспорт воситаларида йўловчи ташишга йўл қўйилмаслигини қатъий назоратга олиш вазифаси юклатилди. |
10. | Наманганда банк ходимини сўккан орган ходими ишдан ҳайдалди Ижтимоий тармоқларда Наманган шаҳридаги маҳаллаларда пенсионерларга пенсия пулларини тарқатган, коронавирусга чалинган, дея иддао қилинган Халқ банки кассирини сўккан орган масъул ходимининг видео-лавҳаси халқимизнинг ҳақли эътирозлари, кенг мунозараларига сабаб бўлди. |
11. | МИБ ўз вазифасини эплолмадими? Бюро изоҳ берди Эсингизда бўлса, бундан 3-4 йил аввал ҳам коммунал хизматларнинг ҳар бир тури учун алоҳида-алоҳида идораларга пул тўлардик. Айниқса, дам олиш кунлари гоҳ электр, гоҳ газ идорасидан ё бўлмасам сувга, чиқиндига пул сўраб бирин-кетин эшик тақиллатиб келишлар ҳам ҳали кўпчиликнинг ёдида бўлса керак. Бундан уч йил бурун Бош прокуратура ҳузурида Мажбурий ижро бюросининг ташкил этилиши билан ана шу тўловларнинг ҳаммаси битта жойга жамланди. |
12. | МИБ: Мингбулоқда ноҳақ бўшатилган банк ходимлари ишга қайта тикланди Бўлим давлат ижрочиси томонидан қарздорга ижро ҳужжатини ихтиёрий ижро қилиш учун муддат белгиланган ва ушбу муддатда ижро ҳужжати талаби бажарилмаган тақдирда, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 198-1-моддасига асосан жаримага тортилиши тўғрисида огоҳлантирилган. |
13. | Диний қўмита турфирмалар орқали улуғ зиёратга бормасликка чақирди Муборак сафарларга ноқонуний йўллар билан боришга интилиш Саудия Арабистонидан депорт қилиш ва Саудия Арабистонига ҳар қандай виза билан 10 йил муддатга киришни тақиқлаш ҳамда 100 000 саудия риёли (26.000 АҚШ доллари) миқдорида жарима солишга олиб келиши мумкин. |
14. | Наманганда тинтув ўтказилгани ростми? Юридик фанлари бўйича фалсафа доктори Азиз Ҳикматов ижтимоий тармоқда Расул Кушербаевнинг Наманганда фуқаронинг уйида тинтув бўлганлиги иддао қилинган чиқишини изоҳлади. |