Мақола топилди: 15 та

1."Адолат" кубогида кимлар ғолиб бўлди?

Тўрақўрғон тумани шарафини ҳимоя қилган ёш курашчиларнинг барчаси финал йўлланмасини қўлга киритганлигига қойил қолмасликнинг иложи йўқ. Амалда эса бироз бошқача бўлди, яъни тўрақўрғонликларнинг рақиблари ҳам ўзларининг анойи эмасликларини кўрсатдилар.


2.Ниҳоят, "Навбаҳор" ғалабага эришди!

Севимли жамоамизни қўллаб-қуватлаш учун бир гуруҳ содиқ мухлислар Намангандан Қарши шаҳрига ташриф буюриб, ўз суюклиларини ҳар қандай ҳолатда ҳам ёлғизлатиб қўйишмади. Бутун ўйин давомида “Навбаҳор” деган ҳайқириқлар асло тингани йўқ.


3.Ҳоким сайёр қабулидан одамларнинг кўнгли тўлдими?

- Вилоят ҳокимига каттакон раҳмат, - дея гап бошлади қабулдан чиқиб келган уйчилик Умиджон Қирғизов. – Наманган муҳандислик-қурилиш институтининг транспорт факультетини тамомлаганимдан кейин, икки йилча иш тополмай юрдим. Сайёр қабул натижасида мен вилоят бандлик бошқармасига масъул вазифада иш бошлаш учун ариза ёздим. Насиб этса, катта карьерамни бошлайман.


4."Навбаҳор" жамоаси "Сурхон"ни йирик ҳисобда енгди!

“Сурхон” устидан ажойиб ғалабага эришган “Навбаҳор” футбочилари супурлигани мағлубиятсиз ўтказаётган термизликларнинг зафарли “одими”ни тўхтатиш асносида ўз мухлисларга завқли онларни улашдилар.


5.Самарқандда жанговар дуранг: "Динамо"-"Навбаҳор" 2:2

Самарқанд шаҳридаги ўйингоҳда старт олган “Динамо” ва “Навбаҳор” жамоалари ўртасидаги Ўзбекистон суперлигасининг 4-тур учрашуви шиддатли ва кескин курашлар остида ўтди.


6."Навбаҳор" ўз уйидаги илк ўйинда супер ғалабага эришди!

Наманганда футболни ривожлантириш, "Навбаҳор" мавқеини ошириш мақсадида Франциянинг "Лион" клуби билан ҳамкорлик ўрнатилади!


7.Янгиқўрғонлик ёш полвон яна жаҳонда тенгсиз!

Фижининг Сува шаҳрида давом этаётган оғир атлетика бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоамиз аъзоси Адҳамжон Эргашев чемпионликни ҳимоя қилишга эришди.


8.Инновация: Наманганда телетиббиёт тизими ишга тушади

Тадбир бўлаётган тиббий муассасанинг ўзидан туриб Ҳиндистондаги етакчи клиника билан боғланилди. Тизимнинг тадбиқ этилиши натижасида хориждаги клиникаларга боришга, ортиқча харажатлар қилишга ҳожат қолмаслиги билдирилди.


9.Олмалиқда кутилмаган якун: "Навбаҳор" тайёр ғалабани бой берди

Ўйиннинг охирги лаҳзаларида тайёр ғалабани қўлдан чиқарган “Навбаҳор” жамоаси суперлиганинг кучли бешталиги сафига кириб олиш имкониятидан мосуво бўлди.


10.Баҳринисо Бобоева Осиё чемпиони: Энди навбат Олимпия ўйинларига!

Мусобақада 50 килограмм вазн тоифасида баҳсларга киришган Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси, наманганлик Баҳринисо Бобоева Ватанимиз шаънини муносиб ҳимоя қилиб, Осиё чемпиони деган шарафли унвонга сазовор бўлди.


11.Янгиқўрғонлик атлет жаҳон чемпионатида муҳим ғалабага эришди

Нанкин ўсмирлар Олимпиадаси ва Осиё ўйинлари совриндори, Наманган спорт мактаби тарбияланувчиси Адҳамжон Эргашев вазни 67 килограммгача бўлган спортчилар ўртасида силтаб кўтариш машқи бўйича бронза медалини қўлга киритиб, терма жамоамиз делегациясига илк совринни келтирди. Бироқ...


12.Кластер – изланиш, инновация, дегани. Улар фермерларга кўмакчи бўла оляптими?

Наманган туманидаги Тошбулоқ шаҳарчасида жойлашган “Тошбулоқ текс” масъулияти чекланган жамияти қошида 2019 йилда ўз фаолиятини бошлаган пахта-тўқимачилик кластери бугунги кунда 133 та фермер хўжалигига хизмат кўрсатиб, улар билан фючерс шартномаси асосида иш юритмоқда. Тумандаги 5 минг 550 гектар ер майдонида етиштириладиган пахтани қайта ишлаб, ип ҳолатида сотилади.


13.Бугун туғилган кун: Ибратли умр йўли

Абдурасул Ғаппоровичнинг фарзандлари ва шогирдларига алоҳида фахр билан “Менинг рекордимини фақат такрорлаш мумкин, лекин янгилаб бўлмайди”, деган иборалари бор. Абдурасул ака нафақат мактабда, кириш имтиҳонида ва олийгоҳда ўқиш давомида, балки прокуратура ва суд органларидаги хизмати давомида Харьков шаҳри ва Тошкент шаҳридаги малака ошириш курсларида ҳам фақат “аъло” баҳолар олди, “тўрт” ёки ундан паст баҳо нималагини билмаган.


14."Ватанпарвар"да тобланган наманганлик мерган қиз Олимпия ўйинларига боради!

"Ватанпарвар"да тобланган мерган қиз Мухтасар Тоҳирова лицензияни қўлга киритиш даврида ҳам ўз устида астойдил интилди. 2019 йил Қатарда ўтказилган Осиё чемпионати ва Германияда бўлган ўтган ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида юқори натижаларга эришди. Жорий йилда Қозоғистонда ўтган халқаро турнирда ҳам ғалаба нашидасини сурди.


15."Навбаҳор" Россия клуби билан ҳамкорлик қилади

Москвадаги мулоқот давомида "Навбаҳор"нинг сербиялик 29 ёшли тажрибали ҳужумчиси Зоран Марушичга қизиқиш билдирилди. Марушичнинг трансфер нархи бўйича келишувга эришилса, сербиялик форвард янги мавсумни Россияда бошлаши ҳам эҳтимолдан ҳоли эмас.


--> -->