Мақола топилди: 19 та
1. | Ёшлар иттифоқи раиси ўқиган мактабига китоблар совға қилди Ёшлар иттифоқи Наманган вилояти кенгаши раиси Абдулазиз Мўминов ўзи ўқиган 5-мактабига жаҳон ва ўзбек адабиётининг дурдона асарларини тақдим этди. |
2. | "Миллий тикланиш" партиясида раис ўзгарди Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Наманган вилояти кенгашининг навбатдан ташқари мажлиси бўлиб ўтди. ЎзМТДП Наманган вилояти кенгаши раислигига шу кунгача партия вилоят кенгаши девони раҳбари лавозимида фаолият юритиб келаётган Ғайратжон Ғофуржонович Тўйчибоев номзоди илгари сурилди ва у бир овоздан маъқулланди. |
3. | Фарғона водийсида биринчи: Компакт ип ишлаб чиқариш технологияси нима беради? Фарғона водийсида биринчи бўлиб техника соҳасида фалсафа доктори даражасини ёқлаган ёш олим “Zinser-350” халқали йигириш машинасида компакт ва оддий ипларни олишда оптимал параметрларни танлаган. Изланиш натижасида турли ассортиментдаги иплардан трикотаж тўқималарини тайёрлашда ипнинг деформацияцион хоссаларини инобатга олиб, тўқилаётган матолар хосса параметрларини бошқариш ва рақобатбардош маҳсулот ишлаб чиқариш мумкинлиги амалда исботланган. |
4. | Сайловлар яқин: "Миллий тикланиш" партияси синовларга тайёрми? Сайловларда муносиб ўринларга эга бўлиш, халқимизнинг ишончи ва меҳр-муҳаббатини қозониш учун уларни баландпарвоз гаплар ва қуруқ ваъдалар билан эмас, балки ҳозирданоқ амалий ишларимиз орқали рози қилишимиз муҳим аҳамият касб этади. |
5. | Куч билим ва тафаккурда: Ислом Каримов билан юзлашган наманганлик ёшларнинг бугуни қандай? Халқимизнинг атоқли ва ардоқли фарзанди, буюк давлат ва сиёсат арбоби Ислом Абдуғаниевич наманганлик ёшларга алоҳида меҳр ва эътибор билан қарардилар. Наманган вилоятига ҳар галги қилган ташрифлари ёш авлод вакилларининг иштирокисиз ўтмас эди. |
6. | Наманганда бошланғич синф ўқувчилари учун хусусий мактаб очилди “Истиқбол замон болалари” нодавлат таълим муассасаси ўқувчилари орасида нафақат мамлакатимизда, балки халқаро миқёсидаги фан олимпиадалари, спорт, санъат, мусиқа ва бошқа йўналишларда муваффақият қозонаётган истеъдодлар бисёр. Таълим соҳасида қарийб 40 йиллик тажрибага эга, дунёнинг илғор ва ривожланган давлатларида бўлиб, улардаги таълим-тарбия жараёнларини мукаммал ўрганган Матлуба Мадаминова раҳбарлигидаги хусусий мактаб жамоаси касб байрамини муносиб тарзда кутиб олди. |
7. | Тўйхат ўрнида: Устоз журналист, камтар инсон, кучли воиз Тажрибали журналист, моҳир ижодкор, кучли воиз, Наманган шаҳар ҳокимлигининг "Наманган садоси" газетаси муҳаррири Комилжон Файзиев қутлуғ 60 ёшга тўлди. Иқтидорли шогирдларига улкан мақсадлар сари мотивация берадиган, ҳаётда ўз ўринларини топишида беминнат ёрдам кўрсатган Устозимиз Комилжон аканинг чин инсонийлик фазилатлари ҳам ана шунда! |
8. | ДХМдан нострификация бўйича янгилик: Хорижий дипломлар тан олинмоқда Насиба Хабибуллаева ва Хуршида Икромова бундан 10 йил аввал “Қирғиз-Ўзбек” университетини тамомлаган эдилар. Не орзу мақсадлар билан ўқишни битирганлик ҳақидаги ҳужжатларни қўлга олган икки битирувчининг дипломлари Ўзбекистонда тан олиниши жуда ҳам қийин кечди. Ортда қолган 10 йил давомида бормаган жойлари-ю, тақиллатмаган эшиклари қолмади. Қилинган меҳнат самара бермаганидан сўнг, ҳатто ўз касбидан ҳам бироз кўнгиллари совиди. Шундай тушкун кайфиятда юрган кезлари янграган хушхабар уларни яна бир бор уриниб кўришга ундади. |
9. | "Миллий тикланиш" сайлов арафасида ғалвирни сувдан кўтарди Бугун юртимизда бир нечта сиёсий кучларнинг фаолият кўрсатаётгани жамиятда соғлом рақобатни вужудга келтириб, уларни чинакамига курашга чорламоқда. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси бу жараёнда фаол иштирок этиб, эл назарида бўлишга, чин маънода халқ ишонган партияга айланишга астойдил ҳаракат қилмоқда. Бунга эришиш учун аввало, партия давр шиддатига ва бугунги кун талабига мос ҳолда иш олиб бориши керак. |
10. | "Ватанпарвар" ташкилоти Наманганда нималарга эриша олди? Эришилаётган ютуқларда тизимнинг моддий техника базасини давр талаби даражасида мустаҳкамлаш борасида олиб борилаётган ишлар муҳим аҳамият касб этаяпти. Шу йилнинг ўзида ўқув спорт техника клублари моддий техника базаси 12 та картинг техникаси, 24 та спорт мотоцикли, 10 велосипед билан тўлдирилди. Автомобиль саройлари ўзимизнинг машиналар билан бойитиб борилмоқда. Шу йилнинг ўзида сотиб олинган “Нексия”, “Матиз”, “Дамас”, “Спарк” каби 26 та автомобилдан ҳозир ўқув-амалий машғулотларда унумли фойдаланилмоқда. |
11. | Ўзбекистонда янги профессионал таълим қандай ташкил этилади? Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизимига жаҳоннинг 130 дан ортиқ давлатда амал қиладиган Миллий малака тизими жорий этилмаганлиги ҳамда кичик мутахассис кадрлар тайёрлаб келинаётган таълим дастурлари ЮНЕСКО халқаро ташкилоти томонидан қабул қилинган “Таълимнинг Халқаро стандартлари”га мос келмаслиги сабабли тайёрлаган маҳаллий кадрларимиз халқаро меҳнат бозорида ўз ўрнини топишига тўсқинлик қиларди. |
12. | Ҳоким НамМТИ талабалари билан учрашди: Олий таълимга қамров кучайтирилади Наманган муҳандислик-технология институти мажлислар залида “Ҳоким ва ёшлар учрашуви” доирасида Косонсой тумани ҳокими Баходир Юсуповнинг туманда истиқомат қилаётган талаба-ёшлар билан учрашуви бўлиб ўтди. Ёшлар билан бундай амалий ва мазмунли мулоқотлар ёшларни аъло баҳоларга ўқиб, ҳамиша фаол бўлиш ва элу юрт тақдирига дахлдорлик туйғуси билан яшашга, жамиятнинг илғор қатламлари қаторидан ўрин эгаллаш сари ундайди. |
13. | Президент фармони: Каронавирусга қарши курашиш учун 10 триллион сўм сарфланади Фармонга мувофиқ, Молия вазирлиги ҳузурида Инқирозга қарши 10 триллион сўм ҳажмдаги жамғарма тузилди. Йил якунига қадар солиқ текширувларига мораторий эълон қилинади ва қийналган корхоналарга солиқ қарзлари учун пеня ҳисоблаш тўхтатилади. Бундай қийин шароитда тадбиркорни бирорта текширувчи безовта қилмайди. |
14. | Меҳр нури ёғар доим: наманганлик Устоз муаллимлар иззат-икромда Наманганда вилоят халқ таълими бошқармаси томонидан “Хотира ва Қадрлаш куни” муносабати билан фахрий- педагоглар, нуроний устоз-муаллимларга иззат-икром кўрсатилди. “Ободлик – кўнгилдан бошланади”, деганларидек, кўнгил ободлиги эса кексаларга ҳурмат-иззат, эъзоз-эҳтиром кўрсатиш, ёши улуғларни ардоқлаш, меҳру эҳтибор, инсонийлик каби фазилатларда яққол намоён. |
15. | Таълим тарбиядан бошланади: Намангандаги эзгу ҳаракатлар самараси Ниҳолларни экиб қуйиб, уни парвариш қилмасангиз, боғ эмас, тўқайзор яратасиз. Уйнинг пойдеворини эгри қўйсангиз, қураётган уйингиз девори ҳам томгача эгри бўлиб чиқади. Уни бузиб ташлаб, бошқатдан қуришдан ўзга чора йўқ. Худди шу каби жамият “қадди-басти-ю, соғломлиги”, баркамол шахс тарбияси ҳам гўдакликдан бериладиган таълим ва тарбияга боғлиқ. |