Мақола топилди: 44 та
1. | Наманганни энг китобхон вилоятга айлантирамиз! Ушбу хайрли ташаббус Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолари ва Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан тўла қўллаб-қувватланиб, айни пайтда улар ўзлари таҳсил олган мактабларга китоблар туҳфа этмоқда. |
2. | Таваллуд кун муборак: Жасоратли журналист Раҳимжон Ирисов 60 ёшда! Устозимизнинг "Наманган ҳақиқати", "Диёнат", "Халқ иродаси" маҳаллий нашрлари, “Халқ сўзи”, “Ўзбекистон овози” газеталарининг Наманган вилояти бўйича мухбири сифатида чоп этилган ўткир танқидий, мулоҳазага чорловчи таҳлилий мақолалари кенг оммадаги муштарийларга манзур келган. Танқидий мақолаларидан кейин ўз ишига лоқайд ва лаганбардор айрим мутасаддилар эгаллаб турган лавозимидан озод этилган, ҳатто жавобгарликка ҳам тортилган. |
3. | Президент ташаббуси амалда: Наманганда "Библиобус" ўз фаолиятини бошлади 120 миллион сўмга харид қилинган янги автобус 25 миллион сўм маблағ эвазига жиҳозланиб, кўчма халқ авто кутубхонасига мослаштирилди, у 200 хил номдаги мингдан зиёд бадиий китоблар, сиёсий, ўқув адабиётлари билан таъминланди. |
4. | Фарғона водийсида биринчи: Компакт ип ишлаб чиқариш технологияси нима беради? Фарғона водийсида биринчи бўлиб техника соҳасида фалсафа доктори даражасини ёқлаган ёш олим “Zinser-350” халқали йигириш машинасида компакт ва оддий ипларни олишда оптимал параметрларни танлаган. Изланиш натижасида турли ассортиментдаги иплардан трикотаж тўқималарини тайёрлашда ипнинг деформацияцион хоссаларини инобатга олиб, тўқилаётган матолар хосса параметрларини бошқариш ва рақобатбардош маҳсулот ишлаб чиқариш мумкинлиги амалда исботланган. |
5. | Наманганда халқаро Ислом академияси анжумани бошланди "Ҳидоя” ўрта махсус ислом билим юртида бошланган Ўзбекистон халқаро Ислом академияси минтақавий филиалининг ўқув семинарида Наманган, Андижон ва Фарғона вилоятларидаги диний соҳа ходимлари малака оширмоқдалар. |
6. | Наманганда Халқаро қизлар мактаби очилди Наманган шаҳридаги “Курашхона” даҳасидаги “Водий” автосалони биносининг 2,3-қаватларида жойлашган Ал-Беруний номидаги халқаро қизлар мактабига жорий ўқув йилида 1-синфдан 11-синфгача жами 220 нафар қиз қабул қилиш кўзда тутилган. |
7. | Наманганлик икки боксчи Осиё чемпионатида совриндор бўлди Бронза медали йўлида рақиблари - кореялик Ман Чо Чол, яманлик Аҳмад Насим Ҳуссайн, туркманистонлик Хурсанд Иманкулиевларни енга олган Шукуржон Раҳимов "Токио-2020” Олимпия ўйинлари йўлланмаси учун рейтинг очколарини қўлга киритди. |
8. | Вилоят ҳокими Меҳрибонлик уйига автобус совға қилди Наманган вилояти ҳокимлиги ташаббуси билан 1 июнь - Халқаро болаларни ҳимоя қилиш кунига бағишлаб, Наманган шаҳридаги 26-меҳрибонлик уйида “Меҳрингдан яралган болангман, Ватан!” мавзуида байрам тадбири бўлди. |
9. | "Энг улуғ, энг азиз": Наманганда фаол ижодкорлар тақдирланди Наманган шаҳрида "Энг улуғ, энг азиз” анъанавий республика кўрик-танловининг вилоят босқичи ғолибларини тантанали тақдирлаш маросими бўлди. |
10. | Сенаторлар ўз мактабида: Бугунги шароитларни биз орзу қилганмиз! - Биз ўқиган пайтда мактаб анжомлари-ю ўқув қуроллари етишмасди. Машаққат чекиб ўқиганмиз, билим олганмиз. Бугун ёшларига мен ҳавас қиламан. Мактабда сиз учун барча шароитлар бор: 4 миллиард 600 миллион сўм маблағ эвазига кўркам ва замонавий ўқув кошонаси қуриб берилди. Биз бундай шароитларни орзу қилганмиз, - деди сенатор Одилжон Маматкаримов. |
11. | Муҳриддин Холиқовни хотирлаб: Бу дунё арзимас фидо бўлишга... Ҳозирги ўзбек эстрадаси кундан кунга таназзулга юз тутиб, сон ошган сари сифат пасайиб бораётган, ғарблашиб, ғариблашиб кетаётган бир замонда Муҳриддин аканинг қўшиқлари бизга ўзбекчиликни, ўша самимий қўшиқчилик санъатимизни, ўтмишимизни, беғубор болалигимизни эслатиб туради. |
12. | Тадбиркор орден учун олган 7 миллион сўмни қадрдон мактабига туҳфа қилди - Қалбимиздаги меҳримиз, ҳурмат-эҳтиромимиз ҳам асло сўнмайди. Энг улуғ ва энг машаққатли касб эгалари ўқитувчиларга қанча ҳурмат кўрсатсак, мадад берсак, шунча кам. Улар олдидаги қарзимизни уза олмаймиз, - дейди “Anamed” диагностика маркази директори Носирбек Абдуллахонов. |
13. | Тўйхат ўрнида: Устоз журналист, камтар инсон, кучли воиз Тажрибали журналист, моҳир ижодкор, кучли воиз, Наманган шаҳар ҳокимлигининг "Наманган садоси" газетаси муҳаррири Комилжон Файзиев қутлуғ 60 ёшга тўлди. Иқтидорли шогирдларига улкан мақсадлар сари мотивация берадиган, ҳаётда ўз ўринларини топишида беминнат ёрдам кўрсатган Устозимиз Комилжон аканинг чин инсонийлик фазилатлари ҳам ана шунда! |
14. | Президент фидойи ўқитувчи мураббийларни мукофотлади Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида”ги Фармонини имзолади. Давлат мукофотларига муносиб кўрилганлар орасида ўз соҳасида узоқ йиллар ҳалол меҳнат қилган, ёш авдод таълим-тарбиясига улкан ҳисса қўшиб келаётган наманганлик фидойи ўқитувчи мураббийлар ҳам эътироф этилди. |
15. | Шу куннинг долзарб саволи: Ўқитувчини ўқувчига қаттиққўллик қилишига ҳаққи борми? Ўқитувчиси тарбия йўлида, илм бериш йўлида сўкса сўксин, урса урсин. Биз ундан тарбияли авлодни, билимли болаларни кутайлик. Агар шундай бўлмаса, ана ундан кейин ўқитувчини сўроққа тутиш керак. |