Наманган шаҳридаги “Уч фаввора” хиёбонида ижодкорлар ўртасида ўтказиб келинаётган “Энг улуғ, энг азиз” анъанавий республика кўрик-танловининг Наманган вилояти босқичи ғолибларини тақдирлаш маросими бўлди.

Ватанимиз мустақиллигининг 28 йиллигига бағишлаб ташкилланган мазкур танловда вилоятда яшаб ижод қилаётган босма ва электрон оммавий ахборот воситалари ходимлари, шоир-ёзувчилар, халқ амалий ва кино санъати вакиллари, фотограф ва дизайнерлар, иштирок этдилар.

Танлов қатнашчиларининг “Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!” деган эзгу ғояни ўзида мужассам этган, 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси ҳамда “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили” Давлат дастурининг маъно-мазмунига асосланган, халқ билан доимий мулоқотни йўлга қўйиш, инсон манфаатларини таъминлаш, қонун устуворлиги ва суд-ҳуқуқ тизимидаги ислоҳотлар, тинчлик-осойишталик, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни мустаҳкамлаш бўйича бажарилаётган ишларни таъсирчан руҳда очиб берувчи ижодий ишлари кўриб чиқилди.

Шунингдек, танловга олтита йўналиш бўйича қабул қилинган материалларда “Обод қишлоқ”, “Обод маҳалла”, “Обод марказ”, “Ҳар бир оила – тадбиркор”, “Ёшлар – келажагимиз!”, “Беш ижобий ташаббус” каби муҳим дастур ва режаларнинг ижроси, мазмун-моҳияти ва тарғиботи акс этганига алоҳида эътибор қаратилди.

Тақдирлаш маросимида Наманган вилояти ҳокимининг ўринбосари Фахриддин Маткаримов,  Президент Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг вилоят ҳудудий бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчи Раҳимжон Ирисов ғолиб ва совриндор ижодкорларга вилояти ҳокимлигининг диплом, қимматбаҳо эсдалик совғаларини топширдилар.

Қуйида “Энг улуғ, энг азиз” анъанавий республика кўрик-танловининг Наманган вилояти босқичи ғолиблари билан танишасиз:

“Босма оммавий ахборот воситалари ходимларининг мақолалари” номинацияси:

Нурбек Абдуллаев, “Народное слово” газетасининг Наманган вилояти бўйича мухбири.

“Телевидение ва радио ижодкорларининг материаллари” номинацияси:

Дилдора Мамадиёрова, Наманган вилояти телерадиокомпанияси мухбири – “Мозий” кўрсатуви учун.

“ОАВ сифатида давлат рўйхатига олинган веб-сайтлар ходимларининг журналистик ишлари” (интернет журналистикаси) номинацияси:

Азизбек Абдувалиев, “Дарё” сайтининг Наманган вилояти бўйича мухбири.

“Ёзувчи ва шоирларнинг бадиий асарлари” номинацияси:

Темир Тўрабоев, “Турон” фанлар академияси академиги - уч томлик “Теорема” китоби учун.

“Кино санъати асарлари” номинацияси:

Бахтиёр Носиров - “Устоз” қисқа метражли фильми учун

“Тасвирий санъат, фото асарлари ва дизайн ишлари” номинацияси:

Дониёр Соҳибов, Бадиий ижодкорлар уюшмаси аъзоси, ранг-тасвирчи рассом.

Вилоятимизнинг таниқли санъат усталари, ёш хонандалар ижросидаги куй-қўшиқлар ижодкорлар даврасига янада завқу шавқ бағишлади.

Оқилхон Дадабоев,

© namangan24.uz

--> -->