Мақола топилди: 15 та
1. | Чортоқда "Ҳоким ва ёшлар": Муаммолар ҳал бўлдими? Учрашувда туман ҳокими Анвар Отахўжаев “Yoshlar - kelejagimiz” дастури асосида олиб борилаётган хайрли ишлар, кўрилаётган чора-тадбирлар ҳақида атрофлича сўз юритди. Ёшларнинг ҳар бир мурожаатига алоҳида эътибор қаратилиб, ўз жойида ҳал этиш, муаммоларни бартараф этиш юзасидан тегишли мутасаддиларга аниқ топшириқлар юклатилди. |
2. | Наманганда Халқаро бизнес форум бошланди: 311 миллион долларга яқин битимлар имзоланади Форум тантанали очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Азиз Абдуҳакимов ва Наманган вилояти ҳокими, сенатор Хайрулло Бозоров нутқ сўзлайди. |
3. | Наманган Халқаро бизнес форумига чорлайди! Шу йилнинг 7-8 июнь кунлари Наманганда “Doing Business with Namangan-2019” Халқаро инвестиция форуми ва “Made in Namangan-2019” Наманган вилояти ишлаб чиқарувчиларининг миллий кўргазмаси бўлиб ўтади. |
4. | Бош вазир муҳим вазифалар юзасидан Наманганга келди Ҳукумат раҳбари вилоятимиздаги сафари давомида Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Наманганга ташрифи чоғида белгилаб берилган долзарб вазифалар ижросини таъминлаш борасида олиб борилаётган ишлар билан яқиндан танишди. Наманган шаҳрида амалга оширилаётган ишларнинг боришидан қониқиш ҳосил қилди. |
5. | Наманганда Халқаро тиббиёт ва фармацевтика форумига тараддуд кўрилмоқда Форумида Австрия, Венгрия, Польша, Россия, Туркия, Жанубий Корея, Япония, Уммон, Германия, Буюк Британия, Франция, Италия, Ҳиндистон, Миср, Исроил, Сингапур, Словакия, Малайзия, Озарбайжон, Болгария, Эрон, Саудия Арабистони, Украина каби жаҳоннинг 30дан зиёд давлатидан 150 нафар хорижий компаниялар вакиллари ва етук олимлар қатнашадилар. |
6. | Наманганда Туркиянинг "Зираат" банки филиали очилади Элчи жаноблари Хайрулло Бозоровга “Сиз ҳоким сифатида яна нималарни ваъда қиласиз?” деб юзланди. Вилоят раҳбари эса: “Турк сармоядорлари Наманганда ўзларини уйларидагидек ҳис қилишлари учун вилоят ҳокимлиги томонидан барча шароитни яратишга тайёрмиз”, дея жавоб қайтарди. |
7. | Наманган делегацияси Японияда таълим тажрибасини ўрганмоқда Япония билан Ўзбекистон ўртасида савдо-иқтисодий, ижтимоий ва гуманитар ҳамкорлик билан бирга таълим соҳасидаги ҳамкорликни йўлга қўйиш жуда муҳим. Кунчиқар ўлка таълим тизимида ўрганиш ва амалга татбиқ этиш лозим бўлган жиҳатлар кўп. Бу борада умумий ўрта таълим соҳасида илк ҳамкорлик қадамини ташлаган Наманган вилояти ҳокимлиги ташаббусини қўллаб-қувватлаб, давлатлараро таълим соҳасидаги ҳамкорликни йўлга қўйиш ва ривожлантиришда элчихона ҳар қандай амалий кўмакка шай. |
8. | Шифокор-кадрларга талаб қопланади: Урал-Наманган қўшма тиббиёт факультетида талабалар қасамёд қилди Қўшма факультет Наманган олий таълими тарихида янги саҳифа очди. Биз илк бора тиббиёт соҳасида мутахассислар тайёрлай бошлаймиз. Бугунги кунда вилоятимизда жадал ривожланиб бораётган тиббиёт соҳасида замонавий билимларга эга мутахассисларга катта талаб бор. |
9. | Наманган вилояти: Ташрифдан ташрифгача нималар ўзгарди? Наманган вилояти иқтисодиётида ялпи ҳудудий маҳсулот ҳажми 107 фоизга ўсишига эришилган бўлса, шу йилнинг биринчи чорагида бу кўрсаткич 108,6 фоизни ташкил қилди. 2019 йилга белгиланган 170,9 миллион доллар қийматига тенг экспорт амалиёти 100 фоиз бажарилди. Жорий йилда эса 450 миллион доллар экспорт қилиш режалаштирилган бўлиб йилнинг дастлабки тўрт ойида 106 миллион доллар миқдорида маҳсулот экспорт қилинди. |
10. | Президент Наманганда: Ҳудудларга илм-фан, инновациялар кириб келаяпти - Бошқа йўлимиз йўқ. Еримиз жаннат, бундан фойдаланиб, Наманганни бошқа ҳудудларга намуна қилишимиз керак, одамларни уйғотишимиз лозим. Йилма-йил фойдаланиш шарти билан ерини, уруғини, кўчатини, маблағини берамиз, қолган ҳаракат одамларнинг ўзидан бўлиши керак. Шундай қилмасак эртага натижамиз бўлмайди, - деди Президент. |
11. | Шавкат Мирзиёев: Наманганнинг меҳнаткаш ва илмли халқи яхши яшашга муносиб Cаноат, кичик ва ўрта бизнес, ҳунармандчилик, хизмат кўрсатиш соҳалари вилоят иқтисодиётини ривожлантириш ва аҳоли даромадларини оширишнинг энг муҳим драйверлари бўла олади. Ушбу соҳалар бўйича Наманганда катта тажриба бор. Вилоятда тадбиркорликни ривожлантириш орқали муҳтож оилаларнинг 12 мингдан зиёд ишсиз аъзоларини банд қилиш ва йил охирига қадар камбағал оилалар сафидан чиқариш бўйича мутасаддиларга кўрсатмалар берилди. |
12. | Келажакка эътиборнинг янги босқичи 2021 йилдан олий таълимга ажратиладиган давлат грантлари сонини камида 25 фоизга етказилиши ва эҳтиёжманд оилалар қизлари учун давлат грантларини 2 баробарга кўпайтирилиши эртанги кун эгалари бўлмиш билимли ёшларни ҳар жиҳатдан рағбатлантириш, ижтимоий ҳимоя қилиш, жамиятда муносиб ўринларни эгаллашларига янада кенгроқ имкониятлар яратади. |
13. | Кластер – изланиш, инновация, дегани. Улар фермерларга кўмакчи бўла оляптими? Наманган туманидаги Тошбулоқ шаҳарчасида жойлашган “Тошбулоқ текс” масъулияти чекланган жамияти қошида 2019 йилда ўз фаолиятини бошлаган пахта-тўқимачилик кластери бугунги кунда 133 та фермер хўжалигига хизмат кўрсатиб, улар билан фючерс шартномаси асосида иш юритмоқда. Тумандаги 5 минг 550 гектар ер майдонида етиштириладиган пахтани қайта ишлаб, ип ҳолатида сотилади. |
14. | "Келажакдаги касбим": Наманган ва Жалолободдаги мактаб ўқувчилари онлайн мулоқотда! - Ёшим 15да. Қирғизистонда туғилганман. Бундан 10 йил аввал ота-онам билан бирга Шамалдисайдан Учқўрғонга кўчиб келганмиз. Ўзбекистондаги мактаб менга ўз бағрини очди. Шу ерда таълим-тарбия олаётганимдан хурсандман, - дейди Умрзоқ Қосимжонов. - Қирғизистонлик тенгдошларимга ўз қизиқишларим ва келгусида эгалламоқчи бўлган касбим ҳақида сўзлаб бердим. “Манас” достонидан парча айтганимни хурсандчилик билан қарши олишди. |
15. | Сенат қарори билан Янги Наманган тумани ташкил этилди Янгидан ташкил этиладиган туман ҳудудига 24 та маҳалла фуқаролари йиғини, 21 та умумтаълим мактаби, 40 та мактабгача таълим муассасаси, 2 та тиббиёт муассасаси ва 12 та касалхона ўтказилмоқда. Cаноат ва ишлаб чиқаришдаги ролини ошириш мақсадида истиқболда 16 та саноат корхонаси ва 4 та кичик саноат зонаси фойдаланишга топшириш режалаштирилган. |