Чортоқда "Ҳоким ва ёшлар": Муаммолар ҳал бўлдими?
Чортоқ туманида мамлакатимизда амалга оширилаётган сиёсий, ҳуқуқий, ижтимоий ва иқтисодий ислоҳотлар моҳиятини ёшларга тўлақонли тушунтириш, Президентимиз томонидан ўртага ташланган бешта муҳим ташаббус бўйича ёшларни таклифларини ўрганиш, ёш авлодни ушбу жараёнларга кенг жалб этиш мақсадида “Ҳоким ва ёшлар” учрашуви бўлиб ўтди.
Туман ҳокимлигининг мажлислар залида ўтказилган учрашувда ҳокимликнинг тегишли ўринбосарлари, бўлим бошлиқлари, Ёшлар иттифоқи туман кенгаши, савдо саноат палатаси туман бўлими, тижорат банклари раҳбарлари, бандликка кўмаклашиш маркази директори, туман архитектура ва қурилиш бўлими бошлиғи, фуқароларни ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича туман кенгаши вакиллари, уюшмаган ёшлар ва коллеж битирувчилари иштирок этдилар.
Ошкора мулоқот аввалида Чортоқ тумани ҳокими Анвар Отахўжаев сўзга чиқиб, мамлакатимизда ёш авлоднинг жисмонан соғлом, ақлан баркамол этиб тарбиялаш борасида давлат сиёсати даражасида юритилаётган сиёсат, ундан кўзда тутилаётган мақсад ва натижалар ҳақида тўхталди. Туманда “Yoshlar - kelejagimiz” дастури асосида олиб борилаётган хайрли ишлар, кўрилаётган чора-тадбирлар ҳақида атрофлича сўз юритди. Шунинг барорибарида, ўсиб келаётган навқирон ёшлар қалбида мустақиллик ғояларига содиқлик, миллий ўзликни англаш, Ватанга муҳаббат ва унинг тақдирига дахлдорлик, фидойилик ҳиссини қарор топтириш, турли ёт мафкуравий таҳдидлардан асраш бўйича долзарб вазифларга жиддий эътибор қаратиш кераклигини таъкидлади.
Учрашувда ёшлар ҳокимга тўғридан-тўғри ўз саволларини бериб, унда мавжуд муаммолари, зарур масалалари, қолаверса, туманнинг эртанги кунида муҳим ўрин тутадиган истиқболли таклифларини ҳам ўртага ташладилар. Хусусан, ёшлар томонидан туман марказида «Адиблар хиёбони», хунармандлар кенгаши, “Чорток тарихи музейи”, WI-FI зоналари, кутубхоналар ташкил бўйича таклифлар эшитилди.
Қайд этиш жоизки, мулоқотда ҳар бир мурожаатга алоҳида эътибор қаратилиб, ўз жойида ҳал этиш, муаммоларни бартараф этиш юзасидан тегишли мутасаддиларга аниқ топшириқлар юклатилди.
- Ҳоким билан юзма-юз учрашувдан беҳад хурсандман. Буни узоқ вақтгача ёдда сақлаб юраман. Иш сўраб, мурожаат қилгандим, бир зумда ҳал бўлди, - дейди Чортоқ тиббиёт коллежини тамомлаган М. Бекмирзаева. – менга туман тиббиёт бирлашмасига ишга кириш учун йўлланма тақдим этишди.
Оқилхон Дадабоев,
Шохруҳ Кенжаев,
© namangan24.uz
Суратларни Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Наманган вилояти матбуот хизмати тақдим этди.