Мақола топилди: 28 та

1."Навбаҳор"да яна раҳбар ўзгарди

Йиғилишда “Навбаҳор” жамоасининг суперлиганинг ўтган уч турдаги муваффақиятсиз ўйинлари атрофлича танқидий муҳокама қилиниб, ташкилий масала кўриб чиқилди.


2.Янгиқўрғонлик ёш полвон яна жаҳонда тенгсиз!

Фижининг Сува шаҳрида давом этаётган оғир атлетика бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоамиз аъзоси Адҳамжон Эргашев чемпионликни ҳимоя қилишга эришди.


3."Навбаҳор" янги бош мураббийни таништирди

Деян Журжевич 1967 йилда Юговславия (Ҳозирги Сербия)да туғилган. Футболчилик фаолияти давомида ҳимоя чизиғида тўп сурган. Сербиялик мутахассис Ўзбекистонга бегона эмас. У 2011-2012 йилларда “Пахтакор”да бош мураббий сифатида, кейинчалик Ўзбекистон миллий терма жамоасида техник директор лавозимида иш олиб борган.


4.Бутунжаҳон универсиадаси: Ҳумоюннинг ғалабали юриши давом этмоқда!

Бутунжаҳон талабалар спорт ўйинларида вилоятимизнинг икки нафар иқтидорли спортчи, Наманган давлат университети талабалари – теннисчимиз Ҳумоюн Султонов ҳамда маҳоратли енгил атлетикачи қизимиз Нурхон Муҳиддинова ҳам иштирок этиш бахтига эга бўлишмоқда.


5.Бутунжаҳон универсиадаси: Ҳумоюн ярим финалда!

АҚШлик рақибини 6:1, 6:2 ҳисобида доғда қолдиришган эришган ҳамюртимиз Бутунжаҳон талабалар спорт ўйинларининг ярим финалига йўлланмани қўлга киритди.


6.Баҳринисо Бобоева Осиё чемпиони: Энди навбат Олимпия ўйинларига!

Мусобақада 50 килограмм вазн тоифасида баҳсларга киришган Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси, наманганлик Баҳринисо Бобоева Ватанимиз шаънини муносиб ҳимоя қилиб, Осиё чемпиони деган шарафли унвонга сазовор бўлди.


7.Наманганлик икки боксчи Осиё чемпионатида совриндор бўлди

Бронза медали йўлида рақиблари - кореялик Ман Чо Чол, яманлик Аҳмад Насим Ҳуссайн, туркманистонлик Хурсанд Иманкулиевларни енга олган Шукуржон Раҳимов "Токио-2020” Олимпия ўйинлари йўлланмаси учун рейтинг очколарини қўлга киритди.


8.Бутунжаҳон универсиадаси: Ҳумоюн ғолиблар қаторида!

Ватанимиз шаъни ва довруғи учун баҳсларга киришган Наманган давлат университети талабаси Ҳумоюн Султонов “Кичик Олимпида”нинг ғолиблари қаторидан ўрин эгаллашга муяссар бўлди.


9.Наманганлик велоспортчи Осиё чемпионатида совриндор бўлди

Қитъамиз биринчилиги иштирокчилар учун ҳар тўрт йилликнинг энг нуфузли спорт анжумани – 2020 йили Токиода бошланадиган ёзги Олимпия ўйинлари йўлланмасига қимматли рейтинг очколарини тақдим этиши билан муҳим аҳамият касб этарди. Айни шу сабабли ҳам Осиёнинг турли мамлакатларидан келган спортчилар ўртасида ҳар бир йўналишда кечган пойгалар қизғин рақобат тусида кечди.


10.Янгиқўрғонлик атлет жаҳон чемпионатида муҳим ғалабага эришди

Нанкин ўсмирлар Олимпиадаси ва Осиё ўйинлари совриндори, Наманган спорт мактаби тарбияланувчиси Адҳамжон Эргашев вазни 67 килограммгача бўлган спортчилар ўртасида силтаб кўтариш машқи бўйича бронза медалини қўлга киритиб, терма жамоамиз делегациясига илк совринни келтирди. Бироқ...


11.Наманганда чемпион спортчиларга уй ва машина совға қилинди

2019 йилнинг ўзида Наманган вилояти спортчилари (Рустам Ассакалов, Нилуфар Зокирова, Дилноза Раҳматова, Нозимахон Қаюмова) томонидан Юнон рум кураши, байдарка ва каноэда эшкак эшиш, енгил атлетика турларидан “Токио-2020” ёзги Олимпия ўйинлари ва Паралимпия ўйинларига 5 та йўлланмани қўлга киритишга эришилди. Бу борадаги зафарли одим давом этмоқда.


12.Унвон, машина, уй: Ўзбекистонда чемпионлар шундай эъзозланади!

Шавкат Мирзиёев эришган ажойиб ғалабаси муносабати билан Муроджонга табрик йўллади. “Ўзбекистон ифтихори” фахрий унвони билан мукофотлади. Чустлик чемпионга Президент совғаси сифатида Тошкент шаҳридан 3 хонали уй ва “Трекер“ автомобилининг калити тантанали тарзда топширди. 


13.Алишер Усмонов ноёб қўлёзмани музейга қайтарди

Ушбу қўлёзма замонавий Олимпия ҳаракатининг манифести. Пьер де Кубертен дунёни бирлашган спорт мусобақалари билан кўрди ва зиддият, урушларга аралашмади. Ишончим комилки, Олимпия музейи бу бебаҳо ҳужжатни сақлаш учун энг яхши жойдир, - деган Алишер Усмонов.


14.Чемпионликни аҳд қилган "Навбаҳор" янги футболчиларини таништирди

“Навбаҳор” жамоаси янги мавсумга муносиб ҳозирлик кўрди. “Лочинлар” тайёргарлик жараёнларини пойтахтимизда ва Туркияда олиб бордилар. Салкам бир ой давом этган Европа йиғини давомида етакчи жамоаларга қарши ўтказилган саккизта ўртоқлик учрашувида мураббийлар талабга мос келадиган футболчиларни синаб кўришди. Натижада “Навбаҳор” сафига муносиб 25 футболчи саралаб олинди.


15.Наманган футбол бўйича Осиё чемпионатига мезбонлик қилади!

Наманган шаҳридаги “Ёш куч” ўйингоҳида жаҳон стандартлари талабларига жавоб берадиган сунъий қопламали майдон фойдаланишга топширилди. Ўйингоҳ Равшан Эрматов, Вадим Абрамов, Одил Аҳмедов каби нуфузли меҳмонлар, Фарғона водийси вилоятларидан келган мураббий ва футболчилар, миллионлар ўйини ихлосмандлари билан гавжум бўлди.


--> -->