Аввал хабар берганимиздек, Италиянинг Неаполь шаҳрида Бутунжаҳон талабалар универсиадаси қизғин ва муросасиз курашлар остида давом этмоқда.

“Кичик Олимпиада” мусобақанинг теннис баҳсларида Ватанимиз шарафини ҳимоя қилаётган Наманган давлат университети талабаси Ҳумоюн Султонов бугун чорак финал доирасида америкалик спортчи Жеймс Смитга қарши кортга тушди.

1 соату 9 дақиқа давом этган учрашувда кучли рақибини 6:1, 6:2 ҳисобида доғда қолдиришган эришган ҳамюртимиз Бутунжаҳон талабалар спорт ўйинларининг ярим финалига йўлланмани қўлга киритди.

Маълумот ўрнида айтиб ўтиш жоизки, иқтидорли ракетка устаси Ҳумоюн Султонов мусобақанинг нимчорак финали доирасида 2 соатга чўзилган баҳсда Кипр давлати вакили Менелаос Эфстатиу устидан 7:5, 6:2 ҳисобида ишончли ғалаба қозонганди.

Наманган ва юртимиз шаъни учун бор маҳорат ва салоҳиятини ишга солаётган халқаро тоифадаги спортчимиз Ҳумоюн Султоновга келгуси учрашувларда ҳам омад ёр бўлишини тилаймиз!

Оқилхон Дадабоев,

спорт шарҳловчиси.

© namangan24.uz

--> -->