Мақола топилди: 29 та
1. | Наманганда Бош вазир қабулхонаcига мудир тайинланди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси фармойишига асосан Бош вазирнинг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонасининг ҳудудий бўлинмаларига мудир вазифасини бажарувчилар тайинланди. |
2. | Алиментдан бўйин товлаган "ота" қамоққа "йўл" олди Бебош ота суд қарори билан қамалди. "Турма"дан чиққач ундан боласининг моддий таъминати учун 5 миллион 64 минг 400 сўм миқдоридаги маблағни ундириш чоралари кўрилади. |
3. | Чустлик ҳайдовчини тунда маст юришга нима мажбур қилди? Абдумавлон ярим тунда ғирт маст ҳолда “Нексия” автомобилини бошқариб кетаётганда йўл ҳаракати хавфсизлиги ходимлари эътиборини тортди. Автомашина тўхтатилганда ҳайдовчининг маст экани аён бўлди. |
4. | Хайрулло Бозоров Сенат олдида ҳисоб берди Наманганда аҳолининг сув таъминоти билан боғлиқ жиддий муаммолар сақланиб қолмоқда. Аҳолининг 37,8 фоизи тоза ичимлик суви билан таъминланмаган. Мавжуд 508 та сув олиш иншооти қувватининг атиги 46 фоизидан фойдаланилмоқда, сув қудуқларининг 13 фоизи таъмирталаб, 8 фоизи яроқсиз ҳолга келган. Маҳаллий ҳокимликларнинг мелиоратив ишлар самарадорлигини ошириш билан боғлиқ ташаббуслари масъул вазирликлар ва идоралар томонидан батафсил ўрганилмаяти. |
5. | Мулкдорлар учун қулайлик: Техникани рўйхатдан ўтказишдаги барча тўсиқлар олиб ташланди Мен техникаларимни инспекцияда рўйхатдан ўтказиб, фермер хўжалигим номига расмийлаштириб, қонуний эгалигим таъминланди. Энди мен, техникаларимдан мулк эгаси сифатида фойдаланиш, хизмат кўрсатиш ва кредит маблағларига эҳтиёж туғилганда гаровга қўйиш каби қонуний имкониятларга эга бўлдим. |
6. | Наманганлик Светлана Ортиқова аслида ким? Унинг қандай ўтмиши бор? “Ўйлайманки, бу кишини ҳам кўпчилик, шу залда ўтирганларнинг барчаси яхши билади. Аввало, унинг етарли билим ва тажрибасини, малака ва маҳоратини, обрў-эътиборини юксак баҳолайди, десам, хато бўлмайди”. |
7. | Шифокор-кадрларга талаб қопланади: Урал-Наманган қўшма тиббиёт факультетида талабалар қасамёд қилди Қўшма факультет Наманган олий таълими тарихида янги саҳифа очди. Биз илк бора тиббиёт соҳасида мутахассислар тайёрлай бошлаймиз. Бугунги кунда вилоятимизда жадал ривожланиб бораётган тиббиёт соҳасида замонавий билимларга эга мутахассисларга катта талаб бор. |
8. | Наманган шаҳар сектор раҳбарлари халқ хизматида! 2020 йилнинг 15 январь кунига қадар Наманган шаҳар секторлари раҳбарлари томонидан аҳоли билан жойларда сайёр қабуллар ўтказиш графиги тасдиқланди. Шу ўринда, фуқароларимизга сайёр қабул – аҳоли муаммоларини ҳал этишнинг самарали йўли эканлигини эслатиб ўтишни жоиз, деб биламиз. |
9. | Учқўрғонда шифокорга даҳшатли тажовуз: Жарроҳнинг кўзи кўрмай қолди Афсуски, беморнинг яқинлари томонидан тиббиёт ходимларига ғайриқонуний равишда тажовуз ва таҳдид қилиниши билан боғлиқ ҳолатлар кундан кунга кўпайиш билан бирга, уларнинг зўравонликлари шифокорлар соғлиғининг қайта тиклаб бўлмас даражасигача ҳам етишига сабаб бўлмоқда. Бу эса соҳа ходимлари ҳимоясини ҳар қачонгидан-да янада кучайтириш, ҳуқуқ тартибот органлари томонидан айбдорларга кескин чоралар кўришни, бундай ҳолатларга муросасиз бўлишни кун тартибига қайта қайта қўймоқда. |
10. | Наманганда террорчиликда гумонланган шахслар қўлга олинди Наманган вилоятининг Янгиқўрғон тумани ҳудудида террористик ташкилотларга алоқадорликда гумон қилинаётган шахсларнинг фаолиятига чек қўйилди. |
11. | Наманганда сўконғич ҳоким жавобгарликка тортилди Мингбулоқ тумани ҳокими Нуршод Худойбердиев фермер хўжаликлари раҳбарларини кузги-қишки агротехник тадбирлар йиғилиши чоғида ножўя сўзлар билан ҳақорат қилгани учун Наманган вилояти маъмурий суди томонидан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 41-моддасида кўрсатилган маъмурий ҳуқуқбузарликни содир этган деб топилди. |
12. | Президент: Электр ўчишлари, газ етишмовчиликлари оддий ҳолатга айланиб бўлган Шунча бойлигимиз бўлиб, одамларимизга салгина совуқ бўлса электр ўчишлари, газ етишмовчиликлари ҳозирги оддий ҳолатга айланиб бўлган, лекин бу мени жуда катта ташвишга соляпти ва агар шу масалаларни жой-жойига қўймас эканмиз, эртага иқтисодий барқарорликка эришиш жуда қийин бўлади. |
13. | Наманган муҳандислик-технология институтига проректор тайинланди Ойбек Каримович Эргашев 1982 йил 7 январь куни Наманган туманида таваллуд топган. Маълумоти олий, 2003 йили Наманган муҳандислик-педагогика институтининг бакалавриат, 2006 йили магистратура йўналишини тамомлаган. Мутахассислиги муҳандис-технолог-педагог. |
14. | Шуҳрат Тўхтабоев Президент ҳузуридаги Агентлик филиалига раҳбар бўлди Шуҳрат Абдулмаҳмудович Тўхтабоев 1979 йил 3 сентябрь куни Наманган шаҳрида зиёли оиласида туғилган. Маълумоти олий, Наманган муҳандислик-педагогика институтини информатика ва ахборотлар технологияси мутахассислиги ҳамда Наманган давлат университетини юриспруденция мутахассислиги билан тамомлаган. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясининг аъзоси. |
15. | Унвон, машина, уй: Ўзбекистонда чемпионлар шундай эъзозланади! Шавкат Мирзиёев эришган ажойиб ғалабаси муносабати билан Муроджонга табрик йўллади. “Ўзбекистон ифтихори” фахрий унвони билан мукофотлади. Чустлик чемпионга Президент совғаси сифатида Тошкент шаҳридан 3 хонали уй ва “Трекер“ автомобилининг калити тантанали тарзда топширди. |