Халқимизда “Яхши отга бир қамчи, ёмонига минг қамчи”, деган мақол бор. Бунинг мазмуни шуки, айримларга минг марта айтганинг билан кор қилмайди, яхшилар эса бир марта танбеҳдаёқ ўзларини ўнглаб оладилар.

Чустлик Абдумавлон Абдужалилов ҳам гап юқмайдиганлар сирасидан чиқиб қолди. У телевидение, радио, матбуотда автомашина ҳайдовчиларининг маст ҳолда рулга ўтиришларининг аянчли оқибатлари, спиртли ичмлик истеъмол қилиб асло машина бошқармаслик тўғрисида кўп ва хўб кўрган, эшитган ва ўқиган бўлсада, аммо бунга амал қилмади.

У шу йил январь ойи кунларидан бирида ярим тунда ғирт маст ҳолда “Нексия” русумли, 50 Q 629 NA давлат рақамли автомобилни бошқариб кетаётганда йўл ҳаракати хавфсизлиги ходимлари эътиборини тортди. Автомашина тўхтатилганда ҳайдовчининг маст экани аён бўлди.

Энди фараз қилайлик, Абдумавлон сархуш ҳолда автоҳалокат содир этса, бир бегуноҳнинг ҳаётига зомин бўлиши, ўзининг ҳам умр чироғи бевақт сўниши мумкин эди.

Автомашина зудлик билан жарима майдонига келтирилди. Мазкур иш бўйича суд бўлиб ўтди. Айбдор катта миқдорда жаримага тортилди ва бир йилу олти ой муддатга автотранспорт бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этилди.

Комилжон Бакиев,

Дилшод Турғунов,

Янгиқўрғон тумани маъмурий суди судья ёрдамчилари.

© namangan24.uz

 

--> -->