Мақола топилди: 26 та
1. | "Навбаҳор" чемпионни енга олмади Учрашувда “Локомотив” кичик ғалабага эришди, “Навбаҳор” эса мавсумдаги илк мағлубият аламини тотиб кўрди. |
2. | Наманганни энг китобхон вилоятга айлантирамиз! Ушбу хайрли ташаббус Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолари ва Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан тўла қўллаб-қувватланиб, айни пайтда улар ўзлари таҳсил олган мактабларга китоблар туҳфа этмоқда. |
3. | "Адолат" кубогида кимлар ғолиб бўлди? Тўрақўрғон тумани шарафини ҳимоя қилган ёш курашчиларнинг барчаси финал йўлланмасини қўлга киритганлигига қойил қолмасликнинг иложи йўқ. Амалда эса бироз бошқача бўлди, яъни тўрақўрғонликларнинг рақиблари ҳам ўзларининг анойи эмасликларини кўрсатдилар. |
4. | Таваллуд кун муборак: Жасоратли журналист Раҳимжон Ирисов 60 ёшда! Устозимизнинг "Наманган ҳақиқати", "Диёнат", "Халқ иродаси" маҳаллий нашрлари, “Халқ сўзи”, “Ўзбекистон овози” газеталарининг Наманган вилояти бўйича мухбири сифатида чоп этилган ўткир танқидий, мулоҳазага чорловчи таҳлилий мақолалари кенг оммадаги муштарийларга манзур келган. Танқидий мақолаларидан кейин ўз ишига лоқайд ва лаганбардор айрим мутасаддилар эгаллаб турган лавозимидан озод этилган, ҳатто жавобгарликка ҳам тортилган. |
5. | Самарқандда жанговар дуранг: "Динамо"-"Навбаҳор" 2:2 Самарқанд шаҳридаги ўйингоҳда старт олган “Динамо” ва “Навбаҳор” жамоалари ўртасидаги Ўзбекистон суперлигасининг 4-тур учрашуви шиддатли ва кескин курашлар остида ўтди. |
6. | "Навбаҳор" ўз уйидаги илк ўйинда супер ғалабага эришди! Наманганда футболни ривожлантириш, "Навбаҳор" мавқеини ошириш мақсадида Франциянинг "Лион" клуби билан ҳамкорлик ўрнатилади! |
7. | Наманган футболи ривожида Франция тажрибаси қўлланади - Наманганда футболни ривожлантириш учун яратилган шарт-шароитлар ва мавжуд инфратузилма билан яқиндан танишдим. Кўп нарса барибир инфратузилмага боғлиқ. Бу борада икки томонлама ҳамкорликни йўлга қўйиш лозим. Бу ҳамкорликни самарали бўлиши учун эса алоҳида услуб ва дастур ишлаб чиқилади, - деди "Лион" клуби вакили Клемент Мишон. |
8. | Хайрулло Бозоров энг яхши ҳокимлар қаторида! Наманган вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров Президентимиз томонидан асос солинган “Халқ билан мулоқот” тизимини вилоят миқёсида дадил ва изчиллик билан татбиқ этиб келмоқда. Одамларнинг меҳри ва ишончини қозониб келмоқда. |
9. | Покистонлик шифокорлар Наманганда мураккаб операцияларни ўтказди Покистонлик тиббиётчиларнинг юртимизга ташрифидан кўзланган мақсад Наманган шаҳрида инвестиция лойиҳалари асосида 8 миллион долларлик ҳажмдаги тиббиёт марказини ишга туширишга тайёргарлик кўришдан иборат. Яқин орада Наманган шаҳрида яна бир янги тиббиёт маркази пайдо бўлади. |
10. | "Чорсу"да болакайни чинқиратган зирак ўғриси қўлга тушди 1984 йилда туғилган, оилали, бир нафар фарзанди бор бу аёл муқаддам бир неча бор жиноят содир этиб, суд ҳукми билан жазога тортилган бўлса-да, яна қинғир ишга қўл урди. У хавфли рецидивист бўлгани ҳолда, шу йил 21 сентябрда Наманган шаҳридаги “Чорсу" бозорига бориб, эндигина 3 ёшга тўлган қизнинг қулоғида бўлган қимматбаҳо зиракларни ечиб олиб, уни пуллашни мақсад қилди... |
11. | Наманганда илк бор бош мияда мураккаб жарроҳлик амалиёти ўтказилди Бу жаҳон тиббиёти илғор усул ва услубларини вилоятимиз тиббиётида қўллашга астойдил интилаётган нейрожарроҳ Сайдулло Шарифбоевнинг изчил саъй-ҳаракатларининг самарасидир. Шу тариқа, нафақат Наманган, балки, Ўзбекистон тиббиётининг жарроҳлиги тарихида илк марта бош мияда олиб борилган нейроэндоскопик амалиёт муваффақиятли чиқди. |
12. | Алишер Усмонов ноёб қўлёзмани музейга қайтарди Ушбу қўлёзма замонавий Олимпия ҳаракатининг манифести. Пьер де Кубертен дунёни бирлашган спорт мусобақалари билан кўрди ва зиддият, урушларга аралашмади. Ишончим комилки, Олимпия музейи бу бебаҳо ҳужжатни сақлаш учун энг яхши жойдир, - деган Алишер Усмонов. |
13. | Чемпионликни аҳд қилган "Навбаҳор" янги футболчиларини таништирди “Навбаҳор” жамоаси янги мавсумга муносиб ҳозирлик кўрди. “Лочинлар” тайёргарлик жараёнларини пойтахтимизда ва Туркияда олиб бордилар. Салкам бир ой давом этган Европа йиғини давомида етакчи жамоаларга қарши ўтказилган саккизта ўртоқлик учрашувида мураббийлар талабга мос келадиган футболчиларни синаб кўришди. Натижада “Навбаҳор” сафига муносиб 25 футболчи саралаб олинди. |
14. | Карантинда 14 кун: Назоратда бўлган наманганлик депутат барчасини очиқлади Ҳа, шифокорларга ҳар томонлама қийин. Чунки улар пандемия даврида ҳам хавфли шифохоналарда ишлашяпти, ҳам вирус юқтириб олишлари эҳтимоли катта. Айни фикрни стационар назоратда бўлган Наманган туманининг Шўрқўрғон қишлоғида яшовчи ҳам шифокор, ҳам туман кенгаши депутати, ҳам тадбиркор Акрамжон Мирзаакбаров фаолияти мисолида кўрдик. |
15. | Ватанга садоқат сўзларда эмас, фидойи меҳнатда аксини топади Бугун – Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Наманган вилояти кенгаши раиси, халқ депутатлари вилот Кенгаши депутати, “Миллий тикланиш” партияси фаоли Аҳмаджон Мусохонович Аълохўжаев туғилган кун. У қутлуғ 50 ёшини яқинлари даврасида нишонламоқда. |