Мақола топилди: 19 та

1.23 миллион алиментни олдиндан тўлаган фуқарога чеклов олиб ташланди

Мазкур мурожаат атрофлича кўриб чиқилиб, Улуғбек 2024 йил апрель ойига қадар жами 23 миллион 521 минг 200 сўм миқдоридаги алимент пулини тўлаб беради.


2.Алиментдан бўйин товлаган "ота" қамоққа "йўл" олди

Бебош ота суд қарори билан қамалди. "Турма"дан чиққач ундан боласининг моддий таъминати учун 5 миллион 64 минг 400 сўм миқдоридаги маблағни ундириш чоралари кўрилади.


3.Наманганда 393 талабанинг 1 миллиард сўмдан зиёд контракт пули тўлаб берилди

2017 йилдан бошлаб, олий таълим муассасаларида аъло баҳоларда ўқиётган фаол талаба-ёшларга бир йиллик тўлов-шартнома пулининг 35 фоиз қисми Ўзбекистон ёшлар иттифоқи томонидан тўланиб келинмоқда.


4.Уйчида ўнлаб оилалар вайрона ичида қолди: "Озодлик"нинг бу "иддаоси" тўғри-ми?

Ўзбекистон ҳукумати олиб бораётган эзгу ишларга мутлақо эътибор қилмайдиган, тирноқ ичидан кир қидирадиган, шов-шув кетидан қувийдиган “Озодлик” сайтида шу йил 24 июль куни аноним манбага асосланган ҳолда “НАМАНГАН – “Товон пули тўлиқ берилмагани сабаб ўнлаб оилалар вайрона ичида яшамоқда” сарлавҳали хабар эълон қилинди.


5.Ҳукумат қарори: Наманганда болалар боғчасига қамров кучайтирилади

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Наманган вилоятида мактабгача таълим ташкилотларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва болаларни мактабгача таълимга қамраб олишни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.


6.Наманган вилояти ҳокими талабанинг бир йиллик контрактини тўлаб берди

Дунёда меҳру оқибат, одамийлик, яхшилик, саҳоватпешалик каби инсоний фазилатлари ҳали ҳам бор эканлигини Хайрулло Бозоров амалда исботлаб, ҳокисор талабанинг бир йиллик контракт пулини ўз ҳисобидан тўлаб берди.


7.Уйи бузилган кампирни қақшагани ростми? Миш-мишдан ҳақиқатгача...

Наманган шаҳрида уйи бузилган кекса кампирга нисбатан қандай муносабат кўрсатилган эди? Онахонни кўчада қолдирилганлиги қанчалик ҳақиқатга мос келади? Наманган шаҳар ҳокимлиги Наманган шаҳри, Уйчи кўчасидаги уйи бузилган онахон билан боғлиқ вазият юзасидан баёнот билан чиқди.


8.ИЖТИМОИЙ ТАРМОҚЛАРДА ТАРҚАТИЛГАН УЙДИРМАЛАР ёхуд Наманган вилояти мактабгача таълим бошқармасининг баёноти қандай?

Шу ўринда ҳақли савол туғилади: вилоят мактабгача таълим тизимида юз бераётган ижобий ўзгаришларни теран англаган, лекин ўзини билиб билмаганликка солаётган ижтимоий тармоқ “қаҳрамонлари” танганинг орқа томонида ҳам ҳақиқат мужассам бўлишини қачон англаб етишади?


9.Ҳокимларнинг таълимга муносабати ўзгаряпти. Бу яхши сигнал!

Ҳудудларда амалда мутлақ ваколатга эга бўлган ҳокимларнинг таълимга эътибор қаратиши, кишида умид уйғотади. Хусусан, Наманган вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров яқинда ёшлар билан ўтган мулоқотда таълим ривожи йўлида бир қатор креатив ташаббусларни илгари сурган лигини қайд этиш жоиз.


10.ҚЎЛГА ТУШГАН ҚОНУНБУЗАР "ТАДБИРКОР"ГА АЙЛАНАДИМИ? ёхуд 650 минг доллар билан ушланган қонунбузар ДХХни нега айбламоқда?

BBC каби нуфузли нашрнинг бундай бир томонлама баёнот асосида Ўзбекистонда тадбиркорларга ҳамда инвесторларга, хорижлик ишбилармонларга яратилаётган шароитларни шубҳа остига олувчи материал эълон қилиши ҳайрон қолдирди очиғи. Боз устига ўз хизмат ваколати доирасида қонунбузарликнинг олдини олиб, уни судга оширган ДХХга субъектив баёнот асосида қора чаплашга уринишни тушуниб бўлмайди.


11.Орамиздаги одамлар: Муаллима ўз маҳалласига минг доллар туҳфа қилди

Алағда бўлиб турганимда, кетма-кет ўғилларимнинг ўзлари телефон қилиб қолишди. Мавриди билан гонорарнинг баракаси ҳақида ўғилларимга кулиб-кулдириб гапириб бердим. Ақлли, фаросатли йигитлар-да, дарров пул жўнатишди. Уларнинг хоҳишлари билан минг доллар маҳалла фуқаролар йиғини раисига бердим. Кўчаларни обдонлаштиришга ўғилларимнинг ёрдами эканини айтдим.


12.Тўрақўрғонда бюджет маблағлари қаёққа кетди?

Бош прокурор таъкидлашича, Э. пандемия шароитида жамоат тадбирларига жалб қилинган фуқароларга иш ҳақлари жамоат ишлари жамғармасидан тўланиши белгиланганидан фойдаланиб, ушбу маблағларни ҳам ўзлаштириш пайига тушади. Жиноий йўл билан топилган маблағлар ҳисобига 2 та «Ласетти» ва 2 та «Дамас» автомашинасини сотиб олиб, легаллаштирган.


13.Наманганда давлат бюджетидан самарасиз фойдаланилганми?

Ўрганишларда вилоят қишлоқ, сув ва ўрмон хўжалиги, ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармасида эришилган ижобий натижалар, йўл қўйилган хато ва камчиликлар, муаммолар аниқланди. 2020 йилнинг молиявий назорат тадбирларида тўртта ҳолатда бюджет маблағларини талон-тарож қилиш ва ноқонуний ўзлаштириш ҳолатлари аниқланган ҳамда бу бўйича ўрнатилган тартибда чоралар кўрилган.


14.Поплик муаллима Дубайдаги халқаро танловининг тақдирлаш маросимида қатнашади

Асосий ташкилотчи сифатида илк бор “Ўқитувчилар уюшмаси” нодавлат нотижорат ташкилоти иштирок этган танловда олти номинация бўйича ғолибларнинг ҳар бирини мукофот пули билан тақдирлаш ҳамда ғолибларни ҳар йили Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида бўлиб ўтадиган Халқаро маросимдаги иштирокини таъминлаш кўзда тутилган эди.


15.Водий вилоятлари ҳокимлари: 2020 йилда ким, қандай ишлади?

Бу йилдан бошлаб, Ўзбекистон тарихида илк бор барча туман, шаҳар ва вилоят ҳокимлари 2020 йил давомида қилган ишлари ва 2021 йил учун белгиланган режалари бўйича халқ олдида мурожаатнома ўқиб эшиттиришди. Водий вилоятлари ҳокимлари ҳисоботларидан келиб чиқиб, вилоят ҳокимларининг рейтингини тузишга қарор қилдик.


--> -->