Мақола топилди: 24 та

1.Ҳабиб Саъдуллани хотирлаб: Кўчамдан жонон ўтганда

Таралгай мушк ила анбар,
Кўчамдан жонон ўтганда,
Изида тупроқ ўлгай зар,
Кўчамдан жонон ўтганда.


2.Президент ташаббуси амалда: Раҳбарлар ўзи ўқиган мактабларга китоб совға қилмоқда

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2019 йил 19 март куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида аҳоли, айниқса, ёшлар маънавиятини юксалтириш масаласига тўхталиб, «Ҳар бир раҳбар ўзининг шахсий кутубхонасидан ўзи таълим олган мактаб кутубхонасига китоблар совға қилса, бу яхши ташаббус бўлиб китобхонликни ривожлантириш билан фарзандларимиз тарбиясига ижобий таъсир кўрсатади», дея таъкидлади.


3.Наманганни энг китобхон вилоятга айлантирамиз!

Ушбу хайрли ташаббус Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолари ва Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан тўла қўллаб-қувватланиб, айни пайтда улар ўзлари таҳсил олган мактабларга китоблар туҳфа этмоқда.


4.Сенатор ўзи ўқиган мактабга китоблар совға қилди

Наманган шаҳридаги “Истиқлол текстиль дизайн” масъулияти чекланган жамияти раҳбари, халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати, Олий Мажлис Сенати аъзоси Бахтиёр Умаров ҳам “Китоб акцияси”га ўз ҳиссасини қўшди.


5.Сайёр қабуллар: Одамлар давлатдан розими?

Шу йилнинг 1 майига қадар Президент Администрацияси, Олий Суд, Бош прокуратура, Ички ишлар, Молия, Бандлик ва меҳнат муносабатлари, Соғлиқни сақлаш, Фавқулодда вазиятлар вазирликлари, Марказий Банк ҳамда давлат қўмиталари раҳбарлари, вилоят секторлари раҳбарларининг ҳудудларда сайёр қабуллари  ўтказилмоқда.


6.Ҳабиб Саъдуллани хотирлаб: Кўчамдан жонон ўтганда

Таралгай мушк ила анбар,
Кўчамдан жонон ўтганда,
Изида тупроқ ўлгай зар,
Кўчамдан жонон ўтганда.


7."Адолат" кубогида кимлар ғолиб бўлди?

Тўрақўрғон тумани шарафини ҳимоя қилган ёш курашчиларнинг барчаси финал йўлланмасини қўлга киритганлигига қойил қолмасликнинг иложи йўқ. Амалда эса бироз бошқача бўлди, яъни тўрақўрғонликларнинг рақиблари ҳам ўзларининг анойи эмасликларини кўрсатдилар.


8.Наманган вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди

Жамолиддин Каримович Алойдинов 1983 йил 15 март куни Бухоро шаҳрида туғилган. 2003 йили Ўзбекистон Миллий университетини тамомлаган. Мутахассислиги тарих фани ўқитувчиси. Оилали, 3 нафар фарзанди бор.


9.Баҳринисо Бобоева Осиё чемпиони: Энди навбат Олимпия ўйинларига!

Мусобақада 50 килограмм вазн тоифасида баҳсларга киришган Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси, наманганлик Баҳринисо Бобоева Ватанимиз шаънини муносиб ҳимоя қилиб, Осиё чемпиони деган шарафли унвонга сазовор бўлди.


10.Наманганда Халқаро қизлар мактаби очилди

Наманган шаҳридаги “Курашхона” даҳасидаги “Водий” автосалони биносининг 2,3-қаватларида жойлашган Ал-Беруний номидаги халқаро қизлар мактабига жорий ўқув йилида 1-синфдан 11-синфгача жами 220 нафар қиз қабул қилиш кўзда тутилган.


11.Тасанно, "Odil Junior": Ўзбекистон чемпионлари Тўрақўрғонда тақдирланди

Тўрақўрғондаги “Odil Junior” футбол мактабида 14 ёшгача бўлган болалар ўртасида Ўзбекистон чемпиони унвонини қўлга киритган Наманган вилояти терма жамоаси аъзоларини тақдирлаш маросими бўлди.


12.Сенаторлар ўз мактабида: Бугунги шароитларни биз орзу қилганмиз!

- Биз ўқиган пайтда мактаб анжомлари-ю ўқув қуроллари етишмасди. Машаққат чекиб ўқиганмиз, билим олганмиз. Бугун ёшларига мен ҳавас қиламан. Мактабда сиз учун барча шароитлар бор: 4 миллиард 600 миллион сўм маблағ эвазига кўркам ва замонавий ўқув кошонаси қуриб берилди. Биз бундай шароитларни орзу қилганмиз, - деди сенатор Одилжон Маматкаримов.


13.Тадбиркор орден учун олган 7 миллион сўмни қадрдон мактабига туҳфа қилди

- Қалбимиздаги меҳримиз, ҳурмат-эҳтиромимиз ҳам асло сўнмайди. Энг улуғ ва энг машаққатли касб эгалари ўқитувчиларга қанча ҳурмат кўрсатсак, мадад берсак, шунча кам. Улар олдидаги қарзимизни уза олмаймиз, - дейди “Anamed” диагностика маркази директори Носирбек Абдуллахонов.


14.Наманганда корейс тили мактаби очилади

Ҳоким Шавкат Абдураззоқов ва инвесторлар иштирокидаги бўлиб ўтган музокаралар давомида Наманган шаҳрида корейс тили мактабини ташкил этиш имкониятлари муҳокама қилинди.


15.Қандли диабетни даволаса бўладими?

Қандли диабет, яъни “сахир” – чуқур хавотирга соладиган жиддий касаллик эмас. У фақат турмуш тарзининг ўзгариши билан боғлиқдир. Унинг асоратининг олдини олиш учун курашилади. Ҳатто машҳур инсонларни ҳам бу “ширин дард” четлаб ўтмаган. Масалан, Голливуднинг таниқли юлдузи Силвестер Сталоне 6 ёшидан буён ушбу касаллик билан “бирга”дир. Айтмоқчи, тарғибот тадбирига 85 ёшли наманганлик отахоннинг ўзлари юриб келганликлари юқоридаги фикрларга исбот бўла олади.


--> -->