Наманган шаҳридаги “Истиқлол текстиль дизайн” масъулияти чекланган жамияти раҳбари, халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати, Олий Мажлис Сенати аъзоси Бахтиёр Умаров ҳам “Китоб акцияси”га ўз ҳиссасини қўшди.

Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан шу йилнинг 19 март куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида ёшлар маънавиятини юксалтириш, уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, китобхонликни тарғиб қилиш масалаларига алоҳида тўхталинди.

Йиғилишда Юртбошимиз ҳар бир раҳбар ўз шахсий кутубхонасидан ўзи таълим олган мактаб кутубхонасига китоблар совға қилса, бундай эзгу ташаббус китобхонликни ривожлантиришга хизмат қилиши, фарзандларимиз тарбиясига ижобий таъсир кўрсатишини қайд этган эди.

Ушбу хайрли ташаббусни қўллаб-қувватлаган ҳолда тадбиркор ва сенатор Бахтиёр Умаров Наманган шаҳридаги ўзи ўқиган қадрдон даргоҳ - 27-сонли умумтаълим мактабида бўлиб, китоблар тўпламини совға қилди.

Шунингдек, халқ ноиби ўқувчилар билан дилдан мулоқотда бўлди. Мамлакатимизда ёшларга оид қабул қилинаётган янги қонунлар ҳақида бафуржа маълумотлар берди.

 

© namangan24.uz

 

--> -->