Мақола топилди: 24 та

1.АҚШлик мутахассислардан Наманганда маҳорат дарслари

Наманган муҳандислик-технология институти “Чет тиллар” кафедраси томонидан инглиз тили ўқитувчилари учун ҳудудий семинар-тренинг ўтказилди.


2.АҚШлик мутахассислардан Наманганда маҳорат дарслари

Наманган муҳандислик-технология институти “Чет тиллар” кафедраси томонидан инглиз тили ўқитувчилари учун ҳудудий семинар-тренинг ўтказилди.


3.Қардош Туркия Ҳотам Мамадалиев нигоҳида!

Кўргазмадаги фото намуналарда ўзбек журналистларининг нигоҳига муҳрланган Туркия манзараларини кўришимиз мумкин. Қувонарлиси, фотосуратлар орасида наманганлик талантли фотожурналист, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигининг Наманган вилоятидаги фотомухбири Ҳотам Мамадалиев томонидан тақдим этилган фотосуратлар ҳам ўрин олган.


4.Сарҳисоб: Адлия бўлимлари ишончни оқлаяптими?

Наманган вилояти адлия бошқармаси томонидан шаҳар, туман адлия бўлимлари ташкил этилганлигининг бир йиллиги муносабати билан “Open Justice” – “Очиқ адлия” тадбири ўтказилди.


5."Миллий тикланиш" партиясида раис ўзгарди

Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Наманган вилояти кенгашининг навбатдан ташқари мажлиси бўлиб ўтди. ЎзМТДП Наманган вилояти кенгаши раислигига шу кунгача партия вилоят кенгаши девони раҳбари лавозимида фаолият юритиб келаётган Ғайратжон Ғофуржонович Тўйчибоев номзоди илгари сурилди ва у бир овоздан маъқулланди.


6.Президент мактабига синовлар бошланди

Наманган шаҳридаги “Баркамол авлод” спорт мажмуаси муҳташам спорт залининг баланд деворига видеопроектор воситасида нурли соат рақамлари 09:00 ни кўрсатиши билан имтиҳон бошлангани эълон қилинди.


7.Президент қарори амалда: Попда парашют спорти секцияси очилди

Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Наманган вилояти кенгаши тасарруфидаги Поп тумани ўқув-спорт техника клуби қошида вилоятдаги илк парашют спорт секцияси иш бошлади.


8.Уйчида йирик шприц ишлаб чиқариш корхонаси ишга тушди

“Акс медикал фарм” корхонаси ўз йўналишида ноёб лойиҳа ҳисобланади. Ишлаб чиқариш ҳажми жиҳатидан Ўзбекистон миқёсида Нукус шприц заводидан кейин иккинчи ўринда туради. Жийдакападаги янги заводда йилига 100 миллион дона шприц, 300 минг дона аёллар тиббиёт ойнаси ишлаб чиқариш режалаштирилган.


9.Тўйга тўёна билан: Наманганга электровоз келди

Поп – Наманган участкаси – умумий масофанинг 45 километри тўлиқ электрлаштирилиб, фойдаланишга топширилишида мамлакатимиз иқтисодий салоҳиятини юксалтириш борасидаги саъй-ҳаракатлар самараси ўз ифодасини топди.


10.Сайловлар 600дан зиёд халқаро кузатувчи нигоҳида бўлади

Ўзбекистонда вакиллик органларига бўлажак бу йилги сайловларда Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотига аъзо бўлган 57 давлатдан 250 нафарга яқин қисқа муддатли, 30 нафар узоқ муддатли, шунингдек, бошқа давлат ва халқаро ташкилотлардан 300 га яқин, жами 600 нафардан зиёд кузатувчи иштирок этиши кутилмоқда.


11."Ватанпарвар" ташкилоти Наманганда нималарга эриша олди?

Эришилаётган ютуқларда тизимнинг моддий техника базасини давр талаби даражасида мустаҳкамлаш борасида олиб борилаётган ишлар муҳим аҳамият касб этаяпти. Шу йилнинг ўзида ўқув спорт техника клублари моддий техника базаси 12 та картинг техникаси, 24 та спорт мотоцикли, 10 велосипед билан тўлдирилди. Автомобиль саройлари ўзимизнинг машиналар билан бойитиб борилмоқда. Шу йилнинг ўзида сотиб олинган “Нексия”, “Матиз”, “Дамас”, “Спарк” каби 26 та автомобилдан ҳозир ўқув-амалий машғулотларда унумли фойдаланилмоқда.


12.Хайрулло Бозоров фаол журналист ва блогерларни муносиб тақдирлади

“Шодиёна” мажмуасида Наманган вилояти ҳокимлиги ташаббуси билан ўтказилган маданият, спорт, журналистика ва ёшлар ҳаётида 2019 йил якунларига бағишланган Янги йил шоу-карнавалида вилоят ҳокими, сенатор Хайрулло Бозоров бир қатор фаол журналистлар, блогерлар ва ижтимоий тармоқларнинг фаоллари билан учрашди.


13.РАМАЗОНДА "КЎЛ БЎЙИ"ГА СУВИ КЕЛДИ ёхуд муаммони ҳал этишда ҳоким аралашуви шартми-ди?

Муаммо юзасидан маҳалламиз фуқароси Файзулло Умматов Наманган вилояти ҳокими Хайрулло Бозоровнинг “Facebook” ижтимоий тармоғидаги шахсий саҳифасига мурожаат йўллаган. Ҳоким ўринли илтимосни инобатга олиб, туман мутасаддиларига топшириқ берган. Масъуллар айни масала бўйича ҳудудга келиб, вазиятни ўрганишди ва тезда фаолиятга киришишди.


14.Нанай қишлоғи экотуризм марказига айланади

Нанай қишлоғининг туризм салоҳиятини оширишга қаратилган мазкур қарор асосида маҳаллий аҳолининг бандлигини таъминлаш, ҳудуддаги бўш ва қаровсиз турган кўплаб дам олиш масканлари негизида замонавий туризм объектлари ташкил этиш ҳамда Нанайни қишлоқ экотуризм марказига айлантириш кўзда тутилган.


15.Наманганда боғчага қамров икки бараварга ошди

Наманган вилоятида боғча ёшидаги болаларни мактабгача таълим билан босқичма-босқич қамраб олишни таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Хусусан, бу борада Норин туманида амалга оширилаётган ишлар ҳам эътиборга молик.


--> -->