Наманган шаҳрида яқин орада таниқли тадбиркор ва миллиардер Алишер Усмонов кўмагида 18-қаватли замонавий бизнес маркази ва йирик конгресс-холл қурилади.

Бу лойиҳа ҳақида бугун ўз ишини бошлаган “Doing Business with Namangan – 2019” Халқаро инвестиция форуми очилиш маросимида сўзга чиққан вилоят ҳокими, сенатор Хайрулло Бозоров маълум қилди.

“- Наманган замини, хорижда катта муваффақиятларга эришган ўз фарзандлари билан доим фахрланади. Яна хурсандчилик билан шуни эълон қилишни истардимки, яқинда Наманган шаҳрида Алишер Бурхонович Усмоновнинг кўмаги билан конгресс залига эга, дунё талабларига жавоб берадиган 18-қаватли бизнес маркази қурилади. Умид қиламизки, кейинги - 2020 йилдаги Халқаро форумни айнан ўша жойда ўтказамиз”, - деди вилоят раҳбари.

Дарвоқе, форумда иштирок этаётган яқин манбаларимиздан бирининг айтишича, муҳташам марказ биноси Наманган шаҳридаги аввалги амфитеатр ўрнида барпо этилади.

 

© namangan24.uz

--> -->