Наманган вилояти ички ишлар бошқармаси 6-сонли жазони ижро этиш колониясида рус тили, пайвандлаш, электроника ва электротехника каби йўналишларда тўгараклар фаолияти йўлга қўйилди.

Бу ҳақида “namangan24.uz” сайтига ёшлар иттифоқи Наманган вилояти кенгаши ахборот хизмати хабар берди.

Мазкур хайрли саъй-ҳаракат Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий кенгаши ижроия қўмитаси қарори ҳамда “Республика ёшлар маркази” ва ИИВ Жазони ижро этиш бош бошқармаси билан тузилган қўшма қарор асосида амалга оширилди.

Поп туманида жойлашган 6-сонли жазони ижро этиш колониясида “Ҳеч ким эътибордан четда қолмайди!” шиори остида тўгаракларнинг очилиш маросими ўтказилди. Биринчи босқичда уларга 120 нафар маҳкум жалб қилинади.

Эндиликда ҳафтада 3 кун мунтазам равишда маҳкумлар юқоридаги йўналишлар бўйича бепул ўқув машғулотларида иштирок этади.

© namangan24.uz

--> -->