2024 йил 11 ноябрь куни Наманган шаҳрида бўлиб ўтган халқ депутатлари Наманган вилояти, туман ва шаҳар Кенгашларининг қўшма сессиясида Наманган вилоятидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоларини сайлаш масаласи кўриб чиқилди.


Депутатлар томонидан амалга оширилган ёпиқ овоз бериш йўли билан ҳамда Марказий сайлов комиссиясининг қарори билан қуйидагилар навбатдаги чақириқ муддати учун (2024-2029 йилларда) Олий Мажлис Сенати аъзоси сифатида сайландилар:

Наманган вилояти ҳокими — Шавкат Шокиржонович Абдураззоқов

"Нуроний" жамғармаси Наманган вилояти бўлими раиси — Икромхон Ҳошимхонович Нажмиддинов;

Наманган шаҳридаги "Ифтихор кийим саноат" масъулияти чекланган жамияти раҳбари — Анна Константиновна Добрых;

Наманган муҳандислик технология институти ректори — Одилжон Охундадаевич Маматкаримов сенатор этиб сайландилар.

Эътиборлиси, янги сайланганларнинг барчаси ўтган ва бурунги таркибдаги Сенат аъзолари эди.
Маълумот ўрнида, сайланган сенаторлар орасида Одилжон Охундадаевич Маматкаримов доимий равишда Сенатда фаолият юритган ҳолда, юқори парламентнинг халқаро муносабатлар, иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва туризм масалалари қўмитаси раиси ўринбосари лавозимида иш олиб боради.
© namangan24.uz

йл

--> -->