Мақола топилди: 13 та

1.ДХМда олийгоҳга биринчи абитуриентдан ҳужжат қабул қилинди

Мингбулоқдаги Чордона маҳалласи Меҳршох кўчаси 16-уйда яшовчи Достонбек Мирзақулов Фарғона Давлат университетига ҳужжат топшириш учун мурожаат қилди. Унинг ҳужжатлари туман Давлат хизматлар маркази томонидан қабул қилинди ва 5 дақиқада кўриб чиқилди.


2.Хушхабар: Наманган мактаблари республика рейтингида биринчи!

Қувонарлиси, ҳудудлар бўйича миллий рейтингда Хоразм ва Навоий каби ҳудудларни ортда қолдирган Наманган вилояти халқ таълими тизими фахрли биринчи ўринда эътироф этилди. “Топ-20 талик”ка эса вилоятнинг 4 та мактаби киритилди.


3.Наманганлик депутат Тошкент давлат юридик университетига ректор бўлди

Раҳим Расулжонович Ҳакимов 1983 йил 2 январда Наманган вилояти Чуст туманида туғилган. Маълумоти олий, 2003 йили Наманган давлат университетини, 2005 йили Тошкент давлат юридик институтини тамомлаган. Мутахассислиги ҳуқуқшунос. Юридик фанлари доктори. Оилали, ўғил ва қиз фарзанди бор. Ўзбекистон Либерал демократик партияси аъзоси.


4.Наманганлик теннисчи ва дуторчи қизлар Зулфия номидаги Давлат мукофотига сазовор бўлди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2020 йил 4 мартдаги қарорига биноан ўзининг иқтидори ва ибратли фаолияти билан ёшларга ўрнак бўлиб келаётган, турли соҳа ва тармоқларда қобилият ва имкониятларини рўёбга чиқараётган, ижтимоий ҳаётда фаоллик ва ташаббускорлик кўрсатаётган 28 нафар фаол қиз муносиб рағбатлантирилиб, Зулфия номидаги Давлат мукофоти билан тақдирланди.


5.Наманган гилоси дунё бозорига чиқмоқда

Сахий заминимиз боғларида гилос пишиб етилди. Қуёш нуридан ранг ва таъм олган Наманган гилосларини ташқи бозорга чиқариш бошлаб юборилди. Ўтган йили жаҳон бозорига экспорт қилинган Тўрақўрғон гилослари Буюк Британия пойтахти - Лондон шаҳридаги нуфузли супермаркетларда эътироф этилган ҳолда сотилганди. Бу ҳақида ҳатто Фейсбукдан фойдаланувчи кўплаб англияликлар ёзишганди.


6.Наманганда рекорд: бир кунда 55 киши коронавирусдан соғайди

Оиласи бағрига шошаётган ҳамюртларимиз давлатимиз томонидан кўрсатилган беқиёс ғамхўрлик учун миннатдорчилик изҳор қилиб, қаҳрамонона хизматлари билан эл дардига дармон бўлаётган саломатлик посбонларига, хусусан Бош шифокор Жакбарали Қурбонов бошчилигидаги вилоят юқумли касалликлар шифохонаси заҳматкашларига раҳматлар айтишди.


7.ЎЗБЕКИСТОНДА КАРАНТИН 15 АВГУСТГАЧА УЗАЙТИРИЛДИ

Ўзбекистонда жорий этилган карантин чекловлари жорий йилнинг 15 августига қадар узайтирилди. Коронавирус пандемиясига қараши курашиш бўйича Республика махсус Комиссияси қарорига асосан, Карантин чекловлари амал қиладиган даврда қуйидагиларга қатъий этибор қаратиш белгиланди:


8."Келажакдаги касбим": Наманган ва Жалолободдаги мактаб ўқувчилари онлайн мулоқотда!

- Ёшим 15да. Қирғизистонда туғилганман. Бундан 10 йил аввал ота-онам билан бирга Шамалдисайдан Учқўрғонга кўчиб келганмиз. Ўзбекистондаги мактаб менга ўз бағрини очди. Шу ерда таълим-тарбия олаётганимдан хурсандман, - дейди Умрзоқ Қосимжонов. - Қирғизистонлик тенгдошларимга ўз қизиқишларим ва келгусида эгалламоқчи бўлган касбим ҳақида сўзлаб бердим. “Манас” достонидан парча айтганимни хурсандчилик билан қарши олишди.


9.Наманганлик спортчилар "Токио-2020"да қандай натижа кўрсатмоқда?

Японияга ташриф буюрган мамлакатимиз спорт делегацияси сафидан Наманган вилоятидан 6 нафар спортчи ўрин олган бўлиб, юнон-рум кураш тури бўйича Рустам Ассакалов, байдарка ва каноэда эшкак эшишда Дилноза Рахматова ва Нилуфар Зокирова, бокс бўйича Шаҳноза Юнусова, оғир атлетика баҳсларида Адҳамжон Эргашев, ўқ отишда Мухтасар Тоҳирова “Токио-2020”да иштирок этиш бахтига муяссар бўлдилар.


10.Президент юрт фидойиларини унвон, орден ва медаллар билан мукофотлади

Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг ўттиз йиллиги муносабати билан фан, таълим, соғлиқни сақлаш, спорт, адабиёт, маданият, санъат соҳалари ва оммавий ахборот воситалари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлади. Тақдирланганлар орасида Наманган вилоятидан ҳам бир қатор ҳамютларимиз ҳам эътироф этилди.


11.Наманганлик спортчилар МДҲ ўйинларида медалларга сазовор бўлди

Татаристоннинг Қозон (Россия) шаҳрида ташкил этилган биринчи МДҲ ўйинларида Наманган вилоятидан беш нафар спортчи иштирок этиб, улардан тўрт нафари медалларни қўлга киритиб, ғолиб-совриндорлар сафига кирди.


12.Прокурордан томорқачигача: наманганлик фидойиларга давлат мукофотлари топширилди

Байрам арафасида Наманган вилояти ҳокими Шавкат Абдураззоқов иштирокида ҳокимлик фаоллар залида бўлиб ўтган тантанали маросимда давлатимизнинг юксак мукофотларига сазовор бўлган наманганлик юрт фидойиларига орден ва медаллар топширилди.


13.Наманган вилоятидан Олий Мажлисда кимлар сенатор сифатида ишлайди?

Наманган шаҳрида бўлиб ўтган халқ депутатлари Наманган вилояти, туман ва шаҳар Кенгашларининг қўшма сессиясида Наманган вилоятидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоларини сайлаш масаласи кўриб чиқилди.


--> -->